Тдиу корпоратив бошқарув факултети талабаси Раҳмонов Ҳасанбой Раҳмонов Ҳусанбой


Download 21.29 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi21.29 Kb.
#1533632
Bog'liq
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КОММУНИКАЦИЯ ЖАРАËНЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАЛҚИНИГА НАЗАРИЙ ЁНДАШУВЛАР


ТДИУ Корпоратив бошқарув факултети
талабаси Раҳмонов Ҳасанбой
Раҳмонов Ҳусанбой
Илмий раҳбар: Б.A. Тожийев
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КОММУНИКАЦИЯ ЖАРАËНЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАЛҚИНИГА НАЗАРИЙ ЁНДАШУВЛАР
Aннатация: Ушбу тезисда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб етиш, аксиядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш буйича ёритилган
Калит сузлар: Коммуникация, жахон иктисодиёти, акциядорлик жамиятлари, мулокот субъектлари, ахборот тизимлари, лойихалаштириш.
Рақамли иқтисодиёт шароитларида акциядорлик жамиятларида иқтисодий-молиявий муносабатларнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ичида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги алоқалар, уларда меҳнат қилувчи ходимлар орасидаги мулоқотлар, хўжалик субъектларининг ташқи муҳит билан алоқалари соҳасидаги муваффақиятларини ҳал қилувчи аҳамият касб этиб бормоқда.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув ва COVID-19 пандемия даврида коммуникацияни ахборотсиз, коммуникацион жараёнларни ахборот тизимларисиз тасаввур қилиб бўлмайди, албатта. Ишлаб чиқаришни бошқаришда иқтисодий ахборот алоҳида ўрин эгаллайди, чунки у кишиларнинг моддий бойликларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнидаги мносабатларини акс эттиради. Шу билан бирга фан-техника тараққиёти асосида ишлаб чиқариш ривожланишини акс эттирувчи илмий-техникавий ахборот ахамиятини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.
Замонавий йирик акциядорлик жамиятларида коммуникация жараёнларининг муаккаблашиб бориши эвазига ахборот ҳажми миллионлаб ҳужжат 287 сатригача етиб бормоқдаки, бу ўз навбатида, ахборот билан ишлашни ташкил этиш бўйича айрим муаммоларни ҳал этиш лозимлигини тақозо этади. Бу муаммолар сирасига мақбул ахборот тизимини яратиш ва ахборотни қайта ишлаш жараёнида замонавий воситаларни кенг қўллаш имкониятини берувчи коммуникацион муносабатларни шакллантириш масаласини киритиш мумкин.
Коммуникация – бу, ўзаро ахборот алмашинув билан боғлиқ бўлган, алоқа учун хизмат қилувчи тушунчадир. Ана шу ахборот негизида маълумотлар олиниб, самарали қарорлар қабул қилинганлиги учун ҳам уни менежментда бошқарув тизимининг асосий йўналишларидан бири, деб аташади. Бошқариш функциялари ҳисобланмиш режалаштириш, ташкил этиш, мотивациялаш ва назорат, ўз навбатида, фикр алмашиш, ахборотга эга бўлиш ва ташвиқот каби боғловчи – коммуникация унсурлари ёрдамида амалга оширилади.
Бошқаришдаги коммуникация жараёни бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида ахборот тўплаш, узатиш ва қайта ишлаш, бошқарув буйруқлари кўринишида ахборот бериш ва уни ижрочиларга етказишда намоён бўлади.
Коммуникация - бу ахборот алмашишдир. Коммуникациянинг мажлислар, хизмат ёзув-чизувлари, телефон орқали мулоқотлар, хисоботлар, видеотасмалар ва юзма-юз сухбатлар орқали купгина муаммоларни ҳал килишда ёрдам беради.
Акциядорлик жамиятлари ташқи мухит билан алоқа боғлашда, турлитуман воситалардан фойдаланади. Мавжуд ҳаридорлар билан улар реклама орқали боғланибгина қолмай, махсулотни бозорга олиб кирадиган бошқа дастурлардан ҳам фойдаланади.
Ахборотлар акциядорлик жамиятларида босқичма-босқич, яъни вертикал коммуникациялар орқали ўтади. Ахборотлар юқори бошқарув органларидан, пастки органларга ўтади. Шунингдек пастки органлардан юқори бошқарув бўлимларига ахборотлар оқими келади. Айнан иккинчи жараён корхоналарда ижобий ўзгаришларга олиб келади.
Акциядорлик жамиятларида вертикал коммуникациялардан ташқари, горизонтал коммуникациялар ҳам мавжуд. Маълумки корхоналарда турли-хил функционал бўлимлар, цехлар ва бошқа бўлимларнинг мавжудлиги улар орасидаги ахборот оқимининг кераклигини англатади. Масалан, фундаментал технология асосида, корхона турли-хил махсулотлар ишлаб-чикариши мумкин, шунинг учун ҳам маркетинг булимининг ахборот ахамиятлигини саклаб колади ва унинг талабларини ўз вақтида қондирилишини таъминлайди.
Коммуникацион жараён – бу икки ва ундан ортиқ объектлар ўртасидаги ахборот алмашинувидир. «Коммуникацион жараённинг асосий мақсади – алмашинув предмети бўлган аҳборот, яъни хабарнинг тушунарли бўлишини таъминлашдан иборатдир» дейилган таъриф ҳақиқатга жуда яқиндир.
Коммуникация жараёни элементлари ҳақида сўз кетганда, одатда тўрт элемент – жўнатувчи, хабар, восита ва қабул қилувчини назарда тутишади. Бу ерда хабар жўнатувчи ва уни қабул қилувчиларни мулоқот субъектлари, деб аташ ўринли бўлар эди. Ушбу жараён ўзаро боғлиқ бир неча босқичларда кечишини инобатга оладиган бўлсак, унда коммуникациянинг бош элементи ҳисобланувчи мулоқот субъектлари ўртасидаги ахборот алмашинув жараёнининг мураккаблигини тасаввур қилиш мумкин. Ахборот алмашинуви ҳисобланувчи коммуникация жараёнида мулоқот субъектлари қуйидаги ўзаро боғлиқ босқичларни ўтишади: коммуникация учун асос бўлувчи ғоянинг шаклланиш босқичи, ушбу ғояни ахборот шаклида ифодалаш ва мулоқот воситаларини танлаш босқичи, узатиш босқичи, ғояни англаб олиш босқичи. Иқтисодий фаолиятга нисбатан қўлланилувчи «ахборот» атамаси икки мазмунда ишлатилади:иқтисодий жараëнларда ишлатилувчи ресурслардан бири сифатида, яъни ресурс сифатида қаралувчи ахборотга эга бўлиш учун вақт ва бошқа ресурсларни сарфлаш талаб этилади; Ахборот йиғиндиси бошқарув коммуникация тизимини ташкил этиб, у бошқарув жараёнини ахборот билан таъминлаш шаклида намоён бўлади. Ахборот тўғри, аниқ, ўз навбатида, объектив, мазмунли ва қарорларни қабул қилиш учун тушунарли бўлиши керак. Ахборот ҳажми жиҳатидан кичик, мазмун жиҳатидан чуқур, унинг матни тушунарли ва содда бўлиши лозим. Корхонани ахборот билан тўғри алоқалар кўринишидаги турли-туман ахбороткоммуникация оқимлари воситасида таъминлаб, улар аниқ ишлаб чиқариш вазифасини хал этиш имконини беради.
Замонавий йирик корхоналарда коммуникация жараёнларининг муаккаблашиб бориши эвазига ахборот ҳажми миллионлаб ҳужжат сатригача етиб бормоқдаки, бу ўз навбатида, ахборот билан ишлашни ташкил этиш бўйича қуйидаги қатор муаммоларни хал этиш лозимлигини тақозо этади:
-мақбул ахборот тизимини ишлаб чиқиш, ахборот оқимларини шакллантириш усулларини ишлаб чиқиш, ахборотни қабул қилиш ва юборишнинг мақбул усулларини танлаш, ахборотни сақлаш ва излашни ташкил этиш, ахборотни қайта ишлаш жараёнида замонавий воситаларни кенг қўллашдир.
Ахборот тизимлари оддий ва мураккаб тизим бўлиши мумкин. Оддий ахборот тизими уни қайта ишлашни талаб этмайди, ахборот манбаасидан у истеъмол қилиниш жойигача етказишда ўзгариш юз бермайди. Бундай ахборот телефон ёки бошқа хабар бериш воситалари ёрдамида бир марта берилувчи хабар сифатида етказилади. Мураккаб ахборот тизимлари ахборотни қайта ишлашнинг механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражаси бўйича турларга ажратилади. Биринчи гуруҳга қўлда ёки энг оддий механизмлар ёрдамида қайта ишланувчи ахборот тизимлари киради. Иккинчи гуруҳга ахборотни тўплаш, қабул қилиш ва қайта ишлашда механизация кенг қўлланиладиган ахборот тизимлари киради. Учинчи гуруҳга маълумотларни комплекс механизация воситаси билан бирга автоматлаштириш элементларини қўллаб қайта ишлаш ва тўплаш қўлланилган ахборот тизимлари киради.
Ахборот қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш цикли автоматлаштирилган ахборот тизими тўртинчи гурухни ташкил этади.
Илғор ахборот тизимини лойхалаштириш жараёни қуйидаги вазифаларни амалга оширишга асосланиши лозим:
– корхонада мавжуд ахборот тизимини тахлил қилиш, ахборотнинг асосий йўналишларини ўрганиш;
– ахборот тизимининг иқтисодий-моделини ишлаб чиқиши; зарур ахборот хажми ва мазмунини аниқлаш;
– ахборот тўплаш ва қайта ишлаш учун техникавий воситаларни аниқлаш; – ахборотни қайта ишлаш технологиясини яратиш;
– ахборот вужудга келиши ва фойдаланиш даврийлигини белгилаш;
– корхонада қўлланиладиган ахборот учун шифрлар тизимини яратиш;
– ахборотни узатиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш ва механизациялаштириш қулай бўлиши учун стандарт маълумотларни лойихалаштириш;
– лойихалаштириш жараёнида олинган барча материалларни тартибга солиш ва расмийлаштириш.
Хулоса қиладиган бўлсак, рақамли иқтисодиёт шароитларида ишлаб чиқариш тғрисидаги ахборот тизимларини уларни ривожлантириш ва лойихалаштиришга тизимий ёндашиш асосида комплекс ташкил этишни талаб этади. Бу талабларга маълумотларни қайта ишлашнинг интеграцион тизими жавоб беради. Уни турли даражадаги замонавий хисоблаш тизимини ҳар томонлама қўллаш асосида лойихалаштириш мумкин бўлади. Раҳбарлик фаолияти самарали ахборот алмашинувни талаб килади. Агар инсонлар узаро ахборот алмашинмаса, улар биргаликда ишлай олмайди ва олдиларига куйган максаднинг шаклланиши, унга эришиши кийин булади. Ахборот алмашишнинг сифати бошкарув қарорларига таъсир кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Мескон М.Х., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента: Пер. с англ. – М.: Дело, 2000. – 704 с. (с. 171). 2. N.M.Maxmudov, M.T.Asqarova, I.Yu.Umarov. Makroiqtisodiy tahlil va prognozlash. Darslik. - Т.: «Fan va texnologiya», 2014, 288 bet. 3. Rakhbar MURTAZAEVA. Doctor of Historical Sciences, Professor, National University of Uzbekistan, Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181.
Download 21.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling