Технологик труба ва уларнинг элементларини хисоблаш ва лойихалаш
Download 138.52 Kb.
|
3 саволга жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 – расм. Сальникли компенсатор 1-таянч; 2-зичловчи қистирма; 3-қобиқ; 4-грундбукса; 5-труба 4 – расм. Труба учун таянчлар.
Бу турдаги мосламалар компенсация қилиш қобилияти катта, исталган босимларда ишлатиш мумкин. Лекин, улар қўпол ва махсус таянчлар ўрнатилишини талаб қилади. Одатда, улар горизонтал ҳолатда жойлаштирилади ва дренаж мосламаси билан таъминланади. Ишчи босим 1,6 МПа бўлган газ қувурларида линзали қомпенсаторлар ўрнатилади. Тўлқинсимон компенсаторлар босими 6,4 МПа гача бўлган нейтрал ва ўртача агрессив муҳитлар узатиладиган труба қувурларида ишлатилади (2-расм). Бундай компенсатор патрубка (1) га пайвандланган гофрирланган элемент (4) дан таркиб топган. Чегараловчи халқа (3) элемент шишиб кетиш ва элемент деворининг эгилиш олдини олади. Элемент ташқи томони-қобиқ (2) ёрдамида ҳимояланган. Компенсатор гидравлик қаршилигини камайтириш учун ички томонида стакан (5) ўрнатилади. Чўян ва металлмас материаллардан ясалган труба қувурларида сальникли компенсаторлар ўрнатилади (3-расм). Ушбу компенсатор таянч (1) маҳкамланган -қобиқ (3), зичловчи қистирма (2) ва грундбукса (4) дан таркиб топган. Температура деформациясини компенсация қилиш-қобиқ (3) ва труба (5) ларнинг силжиши туфайли амалга ошади.
Бу турдаги компенсаторлар жуда катта температура деформацияларини компенсация қила олади. Лекин, зичлаш қийин бўлгани учун ёнувчан, заҳарли ва суюқ газларни узатишда ишлатиб бўлмайди. Труба қувурлари таянчларга ўрнатилади. Труба диаметри 250 мм бўлса, таянчлар орасидаги масофа 3-6 м га тенг қилиб ўрнатилади. Таянчлар қўзғалмас (4а-расм) ва ҳаракатчан (4б-расм) бўлиши мумкин. Ҳаракатчан таянчлар температура деформациясини яхши компенсация қилади. Қўзғалмас таянчларда угольник (1), хомут (2) ва ясси пластина (3) ўзаро мустаҳкам бириктирилган. Ҳаракатчан таянчларда болт (4) ўрнига ғилдирак (5) ўрнатилган. Ушбу ролик таянч пластина тешигида эркин ҳаракат қилади. Бундай таянчларни вақти-вақти билан мойлаб туриш керак. Download 138.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling