Текст проекта 27268-(33988)


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana08.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1178142
  1   2   3


1
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ADLIYA VAZIRLIGIDA
DAVLAT RO‘YXATIDAN O‘TKAZILDI
RO‘YXAT RAQAMI:
588-4
2021 - yil 04 - may
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган
ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги томонидан
1998 йил 30 ноябрда 2-271/04-сон ва 1235/04-1-сон билан тасдиқланган Алоҳида асосларга кўра меҳнат
шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш
тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) иловага мувофиқ
ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазири
Хусанов Н. Б.
Тошкент ш.
2021 йил 07 апрель,
18-2021-Б сон
ҚҲММБ: 10/21/588-4/0437-сон 
04.05.2021 й.


2
Ўзбекистон Республикаси бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирининг
2021 йил 7 апрелдаги 18-2021-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга
муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни
49-моддасининг саккизинчи қисми ва Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат
шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини
белгилайди.”.
2. 2-банддаги “туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
маркази (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази
деб юритилади)” деган сўзлар “туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази” деган сўзлар
билан алмаштирилсин.
3. 6 ва7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“6. Ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг ўттиз
календарь кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш
марказига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, марказ ходимлари бундай шахсларга уч
ойлик давр ичида, агарда улар ўттиз календарь кундан кейин мурожаат қилсалар ўн кун муддат ичида
мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.
7. Агар иш қидирувчи шахсларга туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
томонидан мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида икки марта мақбул
келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда улар туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш
марказида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф
этиладилар.”.
4. 8 ва 9-бандлардаги “Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
маркази” деган сўзлар “Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази” деган сўзлар билан
алмаштирилсин.
5. 10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги “Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш марказида” деган сўзлар “туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш
марказида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 12-банддаги “Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармаси” деган сўзлар
“Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси” деган сўзлар билан
алмаштирилсин.
7. 15-банддаги “Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига”
деган сўзлар “туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига” деган сўзлар билан
ҚҲММБ: 10/21/588-4/0437-сон 
04.05.2021 й.


3
алмаштирилсин.
8. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“16. Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Ўзбекистон Республикаси
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан муддатидан олдин тайинланган пенсияларни
тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига маблағ ўтказадилар.”.
9. 18-банддаги “Иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармасидан” деган
сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан” деган сўзлар билан
алмаштирилсин.
10. 19 ва 20-бандлардаги “Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
марказлари” деган сўзлар “Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари” деган сўзлар
билан алмаштирилсин.
11. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“21. Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳамда бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклига
асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги
маълумотларни белгиланган муддатларда ҳудудий бандлик бош бошқармаларига, улар эса ўз
навбатида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим
этадилар.”.
12. 1–3-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1–3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
ҚҲММБ: 10/21/588-4/0437-сон 
04.05.2021 й.


4
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси
бекор қилинганда ишдан бўшатилган
ходимларга муддатидан олдин пенсия
тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
киритилаётган ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
“Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси
бекор қилинганда ишдан бўшатилган
ходимларга муддатидан олдин пенсия
тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
4-шакл
М.Ў.
-----------------------------------
_______________туман (шаҳар) аҳоли бандлигига
кўмаклашиш маркази
202___йил “___”______________
____________-сон
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
________________ туман (шаҳар) бўлимига

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling