Техника факультети “Кимёвий технологиялар” кафедрасида 016 йил январ куни “Амалий машғулотлар кимёвий технологияда”мавзусида бўлиб ўтган семинар-тренинг


Download 35.72 Kb.
Sana03.05.2023
Hajmi35.72 Kb.
#1423583
Bog'liq
11-март мастер класс 20




Урганч давлат университети Кимёвий технологиялар факультетида 2019 йил 11 сентябр куни “Донли хом-ашё ва дон маҳсулотларини сақлаш технологияси”фанидан тажриба машғулотлар мавзусида ўтказилган мастер-класс


БАЁННОМАСИ



11.09.2019 йил




Урганч шаҳар

Мастер-класс ташкилотчиси:




Кураязов З.К.- УрДУ Озиқ- овқат кафедраси ўқитувчиси

Мастер-классга ташриф буюрган мехмонлар:




Урганч саноат касб хунар коллежининг 15 нафар ёш ўқитувчилари

Мастер-класс қатнашчилари:




Озиқ- овқат кафедрасининг
10 нафар профессор-ўқитувчилари



ЭШИТИЛДИ:

Мастер-классни Озиқ- овқат технологиялар факультети декани муовини доцент Ш.К.Матчонов очиб берди. Ўз сўзида хозирги кунда дарс жараёнини замон талаби даражасида ташкил қилиш ва дарс жараёнини, қизиқарли мавзунинг илмий жиҳатларини тўлиқ ёритиб бериш кераклиги хусусида гапириб ўтди.


Шундан сўнг мастер класс ташкилотчиси “Озиқ- овқат технологиялар” кафедраси ўқитувчиси З.Р.Кураязов сўзга чиқди. Мастер-классни ўтказишдан аввал профессор-ўқитувчиларга ўзи ва талабалар ўртасидаги мулоқот қандай ўрнатганини, қолаверса ўзининг аудиторияга дарс машғулотига кирганда биринчи нималарга этиборини қаратиши кераклиги тўғрисида бафуржа гапириб ўтди.
“Донли хом-ашё ва дон маҳсулотларини сақлаш технологияси” фанидан тажриба машғулотлари мавзусидаги мастер-классда асосан тажриба машғулотларни ташкил қилиш услублари тўғрисида маълумотлар берилди. Мастер-класс ташкилотчиси З.Р.Кураязов тингловчиларига тажриба машғулотларни ташкил қилишда тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Хозирги кунда тажриба машғулотда кўпроқ марказда талаба туриши ва гуруҳ талабаларининг барчаси фаол қатнашишлари шарт ва зарур эканлигини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун хозирги кунда янги интерфаол методларни ўз ўрнида тўғри қўллаб билиш кераклигини тушунтириб берди.
“Донли хом-ашё ва дон махсулотларини сақлаш технологияси” фанидан тажриба машғулоти мисолида бир дарс ишланмасини профессор-ўқитувчиларга кўрсатиб берди. Тажриба дарс машғулотларида талабаларни бахолаш мезонлари билан таништирди.
Мастер-класс сўнгида профессор- ўқитувчилар томонидан қизғин саволлар бўлди. Профессор-ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Ушбу мастер-класс барча ўқитувчиларда катта таассурот қолдирди. Энг асосийси мастер-классдан кутилган натижага эришилди.


МАСТЕР-КЛАСС ҚАРОРИ:



  1. Бундай мавзудаги мастер-классларни кафедрада хар ойда бир маротаба ўтказилиб турилсин.

  2. Ёш ўқитувчилар ўзларига юклатилган фанлардан тажриба машғулот дарсларини кафедра профессор ўқитувчиларига мастер-класс шаклида ўтказиб берсин.





Кимёвий технологиялар
факультети декани: доц. Ш.Р.Қуранбаев
Download 35.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling