Масалан, 11011010 иккилик символларнинг декодерланадиган аралашмалари, мусбат қутубли эталон токлар манбаига ва салмоғи 6-тугунининг асосий эталонига (яни 256 шартли бирликка) тенг бўлган эталон тока, 6-сегментнинг иккинчи ва тўртинчи қўшимча эталонларига уланади ва у қуйидагига тенг: - Масалан, 11011010 иккилик символларнинг декодерланадиган аралашмалари, мусбат қутубли эталон токлар манбаига ва салмоғи 6-тугунининг асосий эталонига (яни 256 шартли бирликка) тенг бўлган эталон тока, 6-сегментнинг иккинчи ва тўртинчи қўшимча эталонларига уланади ва у қуйидагига тенг:
- 256+128+32+16 шартли бирлик. Декодернинг нозичиқли квантлаш характеристикасини тузилиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, декодерлашда бузилишларни камайтириш учун яна битта 12-эталон қўлланилади. Бу эталон, ҳар бир сегмент учун ўзининг қийматига эга ва шу сегментдаги квантлаш қадамининг ярмига тенг (созловчи эталонлар 7.2-жадвалда кўрсатилган).
- ИКМли РУТларда асосан кодерларнинг 3 тури қўлланилади: матрицали, ҳисоблаш ва разрядларни солиштириш туридаги кодерлар. Шулардан энг кўп тарқалгани 3 турдагиси.
- Эталонларни рақамли компрессиялашга эга бўлган солиштириш туридаги ночизиқли кодерларнинг тузилиш принципини қараб чиқамиз. Унинг тузилиш схемаси 4.11-расмда кўрсатилган.
- Кодер, компаратор (К)дан, эталон токларни танлаш ва коммутациялаш блоки (ЭКБ)дан, мусбат ва манфий эталон токлар генератори (ЭТГ1 ва ЭТГ2)дан, компрессияловчи логика (КЛ) дан, рақамли регистр (РР)дан ва код ўзгартиргич (КЎ)дан иборат. Компаратор, кодланадиган сигналнинг амплитудавий токи (Ic) ва эталон ток (Iэт) орасидаги фарқни аниқлайди. Эталон генераторлар эталонларнинг қутбини ва қийматини шакллантиради
Рақамли регистр, ҳар бир тактдаги кодлашдан кейинги компаратор хулосасини ёзади ва кодли гурухларнинг тузилишини шакиллантиради. Компаратор хулосасига боғлиқ ҳолда, РР, ЭТГ учун қутубни аниқлайди ва компрессияловчи логика ишини бошқаради. Шакллантиргич, параллел кодларни кетма-кет ЭТГа ўзгартирган ҳолда 1,2….8 РР чиқишларининг ҳолатини ҳисоблайди. Кодер тугунларининг ишини узатиш тизимининг генератор қурилмаси бошқаради. - Рақамли регистр, ҳар бир тактдаги кодлашдан кейинги компаратор хулосасини ёзади ва кодли гурухларнинг тузилишини шакиллантиради. Компаратор хулосасига боғлиқ ҳолда, РР, ЭТГ учун қутубни аниқлайди ва компрессияловчи логика ишини бошқаради. Шакллантиргич, параллел кодларни кетма-кет ЭТГа ўзгартирган ҳолда 1,2….8 РР чиқишларининг ҳолатини ҳисоблайди. Кодер тугунларининг ишини узатиш тизимининг генератор қурилмаси бошқаради.
- 7.9-расм. Ночизиқли кодернинг тузилиш схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |