Пқ-4870-сон қарори қабул қилинди
Download 21.55 Kb.
|
5 Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- -сон қарори қабул қилинди.
- Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.10.2020 йилдан кучга кирди. Подробнее
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР ҲАРБИЙ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ Президентнинг 22.10.2020 йилдаги “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4870-сон қарори қабул қилинди. Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети негизида Мудофаа вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси (кейинги ўринларда - Академия) ташкил этилди. Академия давлат олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади. Академия тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда – Институт) ташкил этилади. Академиянинг асосий вазифалари: республика Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар учун ҳарбий тиббиёт соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; тиббиёт соҳасида тор мутахассисларни, илмий-педагогик кадрларни ҳамда захира ва резервдаги тиббиёт хизмати офицерларини тайёрлаш; таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик ва инновацион тиббиёт технологиялари, замонавий ўқув дастурлари ва ўқув-услубий ёндашувларни кенг жорий этиш; ҳарбий тиббиёт амалиётида мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш; миллий ва хорижий етакчи олий, олий ҳарбий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда таълим жараёнини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасида илмий тадқиқотларни ўтказиш; таълим олувчиларни инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб номзодлар олий тиббий таълим муассасалари “даволаш” факультетларининг V босқичини ва “тиббий-профилактика” факультетларининг IV босқичини тамомлаган, ўқиш якунлари бўйича энг юқори натижаларни кўрсатган талабалар орасидан Мудофаа вазирлиги томонидан танлаб олинади. Академияда курсантларнинг мажбурий 2 йиллик ўқиши 2 босқичли ҳарбий тиббиёт ўқув дастури асосида амалга оширилади: биринчи йил - бакалавриатда, уни тамомлагач дастлабки "тиббий хизмат лейтенанти" ҳарбий унвони ва "ҳарбий врач" мутахассислигини берадиган давлат намунасидаги диплом берилади; иккинчи йил - Қуролли Кучлар учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ҳарбий интернатурада. Уни тамомлагач навбатдаги "тиббий хизмат катта лейтенанти" ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислик берилганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Академияда ҳарбий тиббиёт ўқув дастури асосида мамлакатимиз олий тиббий таълим муассасалари “даволаш” ва “тиббий-профилактика” факультетларидаги ўқиш Академиядаги ўқишга тенглаштирилади. Академиянинг клиник ординатура ва магистратурасида тиббиёт соҳасидаги тор мутахассисликлар, унинг докторантурасида илмий-педагогик кадрлар тайёрланади. Бундан ташқари, Академия 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб: республиканинг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; ҳукуматлараро битим ва шартномалар асосида хорижий давлатлар учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади. Академиянинг педагогик фаолият билан шуғулланувчи раҳбари, раҳбар ўринбосарлари ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда Институтнинг раҳбари ва илмий ходимларига қуйидаги миқдорда ойлик устама тўланади: базавий лавозим маошининг 50%и миқдорида - фуқаро таркибидаги ишчиларга; асосий лавозим маошининг 100%и миқдорида - контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга. Академия ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг бош, етакчи, катта ва кичик илмий ходимлари лавозимларидаги фуқаро ходимлари базавий лавозим маошлари – бу ерда. Академияда ўқув ва ўқув-амалий машғулотларни ўтказишга бевосита жалб қилинадиган бошқа тиббиёт муассасалари мутахассисларига педагогик фаолиятнинг ҳар бир академик соати учун БҲМнинг 10%и миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. Шунингдек, ҳужжат билан: Академиянинг ташкилий-штат тузилмаси; Академияда ўқитиладиган мутахассисликлар (йўналишлар) рўйхати; тиббиёт соҳасида ҳарбий кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси"; Академия контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг эгаллаб турган лавозимлари бўйича асосий ҳарбий унвонлари ва тариф разрядлари рўйхати тасдиқланди. Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига: ТТА ҳузуридаги Ҳарбий тиббиёт факультетига 2019 йилда ўқишга кирган курсантларнинг таҳсил олишини 2020/2021 ўқув йилида амалдаги таълим дастурлари бўйича ТТА ва Академиянинг базаларида якунлаш чораларини кўриш; Академиянинг 2021 йил битирувчилари орасидан ўқиш якуни бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга бўлганларга ҳарбий интернатурада ўқишни давом эттиришга рухсат бериш топширилди. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.10.2020 йилдан кучга кирди. Подробнее: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/qurolli_kuchlar_harbiy_tibbiet_akademiyasi_tashkil_etildi Download 21.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling