Tayyorladi: Samtuit sirtqi rus 4-kurs talabasi Xursanov Faridjon педагогика


Download 104.06 Kb.
Sana11.01.2023
Hajmi104.06 Kb.
#1088010
Bog'liq
2-Topshiriq


Tayyorladi: Samtuit sirtqi rus 4-kurs talabasi Xursanov Faridjon


ПЕДАГОГИКА
ПЕДАГОГИКА (юн. paidagogike) — тарбия, таълим ҳамда маълумот беришнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганувчи фанлар мажмуаси. Пед. институтлари ва айрим бошқа ўқув юртларида мутахассислик дастури асосида ўрганиладиган ўқув предмети ҳам Педагогика деб юритилади. Педагогика фан сифатида бола тарбиясининг назарий асослари билан шуғулланган. Замонавий Педагогика болалар билан биргаликда катталарнинг ҳам ўқув-тарбиявий, маданий ҳамда маънавиймаърифий тарбияси билан шугулланишни кўзда тутади. Ўзбекистон Республика-сида Педагогикага баркамол шахс маънавиятини шакллантиришнинг асосий воситаси сифатида ёндашилади.
Педагогика тарбия жараёнининг қонуниятлари, таркиби ва уни ташкил этиш механизмларини тадқиқ этади, тарбиявий ва ўқув ишларининг мазмуни, тамойиллари, уларни ташкил этиш шакл, усул ҳамда йўсинларини белгилаб бе-ради.
Шахсни тарбиялаш, ўқитиш ва шакллантириш Педагогиканинг асосий функцияси ҳисобланади. Шахсни тарбиялаш Педагогика даги асосий тушунча саналиб, оила ва жамиятнинг баркамол шахсни шакллантиришга йўналтирилган биргаликдаги фаолиятини англатади. Тарбия ёрдамида инсон шахсининг маънавий жиҳатларини қарор топтириш кўзда тутилади. Дунёқараш, эътиқод, эзгулик, гўзаллик, яхшилик, адолатга дойр қараш ва кўникмаларнинг шахс сифа-тига айлантирилиши тарбия ёрдамидагина амалга оширилади. Инсонлар ора-сида яшаш, ҳаётда турмуш кечириш ва фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар йиғинди-сини ўзлаштиришга қаратилган фаолият ўқитиш тушунчасини ифода этади. Ўқитиш натижасида шахс зарурий билимлар билан таъминланиб, келгусида турли даражадаги махсус маълумотни олиш имконига эга бўлади. Тарбиялаш ва ўқитиш натижасида одамда муайян шахс сифатлари шакллантирилади. Шахе тарбиялаш ва ўқитиш орқали ўзида олдин бўлмаган маънавий-интеллектуал сифатларга эга бўлади. Бу ҳол шахснинг умри мобайнида узлуксиз давом этади ва унинг ривожланишига омил бўлади.
Инсон ва уни шакллантиришга дойр фан сифатида Педагогика фалсафа, этика, эстетика, маданиятшунослик, психология, иқтисодиёт, сиёсатшунослик, демография, тарих, адабиёт, тиббиёт, мат. ва б. фанлар билан узвий боғлиқ. Педагогика фани ва амалиёти тараққиётида бу фанларнинг назарий асослари, тадқиқот методлари, илмий хулосаларни аниқлаш, тахлил қилиш ҳамда умумлаштириш усулларидан фойдаланади.
Педагогикада таълим ва тарбия жараёнларининг қайси жиҳатларини ўрганишдан келиб чиқадиган бир қанча соҳа ва бўлимлар мавжуд. Ўқитишнинг мақсади, вазифалари, тамойиллари, усуллари б-н шуғулланадиган соҳаси дидак-тикадир. Шахснинг ахлоқий сифатларини таркиб топтириш, унда эътиқод, дунёқараш, ахлоқ сингари маънавий жиҳатларни шакллантириш масалаларини Педагогиканинг тарбия назарияси ва амалиёти тармоғи ўз ичига олади. Таълим-тарбияни ташкил этиш, уюштириш ва уни бошқариш сингари ташкилий-пе-дагогик ишлар қонунияти Педагогиканинг мак-табшунослик соҳаси томонидан ишлаб чиқилади. Педагогика хамиша муайян ёшдаги, маълум ҳаётий ва аклий тажрибага эга бўлган кишилар б-н иш кўради. Шунинг учун ҳам Педагогиканинг қонуниятларини белгилашда таълимтарбия олувчининг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш ҳал қилувчи ахамиятга эга бўлади. Шу сабабли Педагогика оила пед. си, мактабгача таълим пед. си, мактаб пед. си, касб-ҳунар таълими пед. си, олий таълим пед. си, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълими пед. си каби қисмларга бўлинади ва умумлаштирилган ҳолда ёш пед. си деб аталади.
Айрим ўқув фанларини ўқитиш қонуниятлари ва усулларини ўргатувчи методика (тадрис) фанлари ҳам Педагогиканинг соҳалари ҳисобланади. Буларга нисбатан дидактика умумий методика ҳисобланади ва ҳар бир алоҳида предмети методикаси хусусий дидактика саналади. Аммо бу хил чегараланиш анчагина шартлидир. Чунончи, адабиёт ўқитиш методикаси дидактикага нисбатан хусусий дидактика ҳисобланади, айни вақтда, у мумтоз адабиёт тарихини ўрганиш методикаси, чет эл ада-биётини ўрганиш методикаси, халқ оғзаки ижодини ўрганиш методикасига нисбатан умумий методика вазифа-сини бажаради. Хусусий методикалар умумий дидактикага таянган ва унинг назарий умумлашмаларига асосланган ҳолдагина ривожлана олади. Айни вақтда, ҳар бир аниқ фанга татбиқ этилган дидактик қонуниятлар ўша ўқув предметини ўқитиш тажрибасидаги ўзига хослик билан бойитилади, умумий жиҳатларни конкретлаштиради, ҳар бир ўзига хосликда ўқитишнинг универсал жиҳатларини намоён этади.
Педагогиканинг жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ривожланишининг руҳий-жисмоний хусусиятларини, уларни тарбиялаш, ўқитиш ва шакллантиришдаги ўзига хосликларини ҳисобга олиб иш кўрадиган тармоғи дефектологияпнр. Дефектология боланинг қандай жисмоний нуқсонга эгалиги ҳамда уларга бериладиган таълимтарбиянинг йўналтирилганлигига қараб тифлопедагогика, сурдопедагогика, олигофренопедагогикалогопедия сингари тармоқларга бўли-нади. Жаҳон ёки миллий тарбия назарияси, дидактика фани ҳамда амалиё-ти жамият тараққиётининг турли даврларида қандай мазмун-мундарижа, шакл-шамойил касб этганлиги, қайси усул ва шакллардан фойдаланиб иш кўрганлиги, қандай натижаларга эришганлиги каби масалалар пед. тарихи фани томонидан тадқиқ этилади.
20-а. бошларидан қиёсий пед. фани Педагогиканинг алоҳида тармоғи сифатида дунёга келди. Унда жаҳондаги турли халқларнинг педагогик қарашлари ва таълим-тарбия тизими қиёсий-генетик йўсинда бир-бирига солиштирилган ҳолда ўрганилди. Педагогиканинг бу тармоғи таълим-тарбия борасидаги энг илгор усул ва ёндашувларни солиштириш, мақсадга мувофикларини муайян миллий педагогик фан ва амалиётга тат-биқ қилиш имконини беради. Мамла-катимизда ҳозирча қиёсий пед. алоҳида фан сифатида шаклланмаган бўлсада, бу борада жиддий изланишлар амалга оширилган.
Тарихи. Педагогика инсон фаолиятининг энг қад. туридир. У одам билан бирга пайдо бўлган ва одамнинг одамлигини, унинг оила, жамоа ҳамда жамият бўлиб яшашини таъминлаб турган фан ва амалиётдир. Инсоният мавжуд тажрибаларни ўрганиш ва б. га ўргатишни йўлга қўя бошлаган вақтдан, яъни Педагогика пайдо бўлганидан буён ҳамда шу туфайлигина мавжуддир. Дастлаб соф амалий характерга эга бўлган ва инсоният кўп йиллар мобайнида орттирган ҳаётий тажрибаларни ёшларга қисқа муддатда ўргатишни кўзда тутган. Бу П. удум, одат, анъана тарзида намоён бўлган. Шунинг учун ҳам олдин халқ педагогикаси вужудга келган. Чунончи, ўзбек халқ Педагогика сига мувофиқ, кичик ёшдагилар катталардан олдин таомга қўл узатмайди, кўришиш учун олдин катта қўл чўзиши лозим, ота билан масала талашилмай-ди, катталарга ran қайтарилмайди ва б.
Одамзоднинг ҳаётий ва ақлий тажрибаси ортиб, турмуш кечириш тарзи хилма-хиллашиб, меҳнат тақсимоти юзага келиб турли фанлар пайдо бўла бошлаши б-н П. ҳам инсон фаолиятининг алоҳида соҳасига айланди. Таълим ва тарбияга дойр қарашлар тизими шаклланди. Лекин булар дарҳол педагогик назарий тизимлар сифатида эмас, балки миллий фикр тарбияга дахлдор қарашлар, ақидалар, ҳикматлар тарзида намоён бўлди. Ёзув пайдо бўлиши билан педагогик қарашлар ёзувга кўчириладиган бўлди. Антик даврдаги му-тафаккирларнинг таълимтарбия борасидаги фиқолари марказида етук инсонни шакллантиришга интилиш ис-таги турарди. Шумер, Миср, Хитой, Ҳиндистон ва Ўрта Осиёдаги турли маданиймаърифий обидалар моддий маданият намуналаригина бўлиб колмай, ўз давридаги буюк педагогик мерос ҳамдир. Қадим замонларда пайдо бўлган педагогик қарашлар кўпроқ амалий хусусиятга эга бўлсада, ке-йинчалик Педагогиканинг алоҳида фан сифатида шаклланишига улкан хисса қўшди. Педагогика инсониятнинг ахлоқодоби ва маънавиятигагина эмас, балки аклий ривожига ҳам ҳал қилувчи таъсир кўрсатгани сабабли унинг тараққиёт даражаси жамиятнинг равнақига мувофиқ тарзда рўй берди. Бир қанча мамла-катларнинг ривожига ҳам, бошқаларининг эса қолоклигига ҳам кўпинча ўша мамлакатдаги Педагогиканинг ҳолати сабаб бўлган. Хусусан, Шарқхалклари ўз вақ-тида энг қад. ва илғор педагогик қарашлар тизимини яратган бўлишларига қарамай, шу тизимни замона талабларига мувофиқ тарзда такомиллаштириб бормаганликлари учун кейинчалик илм-фан тараққиёти жиҳатидан қолоқ ҳолга тушиб қолдилар.
Айтиш керакки, марксистик фалсафа барча ижтимоий ҳодисалар каби Педагогикани ҳам ўзи ўйлаб топган ижтимоийиқтисодий қолипларга мувофиқ тарзда изохлашга уриниб келди. Шундан келиб чиқиб. Педагогикани партиявий-синфий хусусиятга эга деб қаралди ва турли синфларнинг Педагогикаси бир-биридан жиддий фарқ қилади ҳамда ўзаро қарамақарши бўлади, деб изохлади. Шунинг-дек, марксистик ёндашувга кўра, Педагогика ижтимоий-иқтисодий формацияларга мувофиқ бўлади, яъни тузум ўзгариши билан тубдан ўзгариб, олдинги педагогик тизим тўлиқ инкор этилади. Ҳолбуки, фан инсоният тарихи марксизмда ай-тилган беш формациядан иборат эмаслигини кўрсатди. Бинобарин, шунга мослаб чиқарилган хулосаларнинг сунъий ва ноилмий эканлиги аён бўлди.
Ўзбек Педагогикаси жуда қад. тарихга эга бўлиб, унинг дастлабки илдизлари Авестота, Урхун-Енисей битикларига, Селунгур маданиятига бориб тақалади. Аве-стодаги эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал ҳақидаги, кишиларга кўнгил маърифа-ти бериш борасидаги қарашлар ёзма миллий педагогик қарашларнинг дастлабки намунаси бўлиб, етук инсонни шакллантиришга йўналтирилган. Миллий Педагогиканинг тараққиётида ислом дини ва тасаввуф таълимоти ҳал қилувчи ўрин тутади. Чунки Қуръони карим, Хдциси шариф ва тасаввуф таълимо-тининг марказида ахлоқ, комил инсон маънавиятини шакллантириш турарди. Комил инсон таълим-тарбия ёрдамида, яъни Педагогика воситасида таркиб топтирилиши мумкин эди. Форобийнинг фозил одамлари, Беруний, Ибн Сино фалса-фий қарашларидан ўрин олган етук шахсларЮсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий асарларида тасвирланган бе-нуқсон одамлар, Абдухолиқ Ғиждуво-ний, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин На-қшбанд, Алишер Навоий, Бобур, Машраб орзулаган комил инсон узбек Педагогика сининг марказида турарди. 17-а. дан бошлаб, миллий Педагогикада таълим-тарбиянинг моҳиятига эмас, балки ташқи жиҳатларига эътибор кучайди, турмуш талабларини ҳисобга олмай, ҳаётий за-миндан узилиш содир бўдди. Натижада, жамият тараққиёти сусайди, ижтимоий-сиёсий ҳаётда ҳам таназзулга юз тутилди. Педагогика даги биқиқлик, бирёкламалик кишилар руҳиятига кўчди, ундан ижтимоий тартиботлар ва сиёсий қурилмаларга ўтди. Бутун бир давлат хонликларга бўлиниб кетди. Хонликларнинг ҳар бирининг ичида бир-бири билан келишмовчилик ҳамда ўзаро жанжаллар авж олди. Негаки, жамият ва унда яшайдиган инсонларнинг маънавий ўрнаклари пухта тайин этилмаган эди.
Россия босқини ва шўролар замонида миллий Педагогика кучли таназзул даврини бошдан кечирди. Тўғри, айни шу даврда у илмнинг алоҳида соҳаси сифатида таркиб топди. Лекин шўро давридаги ўзбек Педагогикаси тўлиғича ғарбий асосларга қурилган, бегона тамойилларга таянган фан бўлди. Унда миллат маънавий тажрибаси, унинг асрлар мобайнида шаклланган анъаналари, руҳий тўлгамлари ҳисобга олинмаганди. Шунинг учун ҳам тўлиқ даҳрийлик асосига қурилган бегона Педагогика кўзлаган нати-жаларга эриша олмади.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши натижасида миллим онг бўғувдан, мафкуравий қолипдан, буйруққа мувофиқ фиқолаш зуғумидан қутулди. Бу ҳол Педагогиканинг соғлом ақл, миллий руҳият ва анъаналарга мое тарзда йўлга қўйилишига имкон яратди. Бугунги ўзбек Педагогикаси миллат руҳиятидаги нозик жиҳатларни ҳисобга олган ва дунё тарбияшунослигидаги энг сўнгги ютуқларга таянган қолда тараққий этмоқда. Замонавий ўзбек Педагогикасида баркамол инсонни шакллантириш расмий равишда бош мақсад қилиб белгиланган. Бу П. таълимтарбия жараёнида таълим олувчи ва тарбияланувчиларнинг фаол иштирок этишларини кўзда тутади. Болалар, ёшлар педагогик жараённинг объектигина эмас, балки субъекти, яъни ижрочиси ҳам эканлигига алоҳида эъти-бор қаратилмоқда. Айни вақтда, барча педагогик тадбирлар таълим-тарбия олувчиларнинг мустақил фиқолашларини таъминлаш, уларда тарбияланиш ва ўқишга эҳтиёж уйғотишга йўналтирилган хрлда ташкил этилмоқда. Бугунги ўзбек Педагогикаси учун муайян билимлар йи-ғиндиси эмас, балки бола шахси бош қадриятга айланган. Шунинг учун ҳам миллий Педагогикада фақат билимли ўқувчилар тайёрлашга эмас, балки изланувчан, ташаббускор шахсни шакллантиришга асосий эътибор берилмоқда.
Замонавий ўзбек Педагогикаси ривожида Э. Қодиров, С. Долимов, Қ. Ахмедов, Д. Шодиев, А. Зуннунов, Ф. Мусаев, Ж. Икромов, К. Ҳошимов, Ж. Йўлдо-шев, Й. Абдуллаев, Н. Шодиев, М. Қуронов, Л. Мўминова, Б. Қодиров син-гари олимлар томонидан олиб борилган и. т. ишлари муқим ўрин тутади.
Ад.: Педагогика, Т., 1996; Ўзбек педагогикаси тарихи, Т., 1997; Қурбонов Ш., Сейтхалилов Э., Кадрлартайёрлаш миллий дастури: педагогик тадқиқотлар йўналиши ва муаммолари, Т., 1999; Ўзбек педагогикаси антологияси [тузувчилар: К. Ҳошимов, С. Очил], 1-, 2-ж. лар, Т., 1995, 1999.
Download 104.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling