Таянч сўз ва иборалар


Бинонинг асосий иссиқлик сарфини аниқлаш


Download 115.2 Kb.
bet2/4
Sana04.02.2023
Hajmi115.2 Kb.
#1166366
1   2   3   4
Bog'liq
3.2-мавзу

Бинонинг асосий иссиқлик сарфини аниқлаш.Иссиқлик тизимларининг қувватини аниқлаш ва уларнинг барча ускуналарининг (қозонлар сони ва уларнинг иссиқлик берадиган юзаси, иссиқлик ускуналари, иссиқликнинг ҳисобий миқдорлари ва уларнинг истеъмолчиларга узатиш учун қувур­лар ҳисоби) тўлиқ ҳисоблаш учун бинолардан ташқи ҳаволарга сарф бўлаётган иссиқлик миқдори ҚМҚ 2.04.05-97, ҚМҚ 2.01.04-94 ва ҚМҚ 2.01.01-94 талаблари асосида аниқланиши лозим.
Биноларнинг ҳажмий-режавий ечимига, қурилиш иссиқлик физикасининг қонуниятига биноан ташқи тўсиқларнинг иссиқлик физик ҳисоблари натижасида тўсиқлар учун самарали конструкциялар қабул қилинади. Шунинг учун саводхонлик билан иссиқлик физик жиҳатдан танлаб олинган самарали ташқи тўсиқ конструкциялар иситиш тизимларини иссиқлик қувватини тежашга олиб келади.
Бинолардан сарф бўлаётган иссиқлик миқдорининг бир қисми шамолнинг таъсирига узвий боғлиқ бўлиб, айниқса кўп қаватли бинолар шамол йўналишида ялангликка қурилган бўлса иссиқлик сарфи сезиларли даражада катта бўлади. Аксинча шамол йўналишдан ҳимояланган жойларда ва шаҳар ичида қурил­ган биноларда иссиқлик сарфи камроқ бўлади. Шунинг учун, биноларни шамол таъсиридан сақлаш учун ташқи девор сиртидан шамол кучини қайтарувчи махсус тўсинлар ўрнатилади. Шамол таъсиридан бинодан сарф бўлаётган иссиқлик қўшимча иссиқлик миқдори дейилади.
Демак, бинодан сарф бўлаётган иссиқлик икки хил бўлиб, биринчиси – асосий, иккинчиси – қўшимча иссиқлик сарфидир.
Бинодан асосий иссиқлик қуйидаги конструкциялардан ташқи муҳитга сарф бўлади: пол юзаси, ташқи девор юзаси, ташқи дераза майдони, ташқи эшик майдони ва том усти ёпмаси.
Қўшимча иссиқлик сарфи манъбалари эса қуйидаги 13.1-жад­валда келтирилган.
13.1-жадвал.
Қўшимча иссиқлик сарфи манъбалари

Хоналар ва биноларнинг турлари

Қўшимча иссиқлик ўтиши мумкин бўлган ташқи тусиқлар тўри

Асосий иссиқлик сарфи миқдоридан, % ҳисобида

1

2

3

Турли мақсадларда қурилган бинолар учун

Вертикал ва қиялик бурчак остида қу­рилган (вертикал проекция кўринишда) ташқи деворлар ва ойнабанд тўсиқлар­ни шимол, шарқ, шимолий-шарқ ва шимолий-ғарб томонларга ўгирилган томонлари

10%

Вертикал ва қиялик бурчак остида ўрнатилган ташқи деворларнинг шамол тезлиги 5 м/с бўлганда:
а) шамолга қарши тусиқлар ўрнатилса

5

б) шамолга қарши тўсиқлар ўрнатил­маган ва бинонинг қурилган жойи баландликда жойлашган бўлса, дарё еққасида, қўллар ёққасида, денгиз ёнида ва ялангликда қурилган бўлса

10

Худди шундай ле­кин бурчакда жойлашган хоналар, яъни ташқи деворнинг икки ёки ундан ортиқ девори ташқи муҳит билан чегараланган тақдирда

Ташқи деворлар ва деразалар учун

5

Турли мақсадда қурилган

Ташқарида жойлашган эшикларнинг қисқа вақтда очилиб-ёпилиши пайтида кириб келадиган совуқ ҳавонинг эвазига совишни ҳисобга олиш учун (қават­лар сони):
икки қаватли тамбурсиз бўлса
икки қаватли тамбур билан
бир қаватли тамбурсиз

100
80
65

Жамоат бинолари, ётоқхоналар ва меҳмонхоналар

Ташқи эшиклардан катта биноларга 500-600 киши ўртача 1 соатда кириб чиқса

400-500

Юқоридаги жадвалга қўшимча ҳолда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:


1. Фуқаро биноларининг баландлиги 4 метрдан ошган тақ­дирда ҳисобланган асосий ва қўшимча иссиқлик сарфига 25% кейинги ҳар бир метр баландликга 15% қўшимча иссиқлик олиш лозим. Бу қўшимча иссиқлик сарфи ишлаб чиқариш биноларига ва зинапоялар учун қўлланилмайди.
2. Шамол тезлиги 5-10 м/с бўлган тақдирда 2% қўшимча, 10 м/с. дан ортиқ тезликка эга бўлса 3% қўшимча иссиқлик олинади.
3. Катта биноларнинг ташқи эшикларига иссиқ ҳаво пардаси берилган бўлса, ташқи эшикларга берилган қўшимча иссиқлик сарфи ҳисобга олинмайди.
4. Умумий ҳолларда типовой бинолар учун қўшимча иссиқ­лик миқдори асосий иссиқликни 16% ни ташкил этади.
Бинонинг ташқи тўсиқлари орқали сарф бўлаётган иссиқлик миқдорларини қуйидаги формула ёрдамида аниқлаймиз:
Q = F(tи-tm)n = kF(tи-tT)n, Вт (13.2)
бунда: Q – ташқи тусиқлар орқали сарф бўлаётган асосий иссиқлик миқдори, Вт;
F – ташқи тўсиқнинг юзаси, м2;
tи – ички ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, град.;
tm – ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати (энг совуқ бешкунлик давридаги ҳарорат қиймати), град.;
n – ташқи тўсиқ конструкцияни, ташқи юзасини ташқи ҳавога муносабатига боғлиқ бўлган коэффициент;
 – қўшимча иссиқлик сарфини ҳисобга олувчи коэффициент;
R – ҳисобланаётган ташқи тўсиқнинг иссиқлик ўзатувчанлик қаршилиги (термик қаршилик), м2град/Вт юқорида формула учун тўсиқларнинг икки (ташқи ва ички) тарафида ҳам ҳарорат ўзгармас ва иссиқлик оқимининг тўсиқлардан ўтишини (иссиқ томонидан совуқ томонга) ҳам бир хил ўзгармас деб (стационар) қабул қиламиз.
Ташқи тўсиқ конструкциялардан ўтаётган иссиқлик миқдо­рини аниқлаш учун, ҳар бир тўсиқнинг сирт юзалари маълум қоида асосида алоҳида аниқланиши лозим.
Тўсиқларнинг юзасини (F, м2) ва тўғри чизиқли ўлчамини (13.1-расмдан) қуйидаги қоидалар асосида аниқлаймиз:
1. Дераза, эшик ва фонарлар (том усти деразаси) юзасини аниқлаш учун улар ўрнини энг кичик ўлчамлари олинади:
2. Пол ва шифтларнинг юзасини аниқлаш учун - ички деворларнинг қалинлигининг ўртасидан ва ташқи тўсиқларнинг ички сирт юзасигача бўлган ўлчам қабул қилинади.
3. Ташқи девор юзалари қуйидаги тартибда аниқланади:


Download 115.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling