Tdpu fizika Matematika fakulteti Fizika astronomiya Yo`nalishi 103 guruh talabasi
Download 1.47 Mb.
|
Sanjarbek Hasanov Dinshunoslik
У Яшода исмли қизга уйланди ва ундан қиз фарзанд кўрди. Айнан мана шу қизининг эри Жамали Махавиранинг биринчи шогирди, кейинчалик эса, жайнизм ибодатхонасининг ҳиндуизмдан ажралиб чиқишининг ташаббускори бўлди. Вардхамана ўттиз ёшигача оддий дунёвий кишилардек ҳаёт кечирган. Кейин эса барча мулкидан воз кечиб, кўп йиллар саёҳат қилган. Доимий ўй-фикрга чўмиб, ўзини ички изтироблар домига ташлаган. 13 йилдан кейин Паршванадха тепалигида гўёки, «ботиний» билимга эга бўлади. Бу энг олий билим бўлиб, Вардхаманани 42 ёшида шодлик ва қайғулардан буткул озод қилган ва уни юқори даражадаги диний устозларга бериладиган Жина номи билан машҳур қилди. Кейинчалик унга Махавира («улуғ қаҳрамон») унвони берилди.
Махавира ўзининг кўп йиллик саёҳатлари давомида кўплаб инсонларни ўзига эргаштирди. Унинг шогирдлари нигрантха («кишандан озод қилинганлар») деб атала бошланди. Вардхамана Махавира роҳиблар, оддий эркак ва аёл инсонлар баробар эътиқод қила оладиган диний таълимотга асос солди. Махавира мил. ав. 527 йили 73 ёшида вафот этди. Жайнизм адабиётида келтирилишича, у нирвана – сўнгги озодлик ҳолатига эришган.
Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling