Ташкилотнинг стандарти
Натижаларни қайта ишлаш. Лагохилин дитерпеноиди тозалиги юпқа қатламли хроматография (ЮҚХ) усули ёрдамида қуйидаги формула бўйича хисобланади
Download 0.49 Mb.
|
ЛАГОХИЛИН Ўзб-16
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.2 Синовларни ўтказиш. Микдорий анализ
13.3. Натижаларни қайта ишлаш. Лагохилин дитерпеноиди тозалиги юпқа қатламли хроматография (ЮҚХ) усули ёрдамида қуйидаги формула бўйича хисобланади:Rf =х/уБу ерда: Rf - модданинг тақсимланиш коэффициенти Х- старт нўқтасидан то доғ марказигача бўлган масофа У – старт нўқтасидан то фронт чегарасигача бўлган масофа.14 Маҳсулотнинг масса улушини аниқлаш Ts 03535693-001:2016 14.1 Аппаратура, материал ва реактивлар: Синовларни ўтказиш учун қуйидагилар қўлланилади: - лаборатория учун тарозилар ГОСТ 24104 бўйича; - лаборатория учун мўжалланган қуритиш шкафи;ГОСТ13586.5-93 бўйича -хажми 100 cм3 колбалар ГОСТ 25336 бўйича; хажми 200 см3 конусли колба; - ГОСТ 1770 бўйича - лаборатория стаканлари ГОСТ 25336 бўйича; - ГОСТ 1770 бўйича 2 см3 ли пипетка; - кулсиз (золсиз) фильтр;ГОСТ 12026-76 - дистилланган сув ГОСТ 6709. - дихлорэтан ГОСТ 1942 амалдаги меъёрий хужжат бўйича; 14.2 Синовларни ўтказиш. Микдорий анализ1,5 g Лагохилин дитерпеноиди аналитик тарозида аниқ тортиб олинди ва хажми 200 см3 конусли колбага солинади. Устига 50мл дихлорэтан эритмасидан солиб сувли хаммомда тескари совуткич билан 2-2,5 соат давомида кайнатилади. Колба ичидаги эритма иссик холатда когоз филтр оркали филтрлаб олинади ва колдик кисмига 30мл дихлорэтан солиб, тескари совуткич билан жихозланган сувли хаммомда 1-1,5 соат давомида кайнатилди. Эритма иссик холатда филтрлаб олинди ва экстрактлар бирлаштирилди. Бирлаштирилган экстрактлар муз устида 1 соат давомида ушлаб турган холда совутилади ва чукмага тушган кристаллар Шотта воронкасида тешиклари катталиги №16 булган воронка ёрдамида вакуумда филтрланади ва 3-5 мл совук сув билан 1,2 марта ювилади ва куритгич шкафда куритилади. 14.3 Натижаларни қайта ишлаш. Лагохилиннинг дитерпеноиди % микдори куйидаги формула билан хисоблаб топилади. Бу ерда : а – қуритилган модда массаси, г; b – олинган лагохилин массаси, г; w – намлик, %. Лагохилин дитерпеноидининг миқдори қуруқ модда миқдорига нисбатан 65-85% бўлиши керак. Ts 03535693-001:2016 15. Маҳсулотнинг умумий кул миқдорини аниқлаш 15.1 Аппаратура, материаллар ва реактивлар Синовларни ўтказиш учун қуйидаги жихозлар ишлатилади. лаборатория тарозилари ГОСТ 24104 бўйича; чинни тигеллар ГОСТ 9147 бўйича; (600±25); (750±50); (850±50); (950±50)°С температура диапазонида ишлайдиган ҳар қандай муфел печ газ горелкаси; - эксикатор ГОСТ 25336 бўйича кальций хлорид (сувсиз, куйдирилган, суюқлантирилган). 15.2 Анализларни (тахлил) ўтказиш Аввалдан граммнинг мингдан бир улушигача ўлчанган икки тигелга 2-3 g Лагохилин дитерпеноиди солиниб горелканинг кучсиз алангасида (горелканинг учи тигел остига тегмаслиги керак) ёки электр плиткасида эҳтиётлик билан куйдирилади. Электр плиткаси устига асбест сетка қўйиб, унга тигел ўрнатилади. Намуналар тўлиқ куйдирилгандан кейин, тигелларни муфел печга тўлиқ куйдириш учун жойланади. Куйдириш 550 -600оС да доимий оғирликка келгунча давом эттирилади. Сўнгра тигеллар иссиқ холда эксикаторда куйдирилган кальций хлорид устида хона ҳароратигача совутиш учун жойлаштирилади. 15.3 Анализ натижаларни қайта- ишлаш Умумий кулнинг (золнинг) оғирлик қисмини мутлақ қуруқ Лагохилин дитерпеноидига нисбатан фоизларда қуйидаги формула бўйича хисобланади: Бу ерда: m1 – Лагохилин дитерпеноиди намунаси куйдирилгандан кейин кулнинг оғирлиги, g; m2 – Лагохилин дитерпеноиди намунаси куйилишдан аввалги оғирлиги,g; В – қуритилганда оғирликнинг йўқотилиши, %. Охирги натижа сифатида икки пареллел аниқлашнинг процентининг ўндан бир қисмигача ҳисобланган ўртача арифметик қиймат қабул қилинади. Икки параллел аниқлашдаги ўзаро фарқ 0,5 % дан ошмаслиги керак. Натижалар фарқи шу кўрсаткичдан ошиб кетганда, тажрибалар қайтарилади. 16. Иссиқ сувда эримайдиган моддалар миқдорини аниқлаш 16.1 Аппараутра, материаллар ва реактивлар Синовларни ўтказиш учун қуйидагилар қўлланилади: - лаборатория учун тарозилар ГОСТ 24104 бўйича; - лаборатория учун мўжалланган қуритиш шкафи; ГОСТ13586.5-93 бўйича Ts 03535693-001:2016 -хажми 100 cм3 колбюалар ГОСТ 25336 бўйича; - лаборатория стаканлари ГОСТ 25336 бўйича; - кулсиз (золсиз) фильтр; ГОСТ 12026-76 - дистилланган сув ГОСТ 6709. 16.2 Синовларни ўтказиш Аввалдан граммнинг мингдан бир улушигача 1-2 граммдан ўлчанган Лагохилин дитерпеноиди солиб 50-60 cм3 дистилланган сувда 100оС да эритилади. Эритмани хажми 100 cм3 бўлган ўлчов колбасига солиб, 20оС гача совутилади ва эритма хажми дистилланган сув билан белгигача келтирилади. Сўнгра колбани чайқатиб олдиндан ўлчаб олинган фильтр орқали фильтрлаб олинади. Фильтрдаги чўкма сув билан қуруқ колбага ювилаётган сув ранги йўқолгунча чайилади. Фильтр чўкма билан қуритиш шкафида 100-102оС да доимий оғирликка келгунча қуритилади. 16.3 Натижаларни қайта ишлаш Иссиқ сувда эримайдиган моддалар (Х2) процентларда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: Бу ерда: m – фильтрнинг чўкма билан оғирлиги, g; m1 - фильтр оғирлиги g; m2 - Лагохилин оғирлиги, g. Охирги натижа сифатитида икки параллел аниқлашнинг фоизнинг ўндан бир қисмигача ҳисобланган ўртача арифметик қиймати қабул қилинади. Икки параллел аниқлашдаги ўзаро фарқ 0,5 % дан ошмаслиги керак. Натижалар фарқи шу кўрсаткичдан ошиб кетганда, тажрибалар қайтарилади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling