Таъсир,рефлексия, стериотипизация, ижтиоий нормалар, санкциялар
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
5-maruza matni
тилак-ҳаваслар деб аталади. Аммо одам ўз интилишларининг мақсадини
тасаввур қилганда ҳам шу мақсадга етишиш йўллари ва воситаларини ҳали тасаввур қила олмаслиги мумкин. Бундай тўла англанилмаган интилишлар (тилак, ҳавас) баъзан зўр хаёл суриш билан, баъзан эса чексиз орзу билан боғлиқ бўлади. Баъзан (хаёлпараст инсонларда) бундай тилак ҳаваслар кўнгилдан кечириш орқали орзу (фантазия) доирасида қолиб кетаверади. Хилма-хил тилак ҳаваслари тўлиб-тошган кишилар ҳам мавжуд. Бу кишилар доимо хўрсинадилар, армон қиладилар, ўзларини ҳам теварак- атрофдаги кишиларни ҳам танқид қиладилар. Бу кишилар кўпинча яхши орзулар қилишади-ю, амалда кам фаолият кўрсатишади ёки бутунлай фаолият кўрсатишмайди. Ҳаракат йўллари, усуллари топилиб одам уларни тасаввур қилаётган экан, демак эҳтиёжни қондиришга интилиш тамомила англанинилади, одамнинг тилак-ҳаваси эса бир нарса бўлиб қолади. Бундай интилиш ҳолати баъзан ҳохиш деб аталади. Киши бирор ишни қилмоқчиман, фалон ишни бажармоқчиман, ўқишга кирмоқчиман ва ҳоказо деб гапирар экан бунинг маъноси шуки, мазкур киши ўз интилишларининг мақсадини ва шу мақсадга етиш воситаларини англаш, тасаввур қилиш ва билиш билангина чекланиб қолмай, мақсадга етиш мумкинлигини, маълум бир йўлдан иш кўришга тайёрлигини ва қилинадиган ҳаракатларининг оқибатини кам англайди. Шундай кишилар борки, уларда муайян тилак-ҳаваслар тарзида тамомила англанилган интилишлар доимо катта ўрин тутади. Бундай кишилар ўзларига нималар кераклигини, нимани ҳохлаётганликларини, нима иш қилмоқчиликларини ва уни қандай бажариш кераклигини ҳамиша биладилар. Бундай кишилар ўз олдиларига ҳамиша аниқ мақсад қўядилар ва шу мақсадга яраша иш кўрадилар. Бундай кишиларни маълум мақсадни кўзлайдиган кишилар дейилади. Маълум мақсадни кўзлаш кишининг ижобий сифатидир. Бу сифатни тараққий эттириш, иродани тарбиялаш ва ўз–ўзини тарбиялашнинг вазифаларидан биридир. Ҳар бир кишининг англаб, билиб, кўнгилдан кечирадиган эҳтиёжлари кўп, унинг вазифалари ва интилишлари ҳам кам эмас. Шунинг учун кишида хилма-хил мақсадларда доимо зохир бўлиб туради ва бу мақсадларни рўёбга чиқариш истаги туғилади. Ҳар бир кишида амалий ва назарий вазифалар вужудга келиб туради ва ана шу вазифаларни ҳал этиш керак бўлади. Баровар амалга ошириб бўлмайдиган бир неча мақсад келиб чиққанда, қандай бўлмасин фақат биттасини танлаб олиб бошқа мақсадларни қўйиб туришга тўғри келади. Қайси мақсадни олдинроқ, бошқасини эса кейинроқ амалга ошириш масаласини ҳал қилишга тўғри келади. Баъзи мақсадларни эса қўйиб туришга тўғри келади. Баъзан шундай ҳам бўладики, киши олдида бир-бирига зид келадиган бир нечта мақсад кўндаланг туради ва шу мақсадлардан бирини танлаб олиш шарт бўлади. Масалан, йигит ёки қиз мактабни тугатиб, олий ўқув юртига кириб ўқисам, деган масалани ҳал этаётганда турли мақсадлар ва уларга етиш йўллари деган мақсадлар ўртасида ички қарама-қаршилик, ички “кураш” рўй бериши мумкин. Мақсад қўйиш билан бир вақтда ёки ундан кейин шу мақсадга қайси йўл, усул ва воситалар билан енгиш масаласи келиб чиқади. Кундалик турмушимизда ёки фаолиятимизда мақсад қўйиш билан бирга уни амалга ошириш усуллари дарров англанади. Шунинг учун бу ерда мақсад қўйиш билан тўппа-тўғри ҳаракат бошланиб кетиши мумкин. Масалан, киши қўлига қалам олишни ҳохласа, уни бемалол олиши мумкин, ухлагиси келса ётади ва ҳоказо. Оддий ихтиёрий ҳаракатлар шу билан таърифланади. Аммо янги мақсадларни қўйишда ўша мақсад усулларини қидириб топиш, тасаввур қилиш ва ўйлаб кўришга тўғри келади. Бу ерда мақсад битта бўлгани ҳолда унга бир неча йўл ва усул билан етишиш мумкин. Қандай бўлмасин энг яхши йўл ва усулни танлаб олишга тўғри келади. Айрим ихтиёрий ҳаракатларнинг мураккаблиги шулар жумласидан келиб чиқади. Бир неча мақсад кўнгилга келиб, шулардан бирига турли йўл ва усуллар билан эришиш мумкин бўлса, киши муайян бир мақсадни танлаб олиши ва шу мақсадга етиш учун муайян энг мувофиқ йўлни танлаб олиши керак. Шунга кўра, ижтимоий меҳнат фаолиятда ҳам, касб-корда ҳам, шахсий ишларда ҳам, бошқа кишиларга бўлган муносабатда ҳам киши ўз интилишларини ва ихтиёрий ҳаракатларини олдиндан режалаштиради. Режалаштириш мураккаб ақлий фаолият бўлиб, аниқ, муайян ва равшан мақсадни белгилаш, шунингдек шу мақсадга етиш учун энг тўғри усул ва воситаларни қидириб топишдан иборат. Режалаштириш жараёнида мумкин ва зарур бўлган ҳамма ҳаракатлар, мумкин бўлган қийинчиликлар ва тўсиқлар ҳисобга олинади, иш-ҳаракат натижаларига дастлабки баҳо берилади. Одам асосий режага эга бўлган бир қарорга келиши, мақсадига етишиши мумкин. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling