Тавсиянома
Download 80.09 Kb. Pdf ko'rish
|
Узумчилик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Токзор майдонини экишга тайёрлаш, тупроққа экишдан олдин ишлов бериш.
Р.Ж.ЖЎРАЕВ- Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди
ТошДАУ нашр таҳририяти бўлими Тошкент- 2003 Кириш Узумчилик Республикамиз қишлоқ хўжалигининг қадимий сердаромад тармоқларидан бири саналади. Ток қимматбоҳо субтропик ўсимлик. Унинг меваси ўзининг парҳезлик ва озиқалиги жиҳатидан инсон организми учун энг зарур маҳсулот ҳисобланади. Пишиб етилган узум таркибида 15-30% гача қанд моддаси бор. Шунингдек, янги узилган узум таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган органик кислоталар, минерал тузлар, ферментлар, витаминлар, мева пўсти таркибида ранг берувчи моддалар, дубил моддалар бор. Узум турли мақсадлар (истеьмол қилиш, қайта ишлаш ва ҳ.к) да фойдаланилади. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хужалиги ташкилоти (ФАО) нинг маьлумотларига кўра, дунё бўйича токзорларнинг умумий майдони 7 млн 546 минг га.ни ташкил етади (2000). Дунё бўйича етиштириладиган жами узум ҳосили 62 млн. Тоннани ташкил қилади. Ўзбекистонда токзорларнинг умумий майдони 120 минг га, жумладан ҳосил берадиганлари 98,8 минг га ўртача ҳосилдорлик 63,1 ц.га 2000 йилда Республикада жами 623,8 минг тонна, жумладан “Ўзмевасабзавотузумсаноат” холдинг компанияси хужаликларда 155,7 минг тонна узум ҳосил етиштирилади. Токзор майдонини экишга тайёрлаш, тупроққа экишдан олдин ишлов бериш. Ток кўчати ўтқазишдан олдин токзор барпо этиладиган майдон 50-60 см чуқурликда қатлами тўлиқ ҳайдалади. Бу ишлар Т-4 ёки Т-100 трактори билан агрегатланадиган ППН-50 плантаж плуги воситасида бажарилади. Тупроқ яхши юмшаши ва устки унимдор қатлам кўмилиши учун ток илдизи ривожланиши зонасида ерни чимқирқар ёрдамида 50-60 см чуқирликда ҳайдаш зарур. Чуқур ҳайдашдан олдин унимсиз тупроқларга 20-30 т гадан органик ўғитлар ёки ҳосилга кирган токзорларга солинадиган асосий ўғитлар миқдоридан икки марта кўпроқ фосфорли ва калийли ўғитлар солиш мақсадга мувофиқдир. Download 80.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling