Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимининг таркибий қисмлари (8 соат) Умумий маълумотлар


Download 14.04 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi14.04 Kb.
#1325311
Bog'liq
4-amaliy TXK


Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимининг таркибий қисмлари (8 соат)
Умумий маълумотлар
Техникаларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш корхоналарига қуйидагилар киради:
- фермер ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг машиналарини ҳамда ускуналарини таъмирлаш бўйича буюртмаларини бажариш учун умумишларга мўлжалланган таъмирлаш устахоналари;
- тракторларга ТХК станциялари, автомобилларга ТХК станциялари, чорвачилик фермалари ускуналарига ТХК станциялари;
- трактор ва автомобил двигателлари, электр ускуналари, ёнилғиаппаратураси, гидросистемалар, ейилган деталларни таъмирлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш корхоналари;
- таъмирлаш-технологик ускуналарини таъмир қилувчи ихтисослаштирилган корхоналар;
- ихтисослаштирилган устахоналар ва ишга тушириш – созлаш ишларини бажарадиган кўрилиш-монтаж бошқармалари;
- техник-алмаштириш шоҳобчалари (ТАШ);
- комбайнлар ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарини таъмир қиладиган цехлар.
Қишлоқ хўжалик техникаларига эгалик шакли, улардан мавжуд техникалар конструкциясининг мураккаблиги, муқобил ва ҳиссадорлик МТПнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда таъмир-хизмат кўрсатиш базаси объектлари бўлиб қўйидагилар ҳисобланади:
а) 6 та бирлик трактор ва ҚХМ эга бўлган фермер хўжаликларида сменалик ва биринчи ТХК учун прибор ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган оддий пост ва техникалар туриши учун майдонча;
б) 6 та бирликдан кўп трактор ва ҚХМ эга бўлган фермер хўжаликларида-сменалик ва биринчи ва иккинчи ТХК учун прибор ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган пункт, автокўчма таъмирлаш устахонаси ва техникаларни сақлаш учун майдонча ёки бостирма;
в) ММТПда фермер хўжалик ҳамда бошқа технипка эгаларининг техникаларига буюртма бўйича ТХК ва таъмирлаш учун таъмирлаш устахонаси, ТХК пункти, станок жиҳозлар, чиниқтириш стендлари, ёнилғи мойлаш аппаратларини ва бошқа узелларни ростлаш стендлари, ТХКнинг барча турлари ва жорий таъмирлаш учун асбоб ускуналар билан жиҳозланган бино ҳамда техникаларни узоқ вақт сақлаш жойлари ёки ёпиқ бинолар;
г) ҲМТПларда ўз техникасини, ММТПларнинг, фермер хўжаликларнинг ҳамда бошқа техника эгаларининг техникаларига буюртма бўйича техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун таъмирлаш устахонаси, ТХК пункти, станоклар, жиҳозлар, чиниқтириш стендлари, ёнилғи аппаратларини ва бошқа узелларини ростлаш стендлари, ТХКнинг барча турлари ва жорий таъмирлаш учун асбоб ускуналар билан жиҳозланган бино;
д) “Ўзагромашсервис” ассоцациясининг вилоят техник марказлари – махсус жиҳозлар, асбоб-ускуналар билан, ташхислаш, техник хизмат кўрсатишнинг мураккаб турларини ўтказиш ва юқори қувватли трактор ва автомобилларни, комбайнларни жорий таъмирлаш учун малакали ходимлар билан таъминланган;
е) “ЎзКейссервис” ҚК ва унинг вилоят марказлари, “Клаасс” компаниясининг худудий сервис пунктлари, “Агромашхолдинг-Тошкент” ҳориж ташкилоти, махсус жиҳозлар ва малакали ходимлар билан таъминланган “ЎзДонмаш” ҚК.
Ўз кучи ёки вилоят техник марказлари ва ҲМТПлар билан шартнома асосида кафолат ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш ҳамда жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажаради;
ж) Тошкент трактор заводи вилоят техник марказларининг устахоналари, уларнинг ишчи пунктлари - техника эгалари билан шартнома асосида кафолат ва кафолат давридан кейинги хизмат кўрсатиш, кафолат даврида ишга яроқлилигини таъминлаш мажбуриятларини бажаради;
з) хусусий ташкилотлар – техник хизмат кўрсатиш, мой алмаштириш, айрим деталларни шартномавий нархларда таъмирлаш ишларини бажаради;
и) “Ўзагромашсервис” ассосиациясининг таъмирлаш заводлари, махсус ва ихтисослаштирилган ташкилотлари – жорий ва капитал (лозим бўлганда) таъмирлаш, таркибий қисмлар, ейилган деталлар ва эҳтиёт қисмларни фермер хўжаликлар, муқобил машина трактор парклар, ҳиссадорлик машина трактор парклари, қишлоқ хўжалиги техникаларининг бошқа эгаларининг буюртмасига асосан таъмирлаш ишларини амалга оширади.
Амалий машғулотларни бажариш тартиби.
Амалий машғулотлар кичик гуруҳларда ишлаш усулида бажарилади (гуруҳда 4-5 талаба).
Топшириқ
Берилган вариантга мувофиқ ТХК ва Т корхонасининг мавжуд моддий техник базаси, цех, участка, устахона, қўшимча бино ва иншоотлари, уларни зарур бўлган дастгоҳлар, станоклар, жиҳоз ва ускуналар билан таъминланганлиги ҳамда ёрдамчи бино ва хоналар билан таъминланганлиги белгиланади. Шунингдек, корхонани рақобатбардошлигини таъминлаш учун жиҳоз ва ускуналарга бўлган талаблар аниқланади.
Вариантлар:
1. Фермер хўжалиги машина саройи
2. Ҳиссадорлик ва Муқобил машина- трактор парклари
3. Ҳаракатланувчи техник хизмат кўрсатиш булими
4. Узел ва агрегатларни таъмирлаш устахонаси
Бажариш тартиби
- 6 та бирлик трактор ва ҚХМ эга бўлган фермер хўжаликларида сменалик ва биринчи ТХК учун прибор ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган оддий пост ва техникалар туриши учун майдонча (ҳисоб ва чизма ёки схемалар);
- 6 та бирликдан кўп трактор ва ҚХМ эга бўлган фермер хўжаликларида-сменалик ва биринчи ва иккинчи ТХК учун прибор ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган пункт, автокўчма таъмирлаш устахонаси ва техникаларни сақлаш учун майдонча ёки бостирма (ҳисоб, сизма ёки схемалар);
- Ҳиссадорлик ва Муқобил машина-трактор паркларида хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун цех ва участкалар, техникаларни қабкл қилиш, синаш ва чиниқтириш постлари, эҳтиёт қисмлар дукони, ошхона ва дам олиш хоналари;
- ҳаракатланувчи техник хизмат кўрсатиш булимида хизмат кўрсатиладиган техникалар миқдорига қараб, мобиль сервисни бажаридиган транспорт воситаси (автомобиль ёки трактор тиркамаси), махсус мобиль сервис воситаси ва керакли жиҳоз-ускуналар.
- бажарпилган ишлар бўйича хулосалар шакллантирилади
Download 14.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling