Тату фарғона филиали Кенгашининг 6-сонли йиғилиши кун тартибига киритилган масала юзасидан “Медиа-марказ” фаолияти тўғрисида А. Салмоновнинг ахбороти


Download 15.52 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi15.52 Kb.
#1145666
Bog'liq
Медиа марказ фаолияти ҳақида маълумот


ТАТУ Фарғона филиали Кенгашининг 6-сонли йиғилиши кун тартибига киритилган масала юзасидан “Медиа-марказ” фаолияти тўғрисида А.Салмоновнинг ахбороти

2023 йил 5 январдаги Филиал кенгашининг 5-сонли йиғилишида филиалда “Медиа-маркази” ташкил этиш бўйича ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгиланган. “МЕДИА-МАРКАЗ” Низоми


5 январь куни филиал кенгаши қарорига асосан директор томонидан тасдиқланди.
Медиа-марказ фаолияти тасдиқланган Низомга асосан расман
5 январдан бошланди. 23 кун давомидаги фаолиятида 9 та кафедра билан келишган ҳолда медиа-режа ишлаб чиқилди.
Режага асосан 4 та телевидениеда репортаж, филиалнинг ижтимоий тармоқдаги (web-sayt, telegram, facebook, instagram, youtube) расмий каналларида 91 та турли мазмундаги ҳабар ва янгиликлар, эълонлар, маънавий-маърифий тадбирлар ҳақидаги матнли маълумотлар ва видеороликлар ёритилди.
Медиа-марказ таркибида 2 та электрон журнал (“Engineering problems and Innovations” ilmiy-texnik jurnali,“Al-Farg`oniy avlodlari” ilmiy-texnik jurnali), 1 та онлайн радио фаолият юритмоқда. Электрон журналлар Xalqaro standart seriya raqami (ISSN) – mazkur raqam bloklari ISSN Xalqaro markazi tomonidan рўйхатдан ўтказилди. Мазкур рақамлар серияли тарзда чоп этиладиган нашрларга берилади.
Бундан ташқари, 10 нафардан иборат экспертлар гуруҳи рўйхати тасдиқланди. Талабаларни жалб этган ҳолда 25 нафардан иборат медиа-гуруҳи шакллантирилди ва талабалар орасидан блогерлар жамоаси шакллантирилмоқда.
Медиа-марказ жамоаси бугунги кунда 3 та видеорепортаж тайёрлаш учун сценарий таҳрири устида иш олиб бормоқда. Жумладан, “Раҳбарнинг бир иш куни”, иқтидорли талабалар ҳаёти ва ижодига оид 8 та сценарий, “Психологнинг бир куни” ҳақида видеорепортаж тайёрлаш бўйича режалар қилинмоқда.
Филиалнинг расмий медиа платформалари - web-sayt, Telegram, Instagram, Facebook, YouTube аккаунтларида янгиликларни сифатли ёритилишини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳи томонидан кафедраларда амалга оширлган ишлар тўғрисида сценарийлар ишлаб чиқилмоқда.
Медиа-марказ бошлиғи А.Салмонов
Download 15.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling