Тавсиянома


Ёш токзорларни парваришлаш


Download 80.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi80.09 Kb.
#1553120
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Узумчилик

Ёш токзорларни парваришлаш. Ток кўчатлари ўтқазилган дастлабки 
йилда уларнинг илдиз системаси унча яхши ривожланмаган бўлади, шу 
сабабли токзорни тез-тез суғориб туриш лозим, бунда тупроқ камида бир метр 
чуқурликда намланиши керак. Кўчатлар ўтказилгандан сўнг биринчи 
суғориш, кейингилари –апрел, май, июн ва августда бир- икки марта запас 
суви берилади. 


Сизот сувлар юза жойлашган ерларда кўпи билан 3-4, шағал ерларда 1,5-2 
марта кўпроқ вегетатцион суғоришлар ўтказилади. Ҳар бир суғоришдан 2-3 
кундан кейин қатор ораларидаги тупроқ культиваторлар ёрдамида 
юмшатилади. Қатқалоқ пайдо бўлмаслиги ва бегона ўтларни йўқотиш учун 
вегетация давомида қаторларда тупроқ 2-3 марта юмшатилади. 
Кўчатлар ўтқазилган йили ток баргларининг ранги ўзгаришдан (август-
сентябр) ва тўкилишидан олдин навлар аниқланади. 
Октябрда тупларни кўмишдан олдин аралашган навлар олиб ташланиб
улар ва тутмаган кўчатлар ўрнига янгилари ўтқазилади. Бундай ишларни эрта 
баҳорда ҳам ўтказиш мумкин. Барча туманларда ёш токларни қишда албатта 
кўмиш зарур. Токлар ўтқазилган йили кесмасдан қўлда кўмилади. 
Баҳорда куртаклар бўритмасдан олдин туплар очилади. Дастлабки йиллари 
ёш токлар баҳорда кесилади. Токзорлар иккинчи йили асосан ўтқазилиганинг 
биринчи йилидагидек, учинчи йили ҳосилга кирган токзорлар каби парвариш 
қилинади. 
Ўтқазиш қалинлиги. Ўтқазиш қалинлиги тупроқ-иқлим шароитига
тупнинг ўсиш кучига, шунингдек ўстириш системасига боғлиқ. Тупроқ 
қанчалик унимдор ва тупроқ қанчалик кучли бўлса, озиқланиш майдони 
шунчалик катта бўлади. Унимсиз тупроқларда (шағалли, қумли ва бошқалар,) 
ток кучсиз ўсади, озиқланиш майдони ҳам кичик бўлади. Ўзбекистонда ишлаб 
чиқариш шароитида ток кўчатлари 3Х2,5; 3Х3 схемада экилиб, тик 
симбағазларда ўстирилади. 
Ҳосилли токзорларни парваришлаш. 
Тик симбағаз. Симбағазни ясаш учун даставвал қатор четларига устунлар 
ўрнатилади; уларнинг кесими оралиғ устунлар кесимидан каттароқ бўлиши 
керак. 3м узунликдаги оралиқ устунлар токзор қатори бўйлаб, бир-биридан 8 
м масофада ўрнатилади. Четки устунлар охирги тупдан орасидаги масофанинг 
яримига тенг масофада ўрнатилади ва улар қатор ичида темир-бетон тиргак 
билан ёки ташқи томондан ланглар кўйиб маҳкамланади. Тортиладиган 
симларнинг миқдори тупнинг ўсиш кучига боғлиқ ва суғориладиган 
токзорларда 4-5, лалмикор ерлардаги токзорларда 3-4 қатор бўлиши мумкин. 

Download 80.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling