7 - маъруза. Локал тармоқлар (LAN) ва уларнинг қурилиш усуллари. Режа. 1. LAN тармоғида қўлланиладиган асосий қурилмалар.Концентраторлар ва уларнинг вазифалари. Физик структуралаш. 2. Коммутатор ва унинг вазифалари. Мантиқий структуралаш. Компьютер тармоқларини қуришда - қуйидаги коммуникацион қурилмалардан фойдаланилади: Компьютер тармоқларини қуришда - қуйидаги коммуникацион қурилмалардан фойдаланилади: - концентраторлар, - коммутаторлар (кўприклар), - маршрутизаторлар. Коммуникацион қурилмаларнинг энг оддийси бўлган концентратор (хаб), локал компьютер тармоғининг узунлигини ошириш мақсадида тармоқнинг ҳар-хил сегментларини физик боғлашни амалга оширади. Концентратор тармоқнинг бир сегментидан келган сигналларни, яъни кадрларни, унинг бошқа сегментларига узатиб беради (1-расм). Коммуникацион қурилмаларнинг энг оддийси бўлган концентратор (хаб), локал компьютер тармоғининг узунлигини ошириш мақсадида тармоқнинг ҳар-хил сегментларини физик боғлашни амалга оширади. Концентратор тармоқнинг бир сегментидан келган сигналларни, яъни кадрларни, унинг бошқа сегментларига узатиб беради (1-расм). Ethernet концентраторларини иерархик кўринишда улаш (1-расм). Концентраторлар локал компьютер тармоқларининг барча асосий технология-лари таркибида қўлланилади (2-расм). Концентраторлар локал компьютер тармоқларининг барча асосий технология-лари таркибида қўлланилади (2-расм). Бу технологиялар қуйидагилардир: - Ethernet, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet, (FDDI, Token Ring, 100VG-AnyLAN). Ethernet (а), Token Ring(б) технологиялари концентраторлари (2-расм) Тармоқ концентратори 10Bаse-T стандарти тармоғи (3-расм). 10Base-T тармоғида маълумотларни узатиш мухити сифатида иккита экранлан-маган ўралма жуфтлик (Unshielded Twisted Pair - UTP) кабели ишлатилади (4-расм). 3-инчи категорияли кўп жуфтли (2 та, 4 та жуфтли) UTP кабели телефон аппаратларини улаш учун ҳам ишлатилади (3-расмга каралсин).
Do'stlaringiz bilan baham: |