Tekis fermalar hisobi. Ritter usuli,tugun kesish usuli,Maksvel-Kremon usuli


Download 16.35 Kb.
bet2/2
Sana23.04.2023
Hajmi16.35 Kb.
#1392698
1   2
Bog'liq
tekis ferma

Максвелл – Кремон диаграммасидан фойдаланиш усули. Бу усуллардан фойдаланиб ферманинг элементларида доимий юкдан, қор юкидан ва таянч моментлардан ҳосил бўладиган кучлар аниқланади. Ва уларни йиғиндиси элементга таъсир этаётган ҳисобий кучни беради.
1.Ферма узунлиги бўйича таъсир этаётган ёйма юкни тугунга таъсир этаётган тик 
махаллий юкка келтириб олинади;
а) доимий таъсир этаётган юкдан:

б) вақтинча қисқа муддатда таъсир этаётган юкдан

2. Максвелл – Кремона диаграммасидан фойдаланиб, ферманинг элементларида ҳосил бўладиган кучлар аниқланади.
Мисол: доимий таъсир этаётган юкдан: ферманинг 1 п.м га 40,32кН/м оғирлик кучи таъсир қилади дейлик. Унда ферманинг ҳар бир тугунида жамланган куч

40,32кН/м *3м=120,96кН


Ферма тугунларидаги доимий кучларни ҳар бирининг йўналиши бўйича 1см масштабда диаграммага тушириб оламиз. Ферманинг юқори панел стерженларини ҳар бир ташқи куч оралиғини В 1дан В10 гача кучлар оралиғидаги майдон сифатида белгилаб оламиз.Пастки панелдаги 5та стержен оралиғида ташқи куч бўлмай фақат таянч реакциялари оралиғида бўлганлиги сабабли кучлар оралиғидаги майдонни умумий Н белгиси билан белгилаб оламиз. Стерженлар оралиғини 1 дан 15гача белгилаб оламиз.
Майдонлар оралиғидаги ташқи доимий кучларни ҳар бирини 1 см масштабда қуриладиган диаграммага йўналиши бўйича тушириб оламиз. Диаграммада ҳар бир В 1дан-5гача тортилган чизиқлардан ферманинг юқори панел стерженларига мос равишда параллел чизиқлар тортамиз.
В1 ва 1 бир нуқтада жойлашади. 1 ва 2 майдон орасидаги стерженга параллел равишда диаграммадаги 1 нуқтадан диаграммадаги Н горизонтал чизиғигача чизиқ тортиб 2 нуқтасини белгилаймиз. Худди шундан 2 ва 3 майдон орасидаги стерженга параллел чизиб В2 дан чиққан параллел билан туташган жойда 3 нуқтасини белгилаймиз. В2 ва В3 параллеллари оралиғига 3-4 оралиғидаги стерженга параллел бўлган чизиқ тортиб 4-нуқтани белгилаймиз. Худди шундай 4-5 ва 7-8 лар 1-2га ўхшаш 
топилади, 5-6 ва 8-9 лар 2-3га ўхшаш топилади. Диаграмма тўғри чизилган бўлса ёпиқ контур ҳосил бўлади. Ушбу нуқталар оралиғини линейкада ўлчаб масштаб сифатида олинган 120,96га кўпайтирсак ҳар бир стержендаги ички зўриқиш қиймати ҳосил бўлади. Натижалар 13.1 жадвалнинг 3-устунига тўлдирилган. Ички зўриқишларнинг қиймат ишораси манфий ёки мусбатлиги фермадаги тугунларни кесиб диаграммадаги йўналишлар билан таққослаб аниқланади. Иккаласи ҳам бир томонга йўналган бўлса мусбат, қарама қарши томонга йўналган бўлса манфий бўлади. Буни тепа стерженлар асосан сиқилишга ишлашлиги сабабли манфий бўлиши, пастки стерженлар асосан чўзилишга ишлашлиги сабабли мусбат бўлиши, оралиқ устун стерженлар сиқилишга ишлашлиги сабабли мусбат бўлиши ва оралиқ диагонал стерженлар йўналишига қараб чўзилишда мусбат, сиқилишда манфий белгиланиши билан текшириш мумкин. Фақат устунга шарнирсиз ,бикр боғланган фермаларда таянчга яқин стерженларда зўриқиш ишораси ўзгариши мумкин.
Download 16.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling