Технологик жараён
Download 15.58 Kb.
|
Технологик жараён
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Ишлаб чиқариш жараёнларининг турлари.
ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНРежа:1.Ишлаб чиқариш жараёни тўғрисида умумий тушунча.2.Ишлаб чиқариш жараёни босқичлари.3.Ишлаб чиқариш жараёнини тайёрлаш.4.Ишлаб чиқариш жараёнларининг турлари.Таянч сўзлар ва иборалар: ишлаб чиқариш жараёни; оммавий, сериялаб, доналаб ишлаб чиқариш; ишлаб чиқариш тезкорлиги; иш ўрни; операцияларни боғлаш коэффициенти. Ишлаб чиқариш жараёни деб, корхонада махсулотни тайёрлашда одамлар ва жихозларнинг харакатланиш ва ўзаро таъсир мажмуасига айтилади. Ишлаб чиқариш жараёни интенсивлиги (тезкорлиги) тайёрлаш такти ва ритми билан тавсифланади. Ишлаб чиқариш такти деб, даврий равишда корхонадан маҳсулотнинг доналаб чиқиб туриш вақт интервалишга айтилади. Такт миқдори аналитик усулда қуйидагича ҳисобланиши мумкин: бу ерда F-корхонанинг йиллик ишлаш вақти, соат; N-йил давомида ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори. Ишлаб чиқариш ритми деб-вақт бирлигида маълум турдаги, ўлчамдаги махсулотни ишлаб чиқарилиш миқдорига айтилади. Ишлаб чиқариш ҳажми- белгиланган вақт оралиғида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган маҳсулот миқдорига тенг. Ишлаб чиқариш дастури (программа)-ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг тури, ҳажми ва ишлаб чиқарилиши муддатлари кўрсатилган ҳужжат. Иш ўрни ишлаб чиқариш тармоғининг ташкилий бўлинмайдиган бир қисми бўлиб, ишини бажарувчилар, улар хизмат кўрсатадиган технологик жиҳозлар ёки конвейернинг маълум қисми жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: - ишлаб чиқариш муҳитини яратиш; - материал ва ярим тайёр бутловчи маҳсулотларни олиш ва сақлаш; - деталларга ишлов бериш; - йиғма бирликларини йиғиш; Ишлаб чиқариш унинг интенсивлиги, ҳажми, дастури каби параметрлар билан характерланади. - материал, детал, махсулотни ташиш; - ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида техник назорат қилиш; - маҳсулотни умумий йиғиш; - синаш, мослаш ва назорат қилиш; - махсулотни сақлаш. Шуни хам таъкидлаш лозимки юқорида кўрсатилган жараёндан материал, детал, махсулотларни ташиш, техник назорат қилиш ишлари ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида амалга ошириб борилади. Ишлаб чиқариш жараёнининг ташкил қилишни ва ҳосил қилинган махсулотнинг сифат кўрсаткичлари ишлаб чиқариш мухитини тайёрлаш ишларнинг қандай амалга оширилишига кўп жихатдан боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш мухитини тайёрлаш қуйидаги ишларни ўз ичига олади: - техник вазифани тузиш ёки олиш; - маҳсулотни лойиҳалаш ва ишчи чизмаларни тузиш; - технологик ҳужжатларни тузиш; - корхонани қуриш ва жиҳозлаш; - кадрларни танлаш ва жойлаштириш; - таъминлаш ва ахборот тизимларини тузиш ва ишлатиш. Ишлаб чиқариш жараёнлари ишлаб чиқариладиган махсулотнинг сонига ва унда бажариладиган ишларнинг ташкил қилинишига қараб қуйидаги турларга бўлинади: - доналаб ишлаб чиқариш жараёни; - сериялаб ишлаб чиқариш жараёни; - оммавий ишлаб чиқариш жараёни. Доналаб ишлаб чиқариш жараёнлари кўп турдаги маҳсулотларни кам миқдорда (ойига ёки йилига бир нечта) ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бу турдаги ишлаб чиқариш жараёнларига машиналарнинг тажриба нусхаларини ишлаб чиқариш, ўзига ҳос қирқиш дастгохлари, уникал гидротрубиналар ва шу сингари жуда кам сонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни яратувчи жараёнларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу турдаги жараёнларни амалга оширишда асосан универсал асбоб ускуна ва жихозлар қўлланилади. Жихозларнинг кўп марталаб қайта созланиб турилиши иш унумдорлигининг ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг паст бўлишига олиб келади. Жараёнларни талап даражасида амалга ошириш ишчилардан юқори савия талаб қилади. Сериялаб ишлаб чиқариш жараёнлари маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиш турлари даврий равишда ўзгартирилиб туриши билан ҳарактерланади. Бу жараёнлар ўз навбатида кичик, ўрта ва катта серияли ишлаб чиқариш турларига бўлинади. Сериялаб ишлаб чиқаришнинг барча турларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бир неча хил бўлиб, улар ўлчами, тузилиши бўйича бир-бирига яқин, ўхшаш бўлиши талаб қиланади. Бу махсулотларнинг барчасини ишлаб чиқаришда бир хил, ўхшаш технологик жараёнлар қўлланилиб, уларни амалга ошириш учун зарур бўлган технологик жихозлар мажмуаси умумий бўлиши керак. Бундай технологик жараёнларнинг асосий ютуғи ишлаб чиқаришда қўлланиладиган жихозларнинг юкланиш даражасини ва демак уларнинг самарадорлигини ошириш хисобланади. Уларнинг камчилиги сифатида жихозларнинг даврий равишда қайта созлаб турилиши қўшимча мехнат талаб қилиниши ва бу вақт оралиғида жихозларнинг туриб қолишини кўрсатиш мумкин. Шунингдек жихозларнинг тез-тез қайта созланиши, уларнинг ресурс кўрсаткичларига хам қўшимча салбий таъсир қилиши жараён камчилиги хисобланади. Оммавий ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури камлиги ва ҳажми катталиги билан ҳарактерланади. Автомобил, трактор, холодилник ва шу сингари маҳсулотларни катта ҳажмда ишлаб чиқарувчи корхоналарда кечадиган жараёнларнинг кўпчилиги шу турга мансуб бўлади. Оммавий ишлаб чиқаришда деталларни тайёрлаш, йиғиш операциялари асосан поток (оқим) усулида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш жараёни бу усулда ташкил қилинганида юқори даражада махсуслашган жихозлар қўлланилиб, улар асосан битта операцияни бажариш учун мўлжалланган бўлади. Жараён ташкил қилинадиган бўлимда жихозларнинг жойлашиши технологик жараённинг бажарилиш кетма-кетлигига тўлиқ мос келади. Жихозларнинг технологик жараёнга мос равишда жойлашиши, юқори даражада махсуслашганлиги ишлаб чиқаришнинг самарадор бўлишини таъминлайди. Бу турдаги жараёнда ишлаб чиқариш технологиясини содда ташкил этувчиларга ажратилиши имконияти вужудга келади ва натижада уларни бажарувчиларнинг савиясига бўладиган талапни камайтириш имконияти шакилланади, мехнат таннархининг тушишини таъминлайди. Маҳсулотларни оммавий ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳар бир операцияни хар бир иш ўрнида амалга оширишда сарфланадиган вақт ишлаб чиқариш тактига тенг ёки каррали бўлиши керак, акс ҳолда ишлаб чиқариш жараёнини бажарилиш синхронлиги бузилади. Машинасозликда корхоналарни турларга бўлиш шартли бўлиб, баъзи бир ишлаб чиқариш корхоналарида бир вақтнинг ўзида турли бўлимларида ҳар хил ишлаб чиқариш жараёнлари мавжуд бўлиши мумкин. Одатда ишлаб чиқариш жараёни турини баҳолаш критерияси сифатида операцияларни боғлаш коэффициентидан фойдаланилади. Бу коэффициентнинг қиймати кўрилаётган бўлим ёки цехда бир ой давомида бажариладиган барча операциялар турларини иш ўринлари сонига(nJ) нисбати билан аниқланади: Маҳсулот сифати - маҳсулотнинг хусусиятлари йиғиндиси бўлиб, унинг бажариши лозим бўлган вазифасини амалга ошириш учун тўғри келиш даражасини бахолаш учун хизмат қилади. Маҳсулотларнинг сифат даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар қабул қилинган: - вазифа кўрсаткичи - унинг қўлланиш соҳасини белгилаб беради; - ишончлилик кўрсаткичи; - тайёрланувчанлик (технологик) кўрсаткичи; - эргономик (қулайлик) кўрсаткичлари; - стандартга мостлик ва умумлашиш кўрсаткичи; - патент ҳуқуқ кўрсаткичлари; - иқтисодий кўрсаткичлари; - хавфсизлик кўрсаткичлари. Download 15.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling