Таянч тушунчалар


Инсон конкрет фанлар ва фалсафада


Download 39.76 Kb.
bet4/5
Sana13.01.2023
Hajmi39.76 Kb.
#1091561
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-inson falsafasi

Инсон конкрет фанлар ва фалсафада
Инсон кўплаб фанлар ўрганадиган предметдир. Биология уни Homo sapiens тури сифатида қарайди. Педагогика учун у тарбия объекти, социология учун - турли муносабатлар субъекти, культурология учун - маданиятнинг объекти ва субъекти, иқтисодий назария учун - асосий ишлаб чиқариш кучи ва ҳоказо.
Табиий фанлар орасида анъанавий (биология, антропология, медицина ва бошқалар) билан бир қаторда нисбатан янги фанлар (олий нерв тизими фаолияти физиологияси, соматология, сексология ва ҳока­зо) пайдо бўлди. Ижтимоий билим соҳасида ҳам «эски» фанлар (психология, социология, тилшунослик, этика) қаторида «янги» фанлар (аксиология, герменевтика) кабилар фаолият кўрсатишади.
ХХ асрда илмий билимнинг шиддатли ривожи, параллел тарзда борувчи фанларнинг фаол дифференциацияси ва интеграцияси табиий-илмий ва ижтимоий фанлар чегарасида бир қатор янги фанларнинг: биоэтика ва тиббиёт этикаси, социобиология, психофизиология ва бошқаларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Бу ҳол фалсафанинг инсон муаммоларини кўриб чиқишдаги методологик роли ҳақидаги масалани янада долзарб этиб қўяди.
Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, инсон кўп фанлар томонидан предмет сифатида қаралади, шу сабабли бизнинг олдимизда муҳим бир вазифа – инсон муаммосининг айнан фалсафий аспектларини очиб бериш туради.
Табиатшунослик ва жамиятшуносликда инсонни тадқиқ этишнинг ҳозирги даражаси шундайки, бунда инсон ҳозирги тўпланган билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш масалалари тобора кўпроқ биринчи планга чиқмоқда.
Инсон муаммосининг фалсафага оид масалалари деб қуйида­ги­ларни ҳисоблаш мумкин: а) инсон моҳияти; б) инсонда ижтимоийлик ва биологик (табиийлик)нинг нисбати; в) шахснинг эркинлиги; г) инсоннинг мавжуд бўлиши (борлиғи) ва моҳиятининг диалектикаси; д) инсон ҳаётининг мақсад ва маъноси.
Бу албатта инсон муаммосининг фалсафий спецификаси фақат юқоридагилар билан чекланади, деган эмас. Биз фақат асосийларини санаб ўтдик холос.
Инсон, индивид, шахс. Шахс ва жамият­
Фалсафа ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанларда «индивид», «индивидуаллик», «шахс» сингари тушунчалар кўп қўлланилади. Уларнинг ўхшашлиги ва фарқлари нимада? Бу тушунчаларнинг ҳар бирининг моҳияти нимадан иборат?
Юқоридаги тушунчалар қаторида «индивид» тушунчаси биринчида туради. У энг аввало, муайян инсоннинг бошқа одамлардан алоҳи­да­ли­ги­ки, «чегараланиб» олганлигини ифода этади. Индивид - бу Homo sapiens биологик турининг айрим олинган, якка вакили. Индивиднинг асосий хусусияти - бу унинг бошқалардан ажралганлиги, алоҳида­лигидир. Индивид - бу инсоннинг энг оддий ва абстрак тавсифи.
Шуниси қизиқки, турли фанлар «индивид» тушунчасини турлича талқин этадилар. Масалан, психология ушбу тушунчани икки аспектда кўради: а) индивид айрим олинган табиий мавжудот, туғма ва орттирилган хусусиятларнинг маҳсули, индивидуал, ўзига хос хусусиятларнинг соҳиби сифатида; б) инсонлар жамоасининг алоҳида олинган вакили; ўзининг биологик чекланганлик доирасидан чиқувчи қуроллардан, белгилардан фойдаланувчи ва улар воситасида ўз хулқи ҳамда психик жараёнларини касб этувчи ижтимоий мавжудот.5
Психология индивиднинг асосий қирралари деб қуйидагиларни ҳисоблайди: 1) психофизиологик ташкиллашувнинг яхлитлиги; 2) атроф дунё билан ўзаро таъсирдаги барқарорлик; 3) фаоллик6.
Социология нуқтаи назаридан индивид - бу инсон наслининг айрим олинган вакили ва инсониятнинг барча ижтимоий ва психологик хусусиятларининг: ақл, ирода, эҳтиёжлар, манфаатлар ва бошқаларнинг муайян соҳиби. Бу ҳолда «Индивид» тушунчаси муайян, аниқ бир инсонни англатади7.
Ва ниҳоят, фалсафа учун индивид ижтимоий атом, алоҳида ажралиб турувчи моҳият, анча кенг бўлган ижтимоий яхлитликнинг (гуруҳнинг, синфнинг, миллатнинг, инсониятнинг) айрим олинган вакили8.
Индивид - энг аввало қандайдир кўпликни бир вакили, кўпларнинг бири. Шу маънода деярли ҳар бир одам - индивид (баъзан индивидиум ҳам дейилади ва ёзилади).Бу ўринда бир нарсани таъкидлаш лозим: ажралиб туриш, алоҳидалик инсоннинг специфик хусусияти эмас, объектив дунёдаги барча предметлар ва ҳодисалар у ёки бу тарзда ажралиб туради. Аммо инсонга нисбатан кўпроқ бошқа бир тушунча нисбат берилади - «индивидуаллик». У муайян инсоннинг ноёблики, бетакрорлигини англа­тади. Муайян маънода индивидуаллик - индивиддан шахсга олиб борувчи поғонадир. Инсон туғилишидан индивид бўлиб туғилади, бироқ шахс сифатида у ўз индивидуаллигининг барча имкониятларини очиш орқалигина шакллана олади.
Индивидуаллик индивиднинг ўзига хослигини, ички дунёсининг ўзига хослигини акс эттиради, бу инсонга хос умумий (универсал) ва айрим (ноёб, ўзига хос) хусусиятларнинг узвий бирлигидир.
Инсон фалсафасидаги яна бир муҳим тушунча «субъект» тушунчасидир. Субъект сифатида айрим олинган индивид ҳам ва қандайдир жамоа (гуруҳ, социум ва хатто умуман инсоният) намоён бўлиши мумкин. Бу ўринда бизни индивидуал субъект қизиқтиради. Унинг асосий тавсифлари қуйидагилардир: фаоллик, онглилик, мақсаднинг мавжудлиги, ўз-ўзини англаш, хатти-ҳаракатлар эркинлиги. Субъект сифатида инсон муайян ижтимоий ролни ўйнайди. Одам субъект бўлиб туғилмайди, балки тарбия жараёнида субъектга айланади.
Субъективлик ҳақида сўз кетганда мазкур тушунчанинг икки маъноси борлигини эсда тутиш лозим. Биринчидан, у айрим индивиднинг танлови сифатидаги субъективликни англатади, иккинчидан эса ушбу индивид инсоний субъективлик доирасидан тамойилан чиқа олмаслигини билдиради9.
Шахс тушунчаси фалсафада ва умуман инсонни ўрганувчи фанлар мажмуасида энг мураккаб тушунчадир. Инсон шахси ривожланишининг энг муҳим биологик омили инсон миясидир. Аммо шахс моҳияти - бу ижтимоий хусусиятга молик ҳодиса. Мия эса моддий орган бўлиб, у орқали шахс ўз-ўзини намоён этади.
Инсон мазкур социумга хос бўлган меъёрлар, билимлар, қадриятларнинг муайян тизимини ўзлаштиради. Муайян жамиятнинг реал шарт-шароитлари шахснинг ижтимоий моҳиятини белгилайди. Шахснинг шаклланиши жараёни социализация деб аталади.
Фалсафада шахс муаммоси - бу энг аввало инсоннинг моҳияти, унинг дунёдаги, тарихдаги ва жамиятдаги ўрни муаммосидир. Муайян ижтимоий муносабатлар муайян тарихий типдаги шахснинг шаклланиш жараёнида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Антик давр одами учун энг асосий деб яхши фирклар, интилишлар, истаклар ҳисобланган ва улар ижтимоий амалиётда қанчалик рўёбга чиқишига умуман олганда катта аҳамият берилмаган: «Инсонни фақат унинг ишларига қараб эмас, интилишларига қараб ҳам баҳолаш лозим» (Демокрит), «Инсон қандай фикрласа, у ҳаётда шундайдир» (Цицерон), «Бизнинг ҳаётимиз биз у ҳақда нима ўйласак ана шудир» (Марк Аврелий), «Ахлоқий фазилатлар ниятлар билан боғлиқликда кўзга ташланади» (Арасту).
Антик давр мутафаккирлари назарида чинакам шахс деб шундай одамни айтиш мумкинки, биринчидан, у ахлоқли, иккинчидан, ақл-идрок эгаси, учинчидан, бошқалар билан мулоқотга киришадиган, тўртинчидан сиёсий ва давлат мавжудотидир.
Ўрта асрлар бизга шахснинг бошқача типини кўрсатади. Мазкур давр учун жамиятнинг табақаланганлиги, касталарга бўлиниши ва қатъий корпоративлик хосдир. Шу сабали муайян табақага, кастага, цехга, гильдияга мансублик, унинг қонунларига, одатларига, анъаналарига бўйсуниш шахснинг индивидуал сифатларининг намоён бўлишидан кўра муҳимроқ ва кучлироқ эди.
Фақат янги даврга келиб айрим олинган инсон шахсининг қим­ма­ти, автономлиги, ўзига хослиги қарор топади. Бу айниқса, ижти­моий-сиёсий фикр учун хосдир. Ижтимоий фаоллик, тадбир­кор­лик, онгли ва фойдали фаолият, мустақиллик, индивидуализм, шахсий масъулият, ўз қадр-қимматини билиш туйғуси - мана булар шахснинг ғарб, европа-америка концепциялари юксак қадрланадиган сифатлари ҳисобланади.
Шахснинг шарқ модели эса бошқачадир. Шахснинг шарққа хос моделининг бир нечта модификацияларини ажратиб кўрсатиш мумкин (ислом, будда, конфуций ва ҳоказо). Шундай бўлса-да, улар ўртасида уларни шахснинг ғарб моделидан ажратиб турувчи муайян муштаракликлар мавжуд.
Шахснинг шарқ типига хос асосий хусусиятлар қуйидагилардир: масъулият ва мажбуриятларнинг инсон ҳуқуқлари олдида устуворлиги, хулқ-атвордаги традиционализм, ҳулқ-атворнинг, жамоавий моделлари­нинг индивидуал меъёрлардан устунлиги, социумга кўпроқ қарамлик, ижтимоий муҳит билан алоқанинг кўплиги.
Шуни эсда тутиш лозимки, шахс типи ижтимоий муносабатларнинг реал тизимининг инъикосидир. Шахснинг шаклланиши ва ривожланишининг муҳим омили сифатида унинг ижтимоий фаолияти, социум ҳаётида муайян ролни бажариши намоён бўлади. Индивид шахс сифатида фақат турли туман ижтимоий муносабатлардагина ўз-ўзини намоён этиши мумкин. Ўз вақтида Арасту «инсоннинг вазифаси унинг онгли фаолиятидан иборат» деб ҳисоблаган эди. А.Жомий «Қўлларинг бақувват экан, мавжуд экан кундалик меҳнатга кўнгил қўй» дея даъват этган бўлса, Ибн Сино «Бекорчилик ва ишёқмаслик фақат нодонликка сабаб бўлибгина қолмай, айни пайтда касалликларга ҳам сабаб бўлади» деб огоҳлантирган эди.
Шахс - бу муайян ижтимоийлашув жараёнининг натижасигина эмас, бу узлуксиз ўсиб борувчи жараён. Агар доимий ривожланиш, камолотга интилиш, олға ҳаракат бўлмаса, у ҳолда шахс бузилиши, деградацияга дучор бўлиши мумкин.
Фаоллик ва доимий камолотга интилиш билан бир қаторда шахс­нинг муҳим хусусиятларидан бири унинг эркинлигидир. Эркин­ликнинг йўқлиги турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин: қуллик, крепо­ст­нойлик, қамоқ, маънавий қуллик ва ҳоказо. Эркинликнинг йўқлиги шахсий масъулиятнинг йўқлигини англатадики, у сиз шахс ҳақида сўз ҳам юритиш мумкин эмас. Бунда шуни эсда тутиш керакки, эркинлик бу анархия эмас, зеро «жамиятда яшаб ундан озод бўлиш мумкин эмас». Эркинлик ва масъулият иккита ўзаро диалектик боғланган қарама-қаршиликни ташкил этади. Инсон ўзининг ижтимоий мажбуриятларини, жамият олдидаги бурчини, ўз масъулиятини табиий бир ҳол, ўз эркинлиги ва ижтимоий фаоллигининг узвий бир қисми сифатида қабул қилгандагина чинакам шахсга айланади.
Инсоннинг ҳаётий фаоллиги унинг шахсининг шаклланишининг асосий омили сифатида намоён бўлади. Мазкур жараён давомида фақат табиий ва ижтимоий дунёга мослашиш юз бериб қолмасдан балки инсон уни ўз хоҳишига мос равишда ўзгартиради. Бунда чинакам инсоний, шахсий, ижтимоий тақозо этилган олам шакллантирилади. Жамиятнинг ўзи, унинг тизими ва тузилиши, ундаги муносабатларни ташкил этувчи унсурлар - буларнинг ҳаммаси шахснинг бунёдкорлик фаолиятининг, унинг дунёни ўзгартирувчи ижодий фаолиятининг натижаси.
Ушбу ўзгариш жараёни чексиздир, чунки фаолият, фаоллик инсон шахсининг моҳиятини ташкил этувчи кучларнинг намоён бўлиши, очилиши ва ривожланиши демакдир. Дунёни ўзгартирар экан, фаол шахс айни пайтда ўз қобилиятлари, маҳорати, кўникма ва билимларини узлуксиз равишда такомиллаштириб борган ҳолда ўз-ўзини яратади. Фаол ҳаёти ва иши давомида шахс доимий равишда социум ичидаги ўз алоқаларини кенгайтиради. Бунда инсоний эҳтиёжлар доираси кенгайиб боради ва шу билан бир пайтда мазкур эҳтиёжларни қондириш воситаларининг сифат ва сон жиҳатдан ўсиши юз беради.
Индивид ижтимоий фазилатлар ва сифатлар мажмуасини касб этиш бутун инсоний цивилизация, жамиятнинг бутун тарихи томони­дан тўпланган тажрибани узлуксиз ва ҳар томонлама ўзлаштириш орқали шахсга айланади.
Шахснинг жамиятдаги ўрни ва ролини Кантнинг қуйидаги сўзлари билан тавсифлаш мумкин: «Инсон фақат восита сифатида эмас, балки мақсад сифатида ҳам ўз-ўзича мавжуд бўлади..., ўзининг барча хатти-ҳаракатларида у мақсад сифатида ҳам қаралиши зарур».10
Инсон шахси – социум маркази. Жамиятнинг ривожланиш тарихи шахснинг, айрим олинган инсоннинг ўрни ва аҳамиятининг ошиб бориши билан узвий боғлиқдир.

Download 39.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling