Academic Research in Educational Sciences
Volume 3 | Special Issue 2 | 2022
ISSN: 2181-1385
Cite-Factor: 0,89 | SIS: 1,12 | ASI-Factor: 1,3 | SJIF: 5,7 | UIF: 6,1
173
November, 2022
https://t.me/ares_uz Multidisciplinary Scientific Journal
техник инқилобни янада жадал ривожлантиришнинг энг кучли омилига айлана
бошлади. Сунъий интеллектни яратиш ва амалиѐтда татбиқ этишдаги ютуқлар
нафақат технологияни мисли кўрилмаган юқори босқичга кўтариш имконини
берди, балки янада жадаллаштрилган техник тараққиѐт учун деярли чексиз
имкониятларни очиб берди.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Бироқ, ҳозирги босқичда илмий-техникавий тараққиѐт олдиндан айтиб
бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Эркин капиталистик
тадбиркорлик шароитида илмий-техника тараққиѐти аслида бозордан бошқа
ҳеч нарса билан тартибга солинмайди ва умуман назорат қилинмайди. Демак,
илмий-техника тараққиѐти бир қатор глобал муаммоларини келтириб чиқариши
мумкин: экология, табиий ресурсларнинг камайиши, иқлим ўзгариши ва
бошқалар бунга мисол бўла олади. Техника фалсафасини ўрганишнинг диққат
марказида технологик ҳодисаси ва моҳият тушунчадари бўлиб, бу мутлақо
табиий ҳолат хисобланади. Ҳодиса сифатида техника машиналар ва асбоблар
кўринишида пайдо бўлади, аммо бугунги кунда техник тузилмалар ва ҳатто
техник муҳит сифатида ҳам намоѐн бўляпти.
Техниканинг феноменал
хусусиятлари техникада қўлланиладиган билимларни, техника ва одамларнинг
техник хатти-ҳаракатларини муҳокама қиладиган турли маданий "матнларни"
ўз ичига олади.
Муҳандисга амалий фаолиятида фалсафа, хусусан, техника фалсафаси
керакми? Ишлаб чиқаришда муҳандис, албатта, муҳандислик муаммолари
билан қизиқади, у фалсафанинг ўз ҳаракатлари
учун фойдалилигини
англагандагина эътибор беради. Фалсафа амалий фаолият сари қадам ташлаши
керак лекин у муҳандиснинг ўрнини боса олмайди, муҳандис эса “файласуфлик
қилмаслиги” керак. Фалсафанинг муҳандислик амалиѐти, техника ва
технология билан боғлиқ бу функцияларини техника фалсафаси билан
белгиланиши керак.
Муҳандис нафақат конструктив ва технологик муаммолар, балки
технологик жараѐн, табиий ва ижтимоий-маданий муҳитни ўз ичига олган
мураккаб тизим комплекслари билан ҳам шуғулланади. Демак, нафақат
технологик жараѐнни, балки инсоннинг бу жараѐндаги вазифаларини, унинг
техника билан табиий ва ижтимоий-маданий муҳит
билан муносабатини
ўрганиш зарурати келиб чиқади. Шу сабабли, муҳандис
шахсининг юқори умумий маданиятини, ўз фаолиятини
етарлича
ривожланлигини акс эттиришни, ишда замонавий