Технологик ўлчаш усуллари ва асбоблари” фанидан талабалар мустақил ишини ташкил этиш
III. “Технологик ўлчаш усуллари ва асбоблари” фанидан
Download 152.5 Kb.
|
ТЎУ ва А, мустақил иш - услубий қўлланма
III. “Технологик ўлчаш усуллари ва асбоблари” фанидан
талаба мустақил ишининг ташкилий шакллари 3.1. Талаба мустақил ишини ташкил этиш учун ушбу фаннинг ҳусусиятларини, шунингдек, ҳар бир талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш; амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш; лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш; макет, модел, кўргазмали қуроллар ва намуналар яратиш; илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш. Мустақил иш турлари фаннинг ҳусусиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:
3.2. Фан бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурларида талаба мустақил ишининг шакли, мазмуни ва ҳажми ифода этилган. 3.3. Талаба мустақил иши учун ажратилган вақт бюджетига мос равишда фан бўйича мустақил ишнинг ташкилий шакллари, топшириқлар вариантлари ишлаб чиқилган. Ишчи ўқув дастурида мустақил иш ҳажми титул варағида ажратиб кўрсатилган ва мустақил ишни ташкил қилиш қисмида улар талабанинг фаолият турлари бўйича тақсимланган. Фаннинг ҳажми 402 соат ва фан бўйича 86 соат маъруза, 62 соат амалий машғулот, 62 соат лаборатория машғулоти кўзда тутилган, ҳамда мустақил ишга 192 соат ажратилган. Ушбу фан бўйича талабанинг мустақил фаолият турлари қуйидагилардан иборат. Фан бўйича талаба мустақил ишининг ташкилий шакллари
3.4. Мустақил ишни бажариш учун фанлар бўйича талабаларга зарурий методик қўлланма, кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Download 152.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling