Технологик ўлчаш усуллари ва асбоблари” фанидан талабалар мустақил ишини ташкил этиш


Download 152.5 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2023
Hajmi152.5 Kb.
#1222194
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ТЎУ ва А, мустақил иш - услубий қўлланма


Ўзбекистон Республикаси Олий ва
ўрта махсус таълим Вазирлиги

Тошкент кимё-технология институти

Технологик ўлчаш усуллари ва асбоблари” фанидан
талабалар мустақил ишини ташкил этиш,
назорат қилиш ва баҳолаш бўйича
услубий қўлланма

Тошкент–2010


Тузувчилар: доц. Юнусов И.И.
асс. Юнусов Б.И.

Тақризчи: доц. Акромхўжаев Й.


Фан бўйича талабалар мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича услубий қўлланма “Информатика, автоматлаштириш ва бошқарув” кафедрасининг 2010 йил “___” _________даги ___ сонли мажлисида кўриб чиқилиб, факультет Илмий услубий Кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия этилган.

«Информатика, автоматлаштириш


ва бошқарув» кафедраси мудири: проф. Артиқов А.А.
Фан бўйича талабалар мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича услубий қўлланма “Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” факультети Илмий услубий Кенгашининг 2010 йил “__” ________ даги
“__”-сонли мажлисида тасдиқлашга тавсия этилди.

Факультет Илмий


услубий Кенгаши раиси: проф. Нурмухамедов Х.С.


I. КИРИШ

Талабаларнинг “Технологик ўлчаш усуллари ва асбоблари” фанидан мустақил таълим олишини ташкил этиш, назорат қилиш ва рейтинг тизими асосида баҳолашни амалга ошириш ўқув йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 21 февралдаги “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш тўғрисида”ги 34-сонли буйруғига ва ТКТИ ректори томонидан 2008 йил 9 сентябрда тасдиқланган “ТКТИ да талабалар мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида Низом” бўйича олиб борилади.




II. Талаба мустақил ишининг мақсад ва вазифалари

Талаба мустақил ишининг асосий мақсади – ўқитувчининг раҳбарлигида ва назорати остида талабада муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдир.


Талаба мустақил ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • янги билимларни мустақил тарзда пухта ва чуқур ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш;

  • керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усуллари ва воситаларини аниқлаш;

  • ахборот манбалари ва манзилларидан самарали фойдаланиш;

- анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш;

  • электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаш;

  • Интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш;

  • берилган топшириқнинг энг зарур (рационал) ечимини белгилаш;

  • маълумотлар базасини таҳлил этиш;

  • иш натижаларини экспертизага тайёрлаш ва эксперт хулосаси асосида қайта ишлаш;

  • топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндошиш;

  • ишлаб чиқилган ечим, лойиҳа ёки ғояни асослаш ва мутахассислар жамоасида ҳимоя қилиш.




Download 152.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling