Телеэшиттиришдаги орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, телевидениенинг рақамли эшиттиришга ўтиши янги имкониятлар яратиши билан бирга иқтисодий самарадорликни ҳам таъминлайди
Download 0.57 Mb.
|
3.5. Ҳаракат компенсацияси
Ҳаракатдаги объект тасвирларини узатишдаги башорат аниқлигини унинг вектор ҳаракатини баҳолаш ва ушбу ҳаракатни компенсациялаш ҳисобига ошириш мумкин. Бу эса ўз навбатида башорат хатоликларини камайтиради. MPEG-2 стандартида макроблокларга асосланган ҳаракат компенсацияси усули қўлланилади. Ёритилганлик сигналининг фақат актив сатрларини ўзида мужассамлаштирадиган иккита қўшилган кадрлар, макроблоклар ва янада каттароқ бўлган қидирув зоналарига бўлинади. Макроблок ўлчамлари ТВ тасвир кадри дискретизацияси структурасига мослаштирилган бўлиши лозим. MPEG-2 стандартида блок – бу вертикал 16 та сатр ва горизонтал 16 та ҳисобларга эга ўлчамли квадрат матрицадир. Қидирув зонаси шундай танланиши керакки, биринчи кадрдаги тезкор ҳаракатли тасвир макроблоки иккинчи кадр қидирув зонасидан чиқиб кетмаслиги зарур. Қидирув зоналари ўлчами реал вақт масштабида бажарилиши лозим бўлган ҳисоблар хажми билан чегараланади. Шунингдек ушбу кадрлар ўлчами қабул қилинган ТВ кадр дискретизация структурасига мослаштирилиши лозим. Улар одатда алоҳида макроблок ўлчамларидан тўрт марта катта бўлади. Бошқача қилиб айтганда, қидирув зоналари ўлчами 64*64. Шундай қилиб, ТВ кадрларда вертикал йўналишда 576/64 = 9 та зона, горизонтал йўналишда 704/64 = 11 та зона ҳосил қилинади. Р ва В-кадрларда қўлланилувчи ҳаракат компенсацияси вақтли ортиқчалик сақланувчи ички кадрли кодлашга нисбатан сиқиш факторини уч баробар яхшилайди. Р-кадрларда қўлланилувчи ҳаракат компенсацияси икки турдаги ахборотни ҳосил қилади: ҳаракат векторлари (базавий ва кодланган макроблоклар орасидаги фарқ) ва хатолик қиймати (башорат қилинган ва ҳақиқий натижалар орасидаги фарқ). Қачонки Р-кадрда макроблок ҳаракат компенсацияси ёрдамида ифодалана олинмаса, яъни агар тасвирда баъзи бир нотаниш объект пайдо бўлса, ушбу макро блок I-кадр макроблоки каби кодланади. В-кадр макроблокларида қўлланиладиган ҳаракат компенсацияси олдинги ва кейинги таянч кадрлардан фойдаланиб амалга оширилади. MPEG-2 стандартида кодлаш бир ёки иккита таянч макроблокларни эслаб қолишни талаб қилади. Бу макроблоклар ҳаракат компенсациясига эга башоратлашни керакли маълумотлар билан таъминлайди. Компьютер ҳисоблашларининг катта хажмини макроблокларнинг кадрлараро ҳаракатининг йўналиш ва масофасини аниқлаш, яъни вектор ҳаракатининг қидируви ва баҳолаши эгаллайди. Аниқланадиган вектор ҳаракатлар ҳаракат компенсациясини башоратлашда фойдаланилади. Кодерда башорат хатоликлари саналади, яъни хақиқий тасвир ва харакат вектори блокларидан фойдаланиб башорат қилинган тасвирлар фарқи аниқланади. Бу билан вақтли ортиқчаликни қисқартиришга эришилади. Башорат хатолиги ДКА асосида қайта ишланади, квантланади ва кодерда ўзгарувчан узунликдаги код билан кодланади. Бундай жараён вақтли, фазовий ва психофизик ортиқчаликларни қисқартиради. Вектор ҳаракатлари ҳам ўзгарувчан узунликдаги код билан кодланади. Кодланган башорат хатоликлари вектор харакатлари кодлари билан бирлаштирилади, сўнгра узатилувчи рақамли оқим шаклланади. Декодерда қайта квантлаш, қайта ДКЎ амалга оширилади ва натижада башорат хатоликлари шаклланади. Башорат хатоликлари декодерланган олдинги кадр тасвири билан бирлаштирилади ва декодерланган жорий кадр тасвирини ҳосил қилади. Ҳаракат компенсацияга эга башоратлагичлар MPEG-2 стандартининг замонавий видеосиқиш тизимларида бир қатор усуллардан фойдаланиши мумкин. Масалан, макроблок олдинги, кейинги ҳамда олдинги ва кейинги тасвирлар асосида башоратланиши мумкин. Қатор ташлаб ёйиш тизимларида битта кадр майдони турли вектор ҳаракатлари ёрдамида бўлаклаб башоратланиши ёки умумий векторларини қўллаб, биргаликда башоратланиши мумкин. Бундан ташқари нолли башоратлаш (агар мос таянч макроблок топилмаса) имкони ҳам мавжуд. Бундай ҳолатда башорат хатолигининг ўрнига жорий макроблок кодланади, бу эса кадрлараро кодлашдан воз кечиб ички кадрли кодлашга ўтишни билдиради. Ҳар бир жорий макроблок учун кодер мос башоратлаш усулини танлайди. Бу усул маълумот узатиш тезлиги чегарасини ҳисобга олиб, декодерланган тасвир энг юқори сифатини таъминлайди. Башоратлаш усули тўғрисидаги маълумот, тасвирни ишончли қайта тиклаш учун умумий оқимга киритилади ва декодерга узатилади. Вектор ҳаракатини баҳолаш ва энг маъқул башоратлаш усулини танлаш реал вақтда бажарилиши зарур бўлган мураккаб ҳисоблашларни қўлланилишини талаб қилади. Шунинг учун кодер декодерга нисбатан анча мураккаброқдир, яъни MPEG-2 стандартида ДИКМ асосидаги ҳаракат компенсация тизими асимметрик ҳисобланади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling