Таянч компетенциялар: Коммуникатив компетенция


Физикавий билимларни амалиётда қўллаш


Download 144.36 Kb.
bet6/7
Sana18.01.2023
Hajmi144.36 Kb.
#1099301
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
форум учун слайд саида собирова

. Физикавий билимларни амалиётда қўллаш Ўрганилган билим ва кўникмаларни кундалик амалий ҳаётда қўллай олиш. Назарий билимларни мустаҳкамлаш учун масалалар ечиш, тест топшириқларини бажариш, жисм, физикавий ҳодисаларни англаш, шунингдек, соғлом турмуш тарзига оид машғулотларни билиш, кундалик истеъмол махсулотларни фойдали ва зарарли томонларини фарқлаш. Физика фани ўқитилишини тажриба-намойишлар кўрсатиш, лаборатория машғулотларини ўттказиш орқали назарий билимларни амалийёда қўллаш малакаси ҳосил бўлади. Олинган назарий билимларини нафақат дарсларда балки хаётда ҳам қўллаш малакасига эга бўлиши керак. Мисол: 6-синф 41-дарс “Температура.Термометрлар.Жисм температурасини ўлчаш” номли мавзуда ўкувчилар термометрларнинг турлари улардан фойдаланиш кўникмасига эга бўладилар.Бунда ҳаво ва сув температураси алоҳида, инсонлар температураси алоҳида термометрлар ёрдамида ўлчаниши ҳақида билимга эга бўлиб, тиббиёт термометридан фойдаланишни ўргатиш орқали назарий билимларини кундалик хаётда ҳам қўллаш малакасига эга бўлиши таъминланади. Мисол:7-синф ”Ишқаланиш кучи.Табиатда ва техникада ишқаланиш”мавзусида ишқаланишнинг аҳамияти фойдали бўлганда уни ошириш,зарарли бўлганда эса камайтириш ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб,бунда автомобил,велосипед ва стонокларнинг айланувчи валларига подшипниклар кийдиришни ўрганишлари ва бунда билимларни амалиётда қўллаш компентенцияси шаклланади, ўқувчиларга амалий малакаларини ўстириш ва ўзлаштирилган тушунча ва қонунлардан онгли фойдаланиш,табиат ва техниканинг турли ҳодисаларини намойиш қиладиган турли манбалардан мустақил маълумотлар йиғади. Бунда ахборот билан ишлаш ва шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компентенциялари ҳам шаклланади. Бундан ташқари математик саводхонлик компентенцияси назарий билимларни мустаҳкамлаш учун масалалар, тест топшириқларини ечишда доимо қўл келади

. Экологик маданият

  • . Экологик маданият
  • Табиат қонунларини яхши билиш, амалда татбиқ этиш, ёшларни экологик маданият руҳида тарбиялаш, саломатлик, сув, хаво, атроф-муҳит тозалиги, турмуш фаровонлиги, ишлаб чиқариш жараёнлари, чиқинди муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишда ўз ҳиссасини қўшиш. Атмосфера ва гидросферанинг мухофаза қилиш ва инсониятнинг соғлиги ташқи шароит билан чамбарчас боғлиқлиги ҳақида тушунчалар бериш билан экологик маданият компетенцияни шакллантиради
  • 1.Мисол: 6-синф “Ички ёнув двигателлари.Реактив двигател.Иссиқлик машиналари ва табиатни муҳофаза ” номли мавзуда двигателларнинг тўртта тактда ишлаши ва чикариш клапанлари оркали ёқилғи ёнишидан ҳосил бўлган тутун атмосферага чикарилиши тўғрисидаги БКМ ни тушунтиришда автомобилларининг фойдали томонлари билан бирга тутунларининг атмосферага таъсири ҳақида ҳам маълумотлар бериб борилади. Тарқалаётган чанг газ маҳсулотларнинг бартараф этиш йўлларига ҳам аҳамият берилади. Бунда умуммаданий компетенциялар орқали соғлом турмуш тарзига амал қилиш, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси орқали қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш, ҳамда фойдалана олиш ва мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта ва бошқ.) фойдалана олиш орқали ахборот билан ишлаш компентенцияси шаклланади. Бунда атмосфера ва гидросферанинг муҳофаза қилиш ҳақида зарурий маълумотларга эга бўлади.

Download 144.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling