Тeхнология дарсларида баҳолаш меъзонлари
Download 90 Kb.
|
17 мавзу Технология дарсларида баҳолаш меъзонлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билимларни ёзма текширишда
- Билимларни амалда текширишда
Компентентлик деб,
Билим, кўникма ва малакаларни текшириш оғзаки, ёзма ва амалий бўлиши мумкин. Оғзаки текшириш. Ўқувчилар билим савиясини пухталигига ва онглилигини аниқлаш имконини беради. Билимларни ёзма текширишда ўқувчилар билимини «синаб» кўриш керак бўлганда, ўқувчилар у ёки бу масала бўйича қандай билимлар билан келгани ва билимлар мазмуни ўргангандан кейин қанчалик бўлганини аниқлаш зарур бўлганда қўлланилади. Билимларни амалда текширишда ўқувчиларнинг меҳнат дарсларидаги фаолияти, ижтимоий фойдали буюмларни тайёрлашдан иборат бўлади ва шу йўл билан моддий ифодалашни топади. Кейинги йилларда ўқувчилар билимларини дастурлаштирилган ва тест рейтинг системасида назорат қилишдан кенг фойидаланилмоқда. Бунда сўраш вақти қисқаради ва унга ҳамма ўқувчилар қатнашади. Ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларни текшириш жараёнини қуйидаги дидактик масалалар ҳал қилинади. 1.Билим, кўникма ва малакалар сифатини аниқлаш. Билим, кўникма ва малакаларнинг сифати энг аввало уларнинг пухталиги билан характерланади. Билим, кўникма ва малакаларнинг сифати кўп жиҳатдан уларнинг «ихчамлиги» яъни уларни ўқувчилар янги меҳнат шароитида қанчалик қулай ўзлаштира олишларига боғлиқ. 2.Ўқувчиларни ўқув фаолиятида рағбатлантириш. Ўқитувчи текшириш жараёнида ўсмирларнинг ишларидаги хатоларини кўрсатадилар, уларни бартараф қилишга ёрдам берадилар. Ишни тўғри ташкил қилиш, меҳнат топшириғига сифатли бажаришга иштиёқни уйғотади. 3.Ўқув жараёнини ташкил қилиш ва ўтказишдаги нуқсонларни аниқлашда ёрдам беради. Ўқитувчи ўқувчиларни билим, кўникма ва малакаларни текширишда ўз ишининг сифати ҳақида ҳам ҳукм чиқаради. Ўқувчи фаолиятида типик хатолар учраса, бу ўқитувчи ишида камчиликни билдиради. Акс холда, ўқув материалини тушунарли баён қилмаган деган хулоса чиқади. 4.Болаларда ўз-ўзини назорат қилиш малакаларини таркиб топтириш. Ўқитувчи кўникма ва малакаларни текширишга ўқувчиларнинг ўзларини ҳам жалб этилади. 5.Ўқув жараёнини ташкил қилиш ва ўтказишдаги нуқсонларни аниқлашда ёрдам бериш. Ўқувчилардаги билим, кўникма ва малакалардан фойидаланишини аниқлайди. Download 90 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling