Таътил давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қачон ва қандай ҳисоблаш керак


Таътилни ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қандай ҳисоблаш керак


Download 24.28 Kb.
bet3/3
Sana17.06.2023
Hajmi24.28 Kb.
#1530908
1   2   3
Bog'liq
Таътил давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қачон

Таътилни ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қандай ҳисоблаш керак
Меҳнат таътили давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаш қоидаси янги Меҳнат кодексининг 224-моддасида белгиланган. Асосий ва қўшимча меҳнат таътилининг тўлиқ миқдорини ўн иккига бўламиз ҳамда тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтирамиз.
Эслатиб ўтамиз
Иш йили иш ҳақиқатда бошланган санадан бошлаб ҳисобланади. Тўлиқ иш ойларини ҳисоблашда қуйидаги даврлар ҳисобдан чиқарилади:
– узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;
– ишдан четлатиш (МКнинг 226-м. 1- қ. 4–6-хатбошида назарда тутилган айрим ҳоллар бундан мустасно);
бола парвариши таътили 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 405-м..
Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.
Иш ойлари сонини аниқлашда ўн беш ёки ундан ортиқ календарь кунга тенг бўлган ортиқчалар бир ойгача яхлитланади, ўн бешдан ками эса ҳисобга олинмайди. Меҳнат таътиллари кунларининг умумий давомийлигини ҳисоблашда олинган 0,5 ёки ундан кўпга тенг ўндан бир қисми бир кунгача яхлитланади, 0,5 дан камроғи эса ҳисобдан чиқарилади.
Мисол
Ишдан бўшатилганда фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация миқдорини аниқлаш мақсадида таътил давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаш 
Мисол
Агар ходим турли давомийликдаги меҳнат таътиллари билан турли лавозимларни эгаллаган бўлса, таътил давомийлигини ҳисоблаш 
Мисол
«Таътил пули»ни тўлаш учун ОТМ ўқитувчисига таътил давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаш 
Ленара ХИКМАТОВА
«Норма» эксперти, юрист
Download 24.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling