Таянч сўз ва иборалар


Ҳиссиётнинг нерв-физиологик асослари


Download 302.5 Kb.
bet5/19
Sana10.03.2023
Hajmi302.5 Kb.
#1257051
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
5-maruza matni

14.2.Ҳиссиётнинг нерв-физиологик асослари
Ҳиссиёт бошқа ҳамма психик жараёнлар каби бош мия пўсти қисмининг фаолияти билан боғлиқдир. Бош мия ҳиссиётларнинг кучини ва барқарорлигини идора қилиб туради. Ҳиссиётлар бошқа билиш жараёнларидан фарқли бош мия пўстининг фаолиятидан ташқари организмнинг ички аъзолари фаолияти билан ҳам боғлиқдир, бошқача қилиб айтганда ҳиссиётлар вегетатив нерв тизимининг фаолияти билан ҳам боғлиқдир. Чунончи, одам қаттиқ уялган пайтида қизариб кетади, қаттиқ қўрққан пайтида эса ранги ўчиб, қалтираб кетади, хаттоки одамнинг овозида ҳам ўзгариш пайдо бўлади. Ана шундай ҳиссий ҳолат юз берган пайтда одамнинг юраги тез ура бошлайди, нафас олиши ҳам тезлашади.
Демак, одам маълум ҳиссий ҳолатни бошдан кечираётган пайтда унинг қон айланиш тизими, нафас олиш органлари нутқ аппаратлари ички секрестия безлари ҳам қатнашади. Масалан, материални яхши билмайдиган талаба имтиҳон топшираётганда терлаб кетади, томоғига нимадир тиқилиб, гапини гапира олмай қолади. Одамда қаттиқ қўрқиш пайтида «Юраги орқага тортиб кетди», «Совуқ тер босиб кетди» каби ибораларнинг ишлатилиши ҳиссиёт пайтида одамнинг ички аъзоларининг иштирок этишидан далолат беради.
Жуда кўп ҳиссий ҳолатлар бош миянинг яқин пўстлоқ ости қисмларининг оралиғи билан ҳам боғлиқдир. Масалан, кўриш тепалиги деб аталувчи қисм айрим ҳисларни ифодалайдиган ихтиёрсиз ҳаракатларнинг маркази ҳисобланади.
Одамда учрайдиган юксак маънавий ҳиссиётлар ҳам ўзининг нерв-физиологик асосига эга бўлиши керак (чунончи интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ҳиссиётлар). Бу жиҳатдан академик И.П.Павловнинг динамик стреотип ҳақидаги таълимоти жуда катта аҳамиятга эгадир. Бу ҳақда академик И.П.Павлов шундай деб ёзган эди: «Менимча, кўпинча одатдаги турмуш тартибининг ўзгарган пайтларида одат бўлиб, қолган бирорта машғулот яқин кишидан жудо бўлганда, ақлий изтироб чоғида кечириладиган оғир ҳиссиётларнинг физиологик асоси худди эски динамик стреотипнинг ўзгариши, унинг йўқолиши ва янги динамик стреотипнинг қатъийлик билан ҳосил бўлишидан иборат бўлса керак».
Айрим мураккаб ҳиссиётларнинг асосида динамик стреотипнинг ётиши яққол кўринади. Масалан, эстетик ҳиссиётни оладиган бўлсак, бирон ёқимли куйдан лаззатланиш, ёки бирон машҳур рассомнинг ишлаган ажойиб суратларини томоша қилиб, роҳатланиш эстетик ҳиссиёт ҳисобланади. Агар бу ҳиссиётларнинг нерв-физиологик асосларини таҳлил қиладиган бўлсак, қўйидагиларни кўришимиз мумкин. Масалан, бизга жуда ёқадиган куй бошқа миллат одамига ёқмаслиги мумкин. Бунда ажабланишга ҳеч қандай ўрин йўқ. Биз ёшликдан бошлаб мазкур куйни бир неча юз мароталаб эшитиб боришимиз натижасида ана шу куйга нисбатан деярли бўзиб бўлмайдиган ниҳоятда мураккаб динамик стреотип юзага келади. Ана шунинг учун айрим куйлар бизга ёқади, айримлари эса ёқмайди. Суратлар масаласига келганда шуни айтиш керакки, қадимги классик асарлар уларнинг ишланиш услуби реаллиги бизни ҳайратда қолдириб завқ туғдиради. Аксинча, ҳозирги рассомлар томонидан ишланган расмлар одамда қандайдир нохуш ҳиссиётни туғдиради. Демак, ўзоқ йиллар давомида юзага келадиган динамик стреотиплар айрим мураккаб ҳисни ташкил қилади.
Шундай қилиб, ҳиссиёт вегетатив нерв тизими орқали бошқариладиган ички аъзо фаолияти билан боғлиқ бўлса ҳам бари бир бош мия пўсти орқали идора қилинади. Чунки академик И.В.Павловнинг фикрича, одамнинг бутун аъзойи баданида бўладиган ҳар қандай ҳодисаларнинг ҳаммасини бош мия пўсти қисмидаги нейронлар идора қилади. Ана шу жиҳатдан олганда ҳиссиётнинг нерв-физиологик асоси бош мия пўсти билан боғлиқ.

Download 302.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling