Таянч сўз ва иборалар


Download 184.5 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi184.5 Kb.
#1589774
  1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу


1-модул. Экспериментал психологияга кириш.Шахс психологияси.Экспериментал психология:тушунча ва тарихи.
Режа:
1.1.Физиологик психология пайдо бўлишининг тарихий шарт-шароитлари. 1.2.Г.Гельмгольц- психофизиологиянинг асосчиси сифатида. 1.3.Психофизика фани пайдо бўлиши ва шаклланишида Э.Вебер ва Т.Фехнернинг тадқиқотларининг ўрни. 1.4.В.Вундтнинг экспериментал психология ва йуналишига доир, амалий изланишларнинг моҳияти ва Э. Титченернинг лаборатория методлари.
Таянч сўз ва иборалар:
Физиология, психология, Г.Гельмгольц, психофизиология, психофизика, Э.Вебер, Т.Фехнер, В.Вундт, экспериментал психология, Э. Титченер, лаборатория методлари.
1.1.Физиологик психология пайдо бўлишининг тарихий шарт-шароитлари.
Психологияда эксперимент методининг қўлланилиши психологик билимларнинг қайта тузилишида ва психологиянинг фалсафа таркибидан мустақкил фан сифатида ажралиб чиқишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. экспериментал психология ХIХ асрнинг ўрталарида кенг ривожланган физиологик лабораториялар негизида вужудга кела бошлаган. Ўша даврларда бу лабораторияларда-сезги, идрок, реакция вақти каби энг оддий психик функциялар ўрганилар эди. Бундай тадқиқотлар фалсафа ва физиологиядан фарқ қилувчи экспериментал психологиянинг фан сифатида вужудга келиши учун имконият яратди. Экспериментал психология- умумий психологиянинг таркибий қисми бўлиб, руҳий жараёнларни тажриба ёрдамида ўрганади.
Эксперимент (тажриба)-руҳий жараёнларни ўрганиш учун зарур шароитларни атайлаб вужудга келтириб, ўрганишга йўналтирилган психологик тадқиқот услуби.
Психологик лаборатория-инсон руҳий жараёнларини ўрганиш мақсадида жиҳозланган махсус тадқиқотлар олиб бориладиган илмий муассаса.
Вилъгелъм Вундт (1832-1920) немис психологи, физиологи, файласуф ва тилшуноси, экспериментал психологиянинг асосчиси.
В.Вундтнинг фикрича нутқ, тафаккур, ирода каби юксак психик жараёнларни эксперимент орқали ўрганиш мумкин эмас. Бу жараёнларни ўрганишда маданий-тарихий методлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Агар дастлабки даврларда экспериментал психологиянинг объекти нормал этук инсонлар бўлган бўлса, кейинчалик болалар, руҳий касал кишилар ва ҳайвонлар устида тажрибалар олиб борилди (К.Ллойд-Морган, Э.Торндайк). Экспериментал психологик тадқиқотлар психик жараёнларнинг умумий қонуниятларини ўрганиш билан чекланиб қолмай, балки сезгирлик, хотира, реакция тезлиги каби индивидуал хусусиятларни ҳам қамраб ола бошлади. (Ф.Галътон, Д.Кеттел). Айни пайтда экспериментал психология замирида янги йўналиш дифференциал психология вужудга кела бошлади. Экспериментал психология томонидан қўлга киритилган ютуқлар назарий аҳамиятга эга бўлибгина қолмай, балки мактабгача тарбия педагогикасидан тортиб космонавтикагача бўлган инсон фаолиятининг барча соҳаларида қўлланила бошланди. Экспериментал психология техникавий, ижтимоий ва биология фанлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланмоқда.
1950 йилда Б.М.Теплов Россияда биринчилардан бўлиб «Дифференциал психология ва психофизиология» лабораториясини ташкил этди. Ҳозирги кунда Россиянинг бир нечта шаҳарларида «Дифференциал психофизология» лабораториялари фаолият кўрсатмокда.
1990 йилларда проф.Б.Р.Қодиров томонидан Ўзбекистонда ТерДПИ қошида биринчи «Психология ва психофизиология» лабораторияси ташкил этилди. 1994 йилда эса лаборатория Ўзбекистон Республикаси «Истеъдод» марказига айланиб пойтахт Тошкентга кўчирилди.

Download 184.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling