«ТЕХНОЛОГИК МАШИНАЛАР ВА ЖИХОЗЛАР» ЙУНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН
КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ ФАНИДАН
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
7 - МАЪРУЗА
ЕР ОСТИ ЗАРБЛИ-БУРҒУЛАШ МАШИНАЛАРИ.
ПЕРФОРАТОРЛАР, БУРҒУЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ, СИНФЛАРИ, ҚЎЛЛАНИЛИШИ ВА ИШЛАШ ПРИНЦИПИ
ЕР ОСТИ ЗАРБЛИ-БУРҒУЛАШ МАШИНАЛАРИ.
ПЕРФОРАТОРЛАР, БУРҒУЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ, СИНФЛАРИ, ҚЎЛЛАНИЛИШИ ВА ИШЛАШ ПРИНЦИПИ
- Перфораторлар турлари, конструктив тузилиши, ишлаш усули ва ишлатилиш кўлами;
- Ер ости бурғилаш қурилмалари турлари, конструктив тузилиши, ишлаш усули ва ишлатилиш кўлами;
- Ер ости бурғулаш машиналарининг асосий кўрсатгичлари ва уларни ишлатишдаги хавфсизлик қоидалари.
КЭM
КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ
Маъруза режаси:
КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ
Перфораторлар синфлари. Перфораторлар қабул қилиш энергиясига кўра пневматик ва гидравлик синфларига ажратилади. Кўмир ва руда конларида энг кўп тарқалган тури пневматик перфораторлардир.
Пневматик перфоратор зарб-бурилишли поршенли машинага эга бўлиб, қаттиқлик коэффициенти f=8-20 гача бўлган қаттиқ тоғ жинсларидан шпурлар хосил қилишга мўлжалланган.
Пневматик перфораторларнинг конструкцияси ва ишлатилиш шароитларига боғлиқ равишда кўчирилувчи (переносные), колонкали ва телескопик турлари мавжуд.
КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ
Пневматик кўчирилувчи перфораторлар – «ПП» оғирлиги
24-33 кг бўлиб, пневматик узатувчи қурилма (1-расм,а)га ўрнатилиб ишлатилади.
1-расм. Пневматик перфораторлар ва уларни забойга ўрнатиш усуллари.
КОН МАШИНАЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ
Пневматик перфораторларнинг асосий учта тури ишлаб чиқарилган (1-жадвал):
ПП35В (П- перфоратор, П – переносной; 35 – зарб энергияси, Дж; В-сув билан чанг бостириш (пылеподавление водой),
ПП54В, ПП63В; барчаси – шовқин ютгич ва тебранишни сўндиргич қурилмаларига эга (с глушителями шума и виброгасящими устройствами).
Бундан ташқари, ушбу хар учала моделларда қуйидаги фарқ қилувчи жихатлар бор:
ПП54Б ва ПП63ВБ лар ён тарафдан ювувчи муфтага эга (оснащены муфтой боковой промывки) («Б» ҳарфи);
ПП63С – сувли стволларни ўтишда диаметри 46 мм гача ва узунлиги 5 м гача бўлган шпурларни бурғулашга мўлжалланган. Бунда майдаланган тоғ жинси марказлашган хаво ёрдамида хайдаш (с интенсивной центральной продувкой) («С»-продувка);
ПП63П – марказий сўриш тизимига эга бўлган шпурларни бурғулашга мўлжалланган (с центральным пылеотсосом) («П»);
ПП63СВП – чангни намлаб ҳайдаш билан бурғулашга мўлжалланган (с интенсивной продувкой шпура и увлажнением пыли). Сиқилган ҳавонинг номинал босими – 0,5 МПа.
Do'stlaringiz bilan baham: |