- Чизиқли ва ночизиқли кодлаш. Ночизиқли кодер ва декодернинг тузилиш схемаси ва ишлаш принципи.
-
- Квантлаш ва кодлаш жараёнлари.
- Чизиқли ва ночизиқли кодлаш.
- Ночизиқли кодер ва декодернинг тузилиш схемаси.
- Ночизиқли кодер ва декодернинг ишлаш принципи.
Квантлаш ва кодлаш жараёнлари: - Квантлаш ва кодлаш жараёнлари:
- Ҳозирги пайтда РУТларда импульс кодли модулция (ИКМ) жуда кенг тарқалган. ИКМда АИМ сигналнинг вақт бўйича ажратилган бўлаклари кодли гуруҳларга ўзгартирилади. Улар 1 ва 0 лар кетма-кетлигидан иборат иккиллик символлар дейилади. ИКМни амалга ошириш учун, юқорида айтганимиздек, 3 та операция амалга оширилади:
- -вақт бўйича сигналларни дискретизациялаш;
- - олинган импульсларни амплитуда бўйича квантлаш;
- -амплитуда бўйича квантланган импульсларни кодлаш.
- Дискретизациялаш операцияси олдин қараб чиқилган, энди
- квантлаш ва кодлаш операциясини қараб чиқамиз.
- ИКМда сигналларни ўзгартириш қуйидаги 7.1-расмда кўрсатилган.
- 7.1 расм. Квантлаш ва кодлаш операцияси.
- Олинган кўп каналли гуруҳли АИМ сигнални (7.1-расм) сатҳ бўйича квантлаш лозим. Бу жараён сонларни ўзгартириш протцедураси билан бир хил. Иккита қўшни узатиш сатхлари орасидаги фарқ квантлаш қадами (∆ ) дейилади.
Агар сигналнинг вақт бўйича ажратилган бўлагининг амплитудаси иккита рухсат этилган сатхлар орасида ярим қадамдан ошса (∆ /2), унинг қиймати катта томонга, агар квантлаш қадамининг ярмидан кичик бўлса, кичкина томонга яхлитланади. Бундай яхлитлашлар фарқлар билан кузатилади. Сигналнинг вақт бўйича ажратилган бўлагининг ҳақиқий қиймати ва унинг квантлаш қиймати орасидаги фарқ квантлаш хатолиги ёки квантлаш шовқинлари дейилади ва - Агар сигналнинг вақт бўйича ажратилган бўлагининг амплитудаси иккита рухсат этилган сатхлар орасида ярим қадамдан ошса (∆ /2), унинг қиймати катта томонга, агар квантлаш қадамининг ярмидан кичик бўлса, кичкина томонга яхлитланади. Бундай яхлитлашлар фарқлар билан кузатилади. Сигналнинг вақт бўйича ажратилган бўлагининг ҳақиқий қиймати ва унинг квантлаш қиймати орасидаги фарқ квантлаш хатолиги ёки квантлаш шовқинлари дейилади ва
- у қуйидагича аниқланади:
- ξкв хат (т)=U АИМ (t)-Uкв (t).
- Квантлаш сатҳларини рақамлашни амалга оширган ҳолда сигнал сатхининг ўзини емас, балки иккилик кодлардаги шкала сатҳининг қийматини узатиш мумкин. Сигналнинг қийматлари 7.1-жадвалда берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |