Жайнизм таълимоти борлиқнинг илоҳият томонидан яратилгани ва унинг борлиқ устидан назорат қилиб туришини тан олмайди. Унга кўра, руҳ – абадий мавжудот, олам эса азалийдир. Руҳ моддий танани енгиб ўтиб, абадий ҳаётга етиши мумкин. Махавиранинг фикрича, дунёдаги ҳар бир жисм, унинг жонли ёки жонсиз бўлишидан қатъи назар, қандайдир даражадаги англаш хусусияти билан яратилган. Шунинг учун жайнизмда ахинса – зарар етказмаслик қоидасига кўпроқ эътибор берилади, яъни жонли ёки жонсиз нарсаларга озор етказмаслик талаб қилинади. - Жайнизм таълимоти борлиқнинг илоҳият томонидан яратилгани ва унинг борлиқ устидан назорат қилиб туришини тан олмайди. Унга кўра, руҳ – абадий мавжудот, олам эса азалийдир. Руҳ моддий танани енгиб ўтиб, абадий ҳаётга етиши мумкин. Махавиранинг фикрича, дунёдаги ҳар бир жисм, унинг жонли ёки жонсиз бўлишидан қатъи назар, қандайдир даражадаги англаш хусусияти билан яратилган. Шунинг учун жайнизмда ахинса – зарар етказмаслик қоидасига кўпроқ эътибор берилади, яъни жонли ёки жонсиз нарсаларга озор етказмаслик талаб қилинади.
- Махавира ведаларнинг улуғлигини инкор этди ва веда урф-одатларига брахманларнинг ҳукмронлигига қарши чиқди. У инсонни маънавий юксакликка олиб борувчи ҳаёт қонунларини, ашаддий роҳибликни, руҳни озодликка олиб чиқувчи деб ҳисобланган нафсни тийиш фазилатини кенг тарғиб этди.
Махавира жайнистларнинг диний ташкилотига асос солди. Унинг ашаддий роҳиблик тамойиллари ва содда баён қилинган таълимоти кўпчиликни ўзига жалб қилди. Унинг ганадхара («мактаб бошлиқлари») номи билан машҳур бўлган 11 шогирди бўлиб, улар Махавиранинг вафотидан кейин унинг таълимотини давом эттирганлар. - Махавира жайнистларнинг диний ташкилотига асос солди. Унинг ашаддий роҳиблик тамойиллари ва содда баён қилинган таълимоти кўпчиликни ўзига жалб қилди. Унинг ганадхара («мактаб бошлиқлари») номи билан машҳур бўлган 11 шогирди бўлиб, улар Махавиранинг вафотидан кейин унинг таълимотини давом эттирганлар.
- Жайнизмнинг асосий қоида-тамойилларини ўз ичига олган 45 та асар мавжуд бўлиб, улар Махавира томонидан битилган. Бироқ, мил. ав. III аср атрофида оғзаки матнларни китоб ҳолатига келтириш мақсадида қилинган ҳаракатлар оқибатида жайнизм икки оқим – шветамбарлар ёки светамбарлар («оқ кийим кийганлар») ва дигамбарлар («мовий кийим кийганлар»)га бўлиниб кетган. Дигамбарлар жайнизмнинг асл ҳолатини сақлаб қолишга кўпроқ аҳамият берганлар. Улар Ришабханинг қадимий қонунини йўқолган деб ҳисоблаб, шветамбарлардаги матнларни ҳақиқий эмас деб эълон қилдилар. Жайнизмнинг икки оқимга бўлиниши ҳар икки оқимнинг ўзига хос урф-одатлари, кийиниши ва бошқа ҳаётий қирраларнинг шаклланишига сабаб бўлди. Ваҳоланки, улар асосий диний қоидаларда ўзаро фарқланмайдилар.
Ҳозирги кунда дунёда бир ярим миллиондан ортиқ жайнистлар мавжуд. Улар, асосан, Ҳиндистоннинг Ражпутан, Ғужарот ва бир қатор жанубий минтақалари, Мадхя, Бхарат штатларида истиқомат қиладилар. - Ҳозирги кунда дунёда бир ярим миллиондан ортиқ жайнистлар мавжуд. Улар, асосан, Ҳиндистоннинг Ражпутан, Ғужарот ва бир қатор жанубий минтақалари, Мадхя, Бхарат штатларида истиқомат қиладилар.
E`TIBORINGIZ UCHUN
RAHMAT!
Do'stlaringiz bilan baham: |