Tayyorladi: Nodira Rajabova 12-Variant
Download 24.08 Kb.
|
12-variant
Tayyorladi: Nodira Rajabova 12-Variant 1.«Davlat subsiyadiyalarini hisobga olish va davlat yordami to‘g‘risida ma’lumotni ochib berish» MHXS (IAS)ning mazmuni va uning amaliy ahamiyatini izohlab bering. 2.Xalqaro talablar bo‘yicha pul oqimi to‘g‘risidagi hisobotda aks ettirilishi lozim axborotlarni izohlab bering. 3.MHXSlari talablari bo‘yicha kompaniya xarid qilinganda xarid qilingan kompaniyaning aktivlari va majbariyatlari qanday baholanadi. Javoblar: Давлат грантлари, шу жумладан ҳаққоний қийматдаги номонетар грантлар, қуйидагилар бўйича асосли ишонч мавжуд бўлмагунга қадар тан олинмаслиги лозим: (a) ташкилот грант олиш билан боғлиқ шартларга риоя этади; ва (б) грантлар олинади. Давлат грантлари ташкилот грант олиш билан боғлиқ шартларга риоя этиши ва грантлар олиниши бўйича асосли ишонч мавжуд бўлмагунга қадар тан олинмайди. Грант олинишининг ўзи у билан боғлиқ шартлар бажарилгани ёки бажарилиши бўйича ишончли далилни таъминламайди. Грантни олиш усули грантга нисбатан қўлланадиган ҳисобга олиш услубига таъсир этмайди. Шундай экан, грант пул маблағи шаклида ёки давлат олдидаги мажбуриятнинг камайиши шаклида олинишидан қатъий назар, бир хил ҳисобга олинади. Давлат томонидан берилган шартли қайтарилмайдиган қарз, агар ташкилот қарзни қайтарилмаслик шартларини бажаришига асосли ишонч бўлса, давлат гранти сифатида ҳисобга олинади. Бозордан паст фоиз ставкаси бўйича давлат томонидан берилган қарзлардан олинадаган наф давлат гранти сифатида ҳисобга олинади. Бундай қарз 9-сон МҲХС “Молиявий инструментлар”га мувофиқ тан олиниши ва баҳоланиши лозим. Бозордан паст фоиз ставкасини фойдаланишдан олинадиган наф бундай қарзнинг 9-сон МҲХСга мувофиқ аниқланган дастлабки баланс қиймати ва олинган маблағлар ўртасидаги фарқ сифатида баҳоланиши лозим. Бундай наф мазкур стандартга мувофиқ ҳисобга олинади. Ташкилот қарздан олинадиган наф билан қопланиши кўзланган сарфларни аниқлашда бажарилган ёки бажарилиши лозим бўлган шартлар ва мажбуриятларни кўриб чиқиши лозим. Давлат гранти тан олингандан сўнг, у билан боғлиқ ҳар қандай шартли мажбурият ёки шартли актив 37-сон БҲХС “Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар”га мувофиқ ҳисобга олинади. Давлат грантлари тизимли асосда, улар билан қопланиши кўзланган тегишли сарфларни харажатлар сифатида тан олинадиган даврлар мобайнида фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. Давлат грантларини ҳисобга олиш тартибига оид иккита асосий ёндашув мавжуд: биринчиси капитал ёндашуви бўлиб, бунда грант фойда ёки зарардан ташқарида тан олинади; иккинчиси даромад ёндашуви бўлиб, бунда грант бир ёки бир нечта даврлар мобайнида фойда ёки зарарда тан олинади. Капитал ёндашувининг тарафдорлари қуйидаги далилларни келтирадилар: (a) давлат грантлари молиялаштириш усулидир ва улар орқали молиялаштириладиган харажат моддаларини ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун фойда ёки зарарда тан олиниши эмас, балки молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим. Грантнинг қайтарилиши назарда тутилмаганлиги сабабли, бундай грантлар фойда ёки зарардан ташқарида тан олиниши лозим. (б) давлат грантларини фойда ёки зарарда тан олиш ноўрин, чунки улар ишлаб топилмаган, аксинча ҳеч қандай сарфлар билан боғланмаган давлат томонидан тақдим этилган рағбатлантирувчи маблағлар ҳисобланади. Ташкилот томонидан аллақачон амалга оширилган харажатлар ёки зарарларни қоплаш тарзида ёки келгусидаги ҳеч қандай сарфларга боғлиқ бўлмаган тезкор молиявий ёрдам тарзида олинадиган давлат гранти олиниши лозим бўлган даврда фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. Айрим ҳолатларда, давлат гранти муайян сарфларни амалга ошириш учун рағбатлантирувчи маблағлар сифатида эмас, балки ташкилотга тезкор молиявий ёрдам бериш мақсадида тақдим этилиши мумкин. Бундай грантлар маълум бир ташкилотга йўналтирилган бўлиши ва бенефициарларнинг бутун синфи учун тақдим қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолатлар ташкилот грантни олиши учун талаб этилган шартлар бажарилган даврда, унинг таъсирини аниқ тушуниш учун ёритиб бериладиган маълумотлар билан бирга фойда ёки зарарда тан олиниши учун асос бўлиши мумкин. Давлат гранти ташкилот томонидан олдинги даврда аллақачон амалга оширилган харажатлар ёки зарарларни қоплаш тарзида олиниши мумкин. Бундай грант олиниши лозим бўлган даврда фойда ёки зарарда тан олинади, бунда унинг таъсирини аниқ тушуниш учун маълумотлар ёритиб берилади. Ташкилот пул ва пул эквивалентларининг компонентларини ёритиб бериши ва пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботдаги суммаларнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган эквивалент моддалари билан солиштирмасини тақдим этиши лозим. Пул маблағларини бошқариш амалиёти ва банк механизмларининг дунё бўйлаб фарқ қилишини ҳисобга олган ҳолда ва 1-сон БҲХС “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш”га риоя қилиш мақсадида, ташкилот пул маблағлари ва унинг эквивалентлари таркибини белгилашда қабул қилинган сиёсатини ёритиб беради. Пул маблағлари ва пул эквивалентларининг компонентларини аниқлаш сиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш таъсири, масалан, олдин ташкилот инвестиция портфелининг бир қисми деб қаралган молиявий инструментларни таснифлашдаги ўзгаришлар, ҳисоботда 8-сон БҲХС “Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар”га мувофиқ тарзда тақдим этилади. Бошқа ёритиб бериладиган маълумотлар Ташкилот раҳбарият шарҳи билан биргаликда, ташкилотда мавжуд бўлган, аммо гуруҳ томонидан фойдаланиш имкони бўлмаган аҳамиятли миқдордаги пул маблағлари ва пул эквивалентлари суммасини ёритиб бериши лозим. Ташкилотда мавжуд пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари қолдиқларидан баъзи ҳолатларда гуруҳ томонидан фойдаланишнинг имконияти бўлмайди. Мисол тариқасида бош ташкилот ёки бошқа шўъба ташкилоти томонидан умумий фойдаланиш имкониятини бермайдиган валюта назорати ёки бошқа қонуний чеклашлар ўрнатилган мамлакатда фаолият кўрсатувчи шўъба ташкилоти эгалигида бўлган пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентларини келтириш мумкин. Ташкилотнинг молиявий ҳолати ва ликвидлигини тушуниш учун фойдаланувчиларга қўшимча маълумотлар берилиши ўринли бўлиши мумкин. Бу маълумотларни раҳбарият шарҳи билан биргаликда ёритиб беришга рағбат берилади ва ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин: (a) фойдаланиш бўйича чекловлар кўрсатилган ҳолда, келгуси операцион фаолиятда ва капитал сарфлар амалга оширилиши бўйича шартномавий мажбуриятларни бажариш учун фойдаланиш мумкин бўлган қарз маблағларининг ишлатилмаган қисми суммаси; (в) операцион имкониятларни сақлаб туриш учун зарур бўлган пул маблағларидан алоҳида, операцион имкониятларнинг ошишини кўрсатувчи пул оқимларининг жамланган суммаси; ва (г) ҳар бир ҳисобот сегментининг операцион, инвестиция ва молиявий фаолиятлари натижасида келиб чиқадиган пул оқимлари суммаси (8-сон МҲХС “Операцион сегментлар” га қаранг). Операцион имкониятларнинг ошишини кўрсатувчи пул оқимлари ва операцион имкониятларни сақлаб туриш учун зарур бўлган пул оқимларини алоҳида ёритиб бериш фойдаланувчиларга ташкилот ўзининг операцион имкониятларини сақлаб туриш учун етарли ҳажмдаги маблағларни йўналтираётганлигини аниқлаш имконини беради. Ўзининг операцион имкониятларини сақлаб туриш учун етарли маблағлар йўналтирмаётган ташкилот ўзининг жорий ликвидлигини сақлаб туриш ва мулкдорларига фойдани тақсимлаш мақсадларида, келгуси фойдалиликка путур етказаётган бўлиши мумкин. МҲХС талаблари бўйича компания харид қилинганда харид қилинган компаниянинг активлари ва мажбуриятлари IFRS 13 “Бизнеслар бирлашуви”га кўра ҳаққоний қийматда баҳоланиши керак. Ҳаққоний қийматни баҳолашда шу нарса фараз қилинадики, молиявий ёки номолиявий мажбурият ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструменти (масалан бизнес бирлашувида товон сифатида чиқарилган капиталдаги улушлар) баҳолаш санасида бозор иштирокчисига ўтказилади. Мажбурият ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструментининг ўтказмаси қуйидагиларни назарда тутади: (a) Мажбурият амалда қолади ва бозор иштирокчиси бўлган қабул қилувчидан мажбуриятни бажариш талаб этилади. Мажбурият баҳолаш санасида контрагент билан ҳисоб-китоб қилинмайди ёки бошқа ҳолларда сўндирилмайди. (б) Тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструменти амалда қолади ва бозор иштирокчиси бўлган қабул қилувчи томон инструмент билан боғлиқ ҳуқуқларни ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Инструмент баҳолаш санасида бекор қилинмайди ёки бошқа ҳолларда сўндирилмайди. Ҳаттоки мажбуриятнинг ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструментининг ўтказмаси бўйича нархлаш маълумотлари мавжуд бўлмаганда ҳам (масалан шартномавий ва бошқа юридик чекловлар бундай моддаларнинг ўтказмасини олдини олиши туфайли), агар уларга бошқа томонлар активлар сифатида эгалик қилса, бундай моддалар учун кузатиладиган бозор бўлиши мумкин (масалан корпортив облигация ёки тадбиркорлик субъектининг акциялари бўйича «колл» опциони). Барча ҳолатларда, ҳаққоний қийматни баҳолашнинг мақсадига эришиш учун тадбиркорлик субъекти ўринли бошланғич маълумотлардан фойдаланишни максималлаштириши ва кузатилмайдиган бошланғич маълумотлардан фойдаланишни минималлаштириши лозим, қайсики жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган мажбурият ёки улушли инструментнинг ўтказмаси бўйича одатий операциядаги нархни баҳолаш ҳисобланади. Қачонки бир хил ёки ўхшаш мажбурият ёки тадбиркорлик субъектининг ўз улушли инструментининг ўтказмаси учун белгиланган нарх мавжуд бўлмаса ва бир хил моддага бошқа томон актив сифатида эгалик қилса, тадбиркорлик субъекти баҳолаш санасида бир хил моддани актив сифатида эгалик қиладиган бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан мажбуриятнинг ёки улушли инструментнинг ҳаққоний қийматини баҳолаши лозим. Download 24.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling