Телеэшиттиришдаги орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, телевидениенинг рақамли эшиттиришга ўтиши янги имкониятлар яратиши билан бирга иқтисодий самарадорликни ҳам таъминлайди


Download 0.63 Mb.
bet10/14
Sana28.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1024433
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Курсовая работа АВСРИБ узб — копия 10

4.5. Ички кодлаш
DVB-T эшиттириш тизимида ички кодлаш сверкали кодга асосланади. У ташқи кодлашдан батамом фарқ қилиб, блокли кодлашнинг бир вакили ҳисобланади. Блокли кодлашда маълумотлар оқими символи маълум узунликдаги блокларга бўлинади, ушбу блокларга кодлаш жараёнида бир қанча текширув символлари қўшилади, бундан ташқари ҳар бир блок бир биридан мустақил равишда кодланади. Сверкали кодлашда ҳам маълумотлар оқими нисбатан қисқароқ узунликдаги блокларга бўлинади ва улар “маълумот символлари кадрлари” деб аталади. Одатда кадр ўз таркибига бор йўғи бир нечта битларни олади холос. Ҳар бир маълумот кадрига текширувчи символлар қўшилади, натижада код сўзи кадрлари ҳосил бўлади, лекин ҳар бир кадрни кодлаш олдинги кадрни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Шунинг учун ҳам кодерда кейинги код сўз кадрини кодловчи (сверткали кодлашда қўлланилувчи маълумот символлар сонини кўпинча “кодли чегаралаш узунлиги” дейилади) бир нечта маълумот символлари кадри сақланади. Код сўзи кадрини шакллантириш кейинги маълумот символлари кадрини киритилиши билан кузатилади. Шундай қилиб, кодлаш жараёни кетма-кет кадрларни боғлайди.
Айтиб ўтилганидек, ички кодлаш тезлиги ёки маълум кадрдаги символлар сонининг битта кадрда узатилаётган умумий символлар сонига нисбати алоқа каналида маълумотлар узатиш шартлари ва маълумот узатиш тезликлари талабларига кўра ўзгариши мумкин. Код тезлиги қанчалик юқори бўлса шунчалик кам бузилишлар ва уларни алоқа каналидаги хатоликларни тузатиш имконияти ҳам кам бўлади

4.6. Ички оралатиш ва модуляцияланган символларни


шакллантириш
DVB-T тизимидаги ички оралатиш ташувчи тебранишлар модуляцияси билан узвий боғлиқ. У аслини олганда частотали оралатиш ҳисобланади ва унинг асосий вазифаси турли ташувчиларни модуляцияловчи маълумотларни оралатишдир. Бу жараён анча мураккаб жараён бўлиб, DVB-T тизимидаги OFDM модуляция турининг асоси ҳисобланади. Ички оралатишни амалга ошириш битларни оралатиш ва рақамли маълумотлар символларини оралатиш орқали бажарилади. Унинг биринчи босқичи кирувчи маълумотлар оқимини демультиплексорлаш ҳисобланади. Ўз ўрнида оралатишдан сўнг модуляцияланган символларни шакллантириш босқичи келади.

4.7. Демультиплексорлаш


Алоҳида ташувчилар квадратура-фаза манипуляцияси (QPSK – Quadrature Phase Shift Keying) ёки квадратура амплитуда модуляцияси (QAM –Quadrature Amplitude Modulation) ёрдамида модуляцияланиши мумкин. Бундай модуляция усулларида сигналлар ва модуляцияланган ташувчилар (симфаз ва квадратурали тебраниш) кўп даражали бўлади, улар кўпбосқичли белгилар кетма-кетлигини ифодалайди ва улар “модуляцияланганлар” дейилади. QPSK усулида модуляцияловчи сигнал модуляцияланган тебраниш фазасини аниқловчи тўртпозицияли символлар кетма-кетлигини ўзида акс эттириб, улар тўртта иккиразрядли иккилик сўзлар 00, 01, 10, 11 шаклида бўлиши мумкин. Бундай символларни ҳосил қилиш учун кирувчи маълумотлар битлар кетма-кетлигини иккита субоқимларга тақсимлаш (бўлиш) ёки демультиплексорлаш лозим. Ҳар бир субоқимда такт частота киришдаги частотага нисбатан икки баробар кам бўлади. 16 позицияли квадратура амплитудавий модуляцияси бўлган 16-QAMда модуляцияланган символларни 4 разрядли иккилик сўзлар кўринишида шакллантириш лозим. Улар модуляцияланган тебраниш фазаси ва амплитудасини аниқлайди. Ушбу ҳолатда кирувчи оқимни тўртта субоқимларга демультиплексорлаш лозим. 64-QAM модуляциясидан фойдаланилганда модуляцияланган символлар 6 разрядли сўзлардан иборат бўлади, шунинг учун ҳам кирувчи оқим олтита субоқимларга бўлинади.

4.8. OFDM радиосигнал спектори


OFDM сигналининг умумий спектрал зичлиги қуввати алоҳида ташувчилар спектрал зичликлари суммаси кўринишида аниқланиши мумкин. Унинг бирлиги ташувчи эгаллайдиган частота полосаси доимийси қийматига анча яқин бўлиши мумкин, лекин узатилаётган OFDM символи давомийлиги ташувчилар орасидаги масофанинг ҳимоя интервали қийматига нисбатан каттадир. Шунга боғлиқ равишда битта ташувчининг спектрал зичлиги қувватининг асосий барги ташувчилар орасидаги иккиланган масофалардан камроқ, шунинг учун номинал полоса частотасидаги (7,608258 МГц 2k режимида ва 7,611607 МГц 8k режимида) OFDM сигнал спектрал зичлик қуввати доимий эмас. Номинал полоса частоталарида бўлмаган қувватлар қиймати мос фильтрлар ёрдамида пасайтирилиши мумкин.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling