Тату урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси Кониститутцияси 15 йиллигига бағишланган “Конститутция –бахтимиз қомуси” мавзусида ўтказилган байрам тадбири
Download 41.5 Kb.
|
конституция
Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси йиллигига бағишланган “Конституция –бахтимиз қомуси” мавзусида ўтказилган байрам тадбири. СЦЕНАРИЙСИ (Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланади) 1-бош: Ўзбекнинг ўз қуши хумолари бор, Хумо қанотида дуолари бор. Муқаддас тупроғин кўзга суртгай у, Ўз йўли, ўз сўзи, туғролари бор. Ассалому алайкум ҳурматли домлалар, муҳтарам профессор ўқитувчилар! 2-бош: Ассалому алайкум азиз меҳмонлар, қадрли талабалар! Бугунги байрам тадбиримизга хуш келибсиз! 1-бош: Бугун сиз билан шу ерга йиғилишимиздан мақсад мустақил диёримиз Кониституциясининг 15 йиллик байрамини тантанали нишонлаш ва сиз азизларнинг дилингизга байрамона кайфият улашишдир. 2-бош: Кониститутциямиз қабул қилинган кунни катта байрам сифатида нишонлашимиз бежиз эмас, чунки бу кун Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан “умумхалқ байрами” деб эълон қилинди ва мамлакатимизда ушбу кун барча учун дам олиш куни ҳисобланади. 1-бош: Тарих, ҳозир, келажак. Зийнат қомусимизда, Мустақиллик туфайли, Миллат қомусимизда. 2 -бош: Тенг ҳуқуққа кафолат, Тамоили адолат. Соҳибқирондан қолган, Савлат қомусимизда. 1-бош: Ҳозир бугунги байрам тадбиримизни очиб бериш учун сўзни филиалимиз директори ҳурматли …га берамиз, мархамат! (Бошқа меҳмонларга ва ўқитувчиларга сўз берилади) 1-бош: Мағрур халқинг фидокор бу кун қурар келажак, Барҳаёт эзгу ният, тахтинг юксак бўлажак. Камол топгай маънавият, юртлар ибрат олажак, Истиқлолинг мангу ёрдир, достонимсан Ватаним. 2-бош: Илму Турон бонг уради кўхна дунё қаридан Ал-Берунийдек бобомлар зиё сочар бағрингдан Ал-Фарғоний кашфиёти илму фаннинг мағзидан Улуғбек юлдузи порлар осмонимсан Ватаним! 1-бош: Конститутция – бу давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган кўзгу ҳужжатдир. 2-бош: “Давлатимизнинг келажаги, халқимизнинг тақдири кўп жиҳатдан Конституциямиз қандай бўлишига боғлиқ” деган эди юртбошимиз. Мустақил Ўзбекистон Конституцияси келажаги буюк давлатнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлайди. Биз азал оққан дарё Қайта ишонди дунё Келажаги буюк хур Давлат қомусимизда 1-бош: Юз миллату юз фарзанд Дили дилига пайванд Барқарорликдан келган Хурмат қомусимизда Келинг навбатни хуқуқшунос …га берсак 2-бош: Ўзбекистон Республикаси Кониститутцияси чинакам демократик кониституциядир.У тарихда синалган умуминсоний ҳуқуқий қадриятларни ўзида мужассам этган. 1-бош: Хақиқатдан хам мустақил Ўзбекистоннинг куч қудрат манбаи халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидир.Халқимиз адолат тенглик ахил қўшничилик ва инсонпарварликнинг нозик куртакларини асрлар оша асраб авайлаб келмоқда. Хозир залда ўтирган талабаларимизнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини синовдан ўтказиш мақсадида бир қанча саволлар билан мурожат қиламиз! (Саволлар берилади) 1.Кониституция сўзини маъносини биласизми? 2.Ўзбекистон тарихида неча марта ва нечанчи йилларда конституция қабул қилинган? 3.Энг ўзгармас конституция деб тан олинган конституцияси қайси давлатни конституцияси ? 4.Ўзбекистон Республикасининг парламенти неча палатадан иборат ва қандай номланади? 2 палатадан: Сенат, Қонунчилик 5.Қонун чиқарувчи орган қандай номланади?(Парламент) 2-бош: Нур олур қалблар қадрдон Бахтимиз қомусидан Яйрагай тилларда бу жон Бахтимиз қомусидан 1-бош: Хурлигимнинг умри боқий Толеим доим баланд Обрўю қадрим хам осмон Бахтимиз қомусидан 2-бош: Ўзбекистон Конститутцияси энг ривожланган тараққий этган демократик давлатларнинг юридик тажрибаси ва жахон конституциявий амалиётига таянган холда яратилган. 1-бош: Конституциямиз Бирлашган Миллатлар ташкилоти хужжатларига, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларига асосланган. (Конституцияни баъзи моддалари шархланади) Тажиева Умида 2-бош: Истиқлолнинг ўзисан Унинг айтар сўзисан Ватанимнинг кўзисан Қомусимсан ҳаётим Кўкка учар қанотим. 1-бош: Ватанимга нур сочдинг Иқбол эшигин очдинг Булоқдай қайнаб тошдинг Қомусимсан бахтимсан Умид орзум аҳдимсан. Навбатни талабаларига берамиз. 2-бош: Сизларни 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Кониститутцияси қабул қилинган кунни 14 йиллиги билан муборакбод этамиз 1-бош: Хар бир фуқаронинг олий мақсади Она юртининг гуллаб яшнаши учун хизмат қилишдир.Келажаги буюк давлат қуриш йўлидаги шарафли ва масулиятли ишда барчамизга Аллоҳ мадаткор бўлсин. 2-бош: Ўзбекистон она юртим ота маконим Шу бепаён жаҳон ичра тенгсиз жаҳоним Янги даврон кошонаси ўзинг бўлгайсан. Иншооллох энди абад нурга тўлгайсан. 1-бош: Мехнат хам бор,шавкат хам бор, карвор хам бордир Дунё хавас айлагудек Сарбон хам бордир Фотихага кул оч энди ,бут булсин каср Узбекистон асри булгай шаксиз бу аср. Якунлаш учун сўз навбатини маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Рахима опа Инаятоавга берамиз. Download 41.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling