Техника фалсафасини инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни


Academic Research in Educational Sciences


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1593563
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
tehnika-falsafasini-inson-va-zhamiyat-ayotidagi-rni

Academic Research in Educational Sciences 
Volume 3 | Special Issue 2 | 2022 
ISSN: 2181-1385 
Cite-Factor: 0,89 | SIS: 1,12 | ASI-Factor: 1,3 | SJIF: 5,7 | UIF: 6,1 
 
 
 
 
 
174
 
November, 2022 
https://t.me/ares_uz Multidisciplinary Scientific Journal 
методология ва амалий гуманитар фанлар ғоялари ва усулларидан 
фойдаланишни назарда тутадиган муҳандислик тафаккурининг янги характери 
керак. 
МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
Техника фалсафаси фалсафий билимларнинг ўзига хос соҳаси сифатида 
юз йилдан кўпроқ вақт олдин пайдо бўлган. Немис файласуфи Ернст Капп 
(1808 - 1896) китоби “Техника фалсафасининг асосий йўналишлари. 
Маданиятнинг янги нуқтаи назардан пайдо бўлиши тарихи тўғрисида» 1877 
йилда нашр этилган. Ернест Капп биринчи бўлиб илгари бир-бирига мос 
келмайдиган иккита "фалсафа" ва "технология" тушунчаларини бирлаштирди. 
Каппнинг фикрича, меҳнат қуроллари инсон органларининг давом этишининг 
моҳиятидир. Бу фикрни кўпчилик билдирган, аммо Капп биринчи бўлиб унга 
тизимли ривожланиш берган. Ихтиронинг онгсиз идеали инсон органи бўлиб, 
унинг кучини ошириш керак. Aсбобнинг шакли мос келадиган органнинг 
шаклидан келиб чиқади. Мисоллар: темир йўл - қон айланиш, телеграф - асаб 
тизими ва бошқалар. 
Енгелмейер П.К. (1855 - 1940/41) - Россиядаги биринчи техника 
файласуфидир. 1874 - 1881 йилларда у Император Москва техникумида ўқиган 
ва уни тугатгандан сўнг механик муҳандислик дипломини олган. Енгелмейер 
1911 йилда Болонияда (Италия) бўлиб, ўтган IV-Халқаро фалсафий конгрессда 
техника фалсафаси ва ижодкорлик назарияси бўйича уч марта маърузага чиқди. 
Енгелмейер техника фалсафасининг вазифаларини ўзининг " ХIХ-асрнинг 
техник хулосаси" (1898) рисоласида шакллантиради. 
XX-асрда техника ва унинг ривожланиши тизимли, ҳар томонлама ва кўп 
қиррали тадқиқот объектига айланди. Aйтиш мумкинки, бу даврда 
муҳандислик муҳитининг ўзида техник ҳодисаси ва уни яратиш бўйича ўз 
фаолиятини фалсафий тушунишга бўлган эҳтиѐж кучаяди. Техника 
инструментал равишда технология двигатели, табиатни ўзгартириш воситаси 
сифатида, шунингдек, илмий билимлар билан ўзаро алоқада маданий ҳодиса 
сифатида қаралади. «Инсон-машина», «фан-техника» тизимлари каби 
тушунчаларнинг шаклланиши билан техника фалсафасининг асосий 
элементлари вужудга келди. Техника фалсафаси учун тез орада марказий 
муаммо пайдо бўлди: техника инсон мақсадларига эришишга қандай ҳисса 
қўшади ва бу техника жамиятга, унинг динамикаси ва 
тузилишига, маданиятига, сиѐсатига, одамларнинг турмуш 



Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling