Ташкилотнинг стандарти


Download 0.49 Mb.
bet6/11
Sana01.05.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1419650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ЛАГОХИЛИН Ўзб-16

6. ҚАБУЛ- ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ
6.1 Маҳсулот тўпларда қабул қилинади. Маҳсулот тўпи деб бир технологик режимда тайёрланган ва бир сифат хужжати билан кузатилувчи сони қабул қилинади.
6.2 Маҳсулот сифатини тасдиқловчи хужжат қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак:
-ишлаб-чиқарувчи корхонанинг номи ёки товар белгиси (агар мавжуд бўлса), мулк шакли, манзили, телефон;
-махсулотнинг номи;
-ушбу ташкилот стандартининг белгиси;
-ишлаб чиқарилган сана (кун, ой, йил);
- партия рақами
-тахлил натижаси
-сифат хужжатининг рақами ва санаси;
-сифат хужжатини берган шахснинг имзоси;
-ТНБ мухри ёки махсулот сифати назоратчиси функцияси юклатилган масъул ходимнинг имзоси.
6.3 Ишлаб чиқарувчи корхона маҳсулотларни ушбу ташкилотнинг стандарти талабларига мувофиқлигини текшириш учун қабул қилиш-топшириш, даврий ва сертификатлаштириш синовларини ўтказади.
6.4 Маҳсулот тўпининг қабул қилиш-топшириш синовлари ташқи кўриш, 4.1, 4.2.1 га мувофиқ, физик-кимёвий кўрсаткичлар 1-жадвал бўйича , ўраб жойлаш, ранги, бегона қўшимчалар, хиди ва тамғаланишини 4.4. ва 4.5 га мувофиқ ушбу ташкилотнинг стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.
6.5 Даврий синовлар қабул-қилиш топшириш синовларидан ўтган маҳсулот-ларда 4.1, 4.2.1 га мувофиқ, 1-жадвал, 4.4, 4.5 ушбу ташкилотнинг стандарти бандлари талаблари бўйича камида бир йилда бир маротаба ўтказилади.
Агар бирон-бир кўрсаткич бўйича қониқарсиз натижалар олинса, айнан ўша тўпдан 2 баробар кўп миқдорда намуна танлаб олиниб, қайта синовлар ўтказилади.
Қайта синовлар натижалари сўнгиси ҳисобланади ва улар барча тўп учун тааллуқли бўлади. Қайта ўтказиладиган синовлар натижалари қониқарсиз бўлган вақтда барча тўп яроқсиз деб топилади.
6.6 Маҳсулотларни сертификатлаштириш синовлари ушбу ташкилотнинг стандарти талаблари ва ЎзР СМТ меъёрий хужжатлари талабларига мувофиқ ўтказилади.
Ts 03535693-001:2016
7 НАЗОРАТ УСУЛЛАРИ
7.1 Ташқи кўриниши, ёрлиқланиши, ўраб жойланиши 4.1, 4.2.1, 4.4, 4.5 бандлар талаблари кўз билан кўриш орқали, хиди органолептик орқали аниқланади.
Маҳсулотнинг ранги тоза рангсиз стаканга солиб ва табиий ва нормал ёруғликда ташқи кўриш орқали текширилади.
7.2 Маҳсулотнинг сифатини текшириш учун ҳар бир тўпдан транспорт қутидан 5 % намуналар танлаб олинади, ҳар жойдан олинган, транспорт қутисидан 3 донадан истъемол қутиси танлаб олинади. Намуналар камида 3 дона транспорт қутидан ихтиёрий танлаб олинади.
Танлаб олинган маҳсулот миқдорини текширувдан сўнг номинал хажмини аралаштирилади ва ўртача намуна олинади, ўртача намунадан 4,0 g миқдорида ажратиб олинади. 1,0 g намунани синов учун олинади, қолган 3,0 g назорат намуна уч ой давомида истеъмолчига реализация қилингандан сўнг омборда сақланади.
Назорат намунани, ушбу тўпни қадоқлаш учун фойдаланилган қутига ўраб жойланади, ёрлиқланади ва «Назорат намуна» штампи билан мухрланади.
7.3 Агарда бирор бир кўрсаткичлари бўйича синов натижалари қониқарсиз бўлса, тўпни қониқарсиз кўрсаткичлари бўйича икки баробар кўп танлаб олинган намуналарда қайта синовлар ўтказилади. Қайта синов натижалари қониқарсиз бўлса тўпни ушбу ташкилотнинг стандарти талабларига номувофиқ ва яроқсиз дейилади.
8. Намунани танлаш усуллари
8.1 Нуқтали намунани танлаш (отбор точечных проб)
Қабул қилинган тайёр лагохилин дитерпеноиди тўпидан танлаб олинган намуналар банкачалардан 50 g лагохилин дитерпеноиди нуқтали намунаси танлаб олинади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling