Таянч тушунчалар
ИНСОН ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА
Download 51.62 Kb.
|
7мавзу
ИНСОН ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА
Фалсафий фикр тарихида инсон муаммоси. Антик фалсафа инсонга микрокосм, космоснинг бир қисми, яъни макрокосм – умуман дунё билан доимий алоқада бўлиб турувчи қисм сифатида қараган. Айнан ана шу антик даврда «Ўз-ўзингни ўрган» деган сўзлар айтилган эди (Суқрот). Суқротнинг шогирди Афлотун (эрамизгача бўлган 428-347 йиллар) инсоннинг руҳи ўлмайди, у ҳар гал янги танага кўчиб ўтади, деб тахмин қилган эди. Инсоннинг ўзини ўраб турган атроф дунёни ўрганишга уриниши – бу руҳнинг танга киргунга қадар мушоҳада этган абадий ғоялар олами ҳақидаги хотиротларидир. Афлотун учун инсон идеали - донишманд, файласуф бўлиб, унинг руҳи кўп «сайр қилган» ва шу сабабли унинг билимлари энг тўғри ва қимматлидир. Бундай комил файласуфни Арасту «ўзини тафаккур этувчи тафаккур» деб атаган эди. Инсон ҳақидаги таълимотни ривожлантиришга антик материалистлар Демокрит, Эпикур, Лукреций Кар ва бошқалар салмоқли ҳисса қўшдилар. Уларнинг қарашларига кўра, инсон ҳаётининг мақсади - онгли лаззатланиш, азоб-уқубутларга чап бериш, руҳнинг сокин ва тинч ҳолатига эришишдир. Шу сабабли улар фалсафанинг асосий вазифаси инсонга бахтли бўлиш йўлини кўрсатишдан иборат деб ҳисоблаганлар. Уларнинг фикрича, жон айрим атомлардан ташкил топган ва ўлимга маҳкум, тана ҳалокатга учрагандан сўнг атомлар емирилади. Инсон ўлимдан қўрқмаслиги керак, зеро токи у ҳаёт экан - ўлим йўқ, ўлим келганда эса инсон йўқ бўлади. Умуман олганда антик фалсафа «Инсон нима?» деган саволга жавоб бермади, балки ана шу саволни кун тартибига қўйди. Ўрта аср фалсафаси асосан диний фалсафа ўлароқ, инсонни унда икки негиз: олий (руҳ) ва паст (тан) бир-бири билан узлуксиз кураш олиб борувчи мавжудот сифатида қаради. Ўрта аср Европа диний фалсафасининг «отаси» Аврелий Августин Авлиё инсоннинг моҳиятини айнан руҳ ва фақат у ташкил этади, деб ҳисобланди. Тана эса вақтинчалик қобиқдан, руҳ қамалган жойдан, руҳ «зиндони»дан бошқа нарса эмас. Фома Аквинскийнинг фикрига кўра одам руҳ билан таннинг уйғун бирлигидан иборат ва бу ҳол уни қуйи, ҳайвоний дунё билан олий, илоҳий, фаришталар олами ўртасида аросатда қолган мавжудот қилиб қўяди. Унда жисмонийлик қанча кўп бўлса, у ҳайвонга шунчалик яқинлашади, руҳият қанча кўп бўлса у шунча фаришталарга яқинлашади. Ўрта аср схоластикаси вакиллари (Буюк Альберт, Ансельм Кентерберийский) нуқтаи назарига кўра инсоннинг асосий вазифаси ўз моҳиятини англаш эмас, балки янада юқори – илоҳий моҳиятга қўшилишга интилишдир. Ўз-ўзидан аёнки, инсон руҳи боқийдир ва инсон ердаги бутун ҳаёти давомида фақат уни қутқариш тўғрисида ўйлаши керак. Шарқ-мусулмон фалсафаси доирасида инсон муаммосига икки хил ёндашувни кўриш мумкин. Улардан бири кўпроқ тақдир ҳақидаги ислом ақидасига суянади. Инсон тақдири олдиндан белгилаб қўйилган, шу сабабли инсоннинг қўлидан келадиган бирдан-бир иш - бу ўзини ана шу тақдирда белгилаб қўйилганидек тутиш. Бироқ, Форобий, Беруни, Ибн Сино, Алишер Навои, Мирза Бедил, XIX аср охири - ХХ аср бошларидаги маърифатпарварлар - Ахмад Дониш, Муқимий, Фурқат, Завқий, Сатторхон Абдулғаффорров ва бошқалар инсон ҳақидаги гуманистик, маърифатпарвар ва демократик концепциянинг шаклланишига катта ҳисса қўйдилар. Уларнинг ижодлари учун инсонга, унинг кучига, ақлига, иродасига ишонч хосдир, улар оммани маърифатли ва билимли бўлишига даъват этдилар. Янги давр фалсафаси инсоннинг моҳияти ва ўз-ўзини англаши муаммоларига қайтиши билан ажралиб туради. Томас Гоббс, механик материализм тарафдори ўлароқ, инсоннинг руҳий дунёси механик куч-ғайрат ва ҳаракатлар мажмуасидан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблади. Унинг фикрича, инсон фақатгина мураккаб тузилган механизмдир холос, у механика қонунларига бўйсунади. Гоббс руҳнинг алоҳида субстанция сифатида мавжудлигини инкор этди. Рене Декарт инсоннинг дуалистик концепциясини ишлаб чиқди. У инсон ўлик механизм (тана) билан иродага ва фикрлаш қобилиятига эга бўлган субстанция (руҳ)нинг қўшилувидан ташкил топган, деб ҳисоблади. Бенедикт Спиноза ўзининг инсон ҳақидаги таълимотини инсоннинг табиатнинг бир қисми эканлиги, тана ва руҳнинг бирлиги асосида яратди. Инсоннинг бутун руҳий ҳаёти идрок ва аффектлар (қувонч, ғам, лаззат)дан иборат. Инсонни ҳаракатига келтирувчи куч - ўзини сақлаш ва манфаатга интилишдир. XVIII аср француз материалистлари Ж.О.Ламетри, К.А.Гельвеций, П.А. Гольбах, Д.Дидро ва бошқалар инсон ҳақидаги таълимотини ишлаб чиқишга катта хисса қўшдилар. Буни ҳатто уларнинг асарларининг номлари ҳам тасдиқлаб туради: Ламетрининг «Инсон-машина», Гельвецийнинг «Инсон ҳақида» ва ҳоказо. Ламетри ижтимоий ривожланишнинг асосий сабаблари улуғ шахсларнинг фаолияти ва маърифатдир, деб ҳисоблар эди. Дидро инсонни олий қадрият, коинотнинг идрок маркази, бутун маданиятнинг яратувчиси деб ҳисоблади. Гольбахнинг назарида эса, инсон табиатнинг бир қисми, у табиат қонунларига бўйсунади. Гельвецийнинг фикрига кўра, инсоннинг шаклланишида атроф муҳит асосий рол ўйнайди. У барча одамлар ўз қобилиятлари ва имкониятларига кўра табиат томонидан тенг қилиб яратилган, уларнинг қандай бўлиши фақат тарбияга боғлиқ деб ҳисоблади. XIX аср фалсафий фикрнинг инсон ҳақидаги таълимотни ривожлантиришдаги энг муҳим ютуқларидан бири - бу Людвиг Фейербахнинг (1804-1872) фалсафий антропологизмидир. У инсон моҳияти муаммосини фалсафасининг «бирдан-бир, универсал ва энг олий» муаммоси сифатида қаради ва биринчи планга олиб чиқди. Бироқ Фейербах, аслида, инсонга биологик нуқтаи назардан қарайди, унинг ижтимоий моҳиятини изоҳламайди. Антропологик тамойил (яъни, объектив оламни инсон моҳиятининг ҳосиласидан иборат бир нарса сифатида қараш) экзистенциализм, ҳаёт фалсафаси, фалсафий антропология, антропосоциология, фрейдизм ва бошқа кўплаб фалсафий ва ижтимоий оқимларнинг асосида ётади. Экзисенциалистлар (Ж.П.Сартр, А.Камю ва ҳоказо) фалсафанинг асосий муаммоси деб инсоннинг мавжуд бўлиши масалаларини ҳисоблайдилар (Экзистенция). Инсон фақат ўзини англаши мумкин. К.Ясперс ёзганидек: «Мавжуд бўлиш билиш демакдир ва мен онг сифатида мавжудман». Экзистенциализмнинг асосий тамойили - эркинлик тамойилидир. Инсон «озод бўлишга маҳкум этилган» (Ж.П.Сартр). Ижтимоий ҳаётнинг тангликларидан чиқишнинг йўли - шахснинг индивидуалистик борлиғида. Инсоннинг ўз диққат марказига қўювчи яна бир оқим – «фалсафий антропология». Бу оқимнинг асосчиси - Макс Шелер (1874-1928) фалсафанинг асосий масаласи «Инсон нима?:» деган саволдан иборат деб ҳисоблади. Фрейдизмга австриялик психолог Зигмунд Фрейд (1856-1939) асос солган. У шахс тузилмасида учта асосий қатламни ажратиб кўрсатди «У» онгости, «Мен» ёки «ЭГО» (онг), Юксак «Мен» (юксак онг). Download 51.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling