Технологияси джаманкулова г. Б. ҚУёш фотоэнергетикаси физик-технологик


Замонавий олий таълимда физикани ўқитиш жараёнида


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana08.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1168754
1   2   3   4
Bog'liq
uyosh-fotoenergetikasi-fizik-tehnologik-asoslarini-itish-tehnologiyasi (1)

Замонавий олий таълимда физикани ўқитиш жараёнида 
техник ижодкор, салоҳиятли мутахассисларни етишти-
риш муҳим аҳамиятга эга. Бу стратегия шахсни ривож-
лантирувчи ва касбий йўналтирилган ўқитиш техноло-
гиялари устуворлигида олий таълим физика ўқув жараёни 
мазмуни ва шаклларига жиддий ўзгартиришлар киритиш-
ни талаб қилади.
21
КАСБИЙ ТАЪЛИМ / ПРОФЕССИОНАЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 11
Шунга кўра олий таълим жараёнида 
ўқитиш технологияларини қўллашга қуйи-
даги талаблар қўйилади: 
- талабаларнинг шахсий ижодкорлик 
сифат ларини ҳисобга олиш; 
- фаол технологияларни қўллаш; 
- ўқитиш технологияларининг дидактик 
тамойилларга мувофиқ келиши; 
- ўқитиш технологиялари талабаларнинг 
ўқув-билув имкониятларини кенгайтириш-
га йўналтирилган бўлиши.
Маълумки, ҳозирги пайтда барча ри-
вожланган давлатларда қуёш энергияси-
дан фойдаланишга асосий масалалардан 
бири сифатида қаралмоқда. Чунки қуёш 
энергияси битмас-туганмас энергия ман-
баи бўлиши билан бир вақтда, экологик 
жиҳатидан тоза, энергетик жиҳатдан сама-
рали энергия манбаи ҳисобланади.
Ҳозирги замон физика фани кенг 
қамровли фундаментал қонунлар билан 
деярли барча ҳодиса ва жараёнларни ту-
шунтиришга ҳаракат қилади. Бунинг асо-
сий сабаби шундаки, табиий фанларнинг 
барчасида фундаментал қонунлар ҳодиса 
ва жараёнларни изоҳлашда биринчи на-
зарий қонуниятлар сифатида қаралади. 
Шу нуқтаи назардан, олий таълим муас-
сасаларида физика, энергетика ва техника 
йўналишларидаги талабаларга физика фа-
нини ўқитишда қуёш энергиясини электр 
энергиясига айлантириш фундаментал 
қонунлари ва маълумотлари етарлича бе-
рилмаганлиги туфайли, биз ушбу мақолада 
юқорида кўрсатилган йўналишларда таъ-
лим олаётган талабаларга мос келадиган 
мавзулар ва уларнинг кетма-кетлигини 
келтириб ўтдик. Ушбу тавсия этилаётган 
дарсларга мўлжалланган кўргазмали ҳамда 
методик қўлланмалар рўйхати ҳам талаба-
ларда катта қизиқиш уйғотади, деб умид 
қиламиз.
Олий таълим муассасаларига тавсия 
этилаётган қуйидаги «Ярим ўтказгичлар 
фи зикаси», «Ноанъанавий энергия ман-
балари», «Қаттиқ жисмлар физикаси», 
«Иссиқлик техникаси асослари» каби 
мавзулар махсус курсларга киритилиши 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
1-жадвалда биз тавсия этаётган қуёш 
энергетикаси тўғрисидаги мавзулар берил-
са ҳамда кўргазмали қуроллар кўрсатилса, 
бу дарс самарадорлигининг янада ошиши-
га олиб келади ва шу билан бир вақтда та-
лабаларда қуёш энергетикасига доир ама-
лий билим ҳамда кўникмалар янада чуқур 
шаклланади.
Одатда, тажрибани ўрганиш назарий 
билимлардан кейин амалга оширилади. 
Биз тавсия этаётган жараёнда эса ҳам наза-
рий билим, ҳам амалий билим бир вақтда 
амалга оширилади. Ҳақиқатан ҳам дарс 
жараёни шу тартибда олиб борилса, тала-
бада қуёш энергияси ва ундан фойдаланиш 
тўғрисидаги билимлар босқичма-босқич 
шаклланиб боради. Шунингдек, талаба ҳар 
бир мавзуга тегишли адабиёт билан тани-
шиб, шу асосда билимини мустаҳкамлаб 
боради. Демак, бунда назария билан ама-
лиётнинг қанчалик бир-бирига тўғри ке-
лиши ва келмаслиги ҳамда камчиликлари, 
ютуқлари яққол намоён бўлади. Юқоридаги 
жадвалда келтирилган адабиётларда мав-
зуга тегишли маълумотлар ва тушунча-
лар етарлича келтирилган бўлиб, бундан 
ташқари талаба қўшимча маълумотларни 
ҳам ўзлаштириш имкониятига эга бўлади. 
Дарс жараёнида кўргаз мали қуроллар ва 
проекцион воситалардан фойдаланиш ҳам 
талабанинг диққат-эътиборини ўзига тор-
тади. Масалан, биз тавсия этаётган мав-
зуларнинг деярли ҳаммасида кўргазмали 
қуроллар ва воситалар мавжуд бўлиб, бу 
кўргазмалар ўтилаётган мавзуга мос қилиб 
танлаб олинган. Шу нуқтаи назардан, қуёш 
энергетикаси тўғрисида физика, энергети-
ка йўналишларида таълим олаётган тала-
баларда етарлича билим ва кўникмалар 
ҳосил қилишда ушбу дарс ўтиш усули ҳамда 
кўргазмали воситалардан фойдаланиш кат-
та аҳамият касб этади. Мисол тариқасида, 
дарсда қуёш элементлари фронтал юза-
22
КАСБИЙ ТАЪЛИМ / ПРОФЕССИОНАЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling