Квантлаш ва кодлаш жараёнлари


Download 1.88 Mb.
bet2/9
Sana18.06.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1555078
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-маьруза.ТТ ФАК

Бу ерда:

  • Бу ерда:
  • UАИМ(t)-сигналнинг вақт бўйича ажратилган бўлакларини амплитудаси (7.1.а-расм)
  • Uкв(t)-уларнинг квантланган қийматлар (7.1.б - расм.);
  • ξкв хат(t)квантлаш хатоликлари (7.1.в- расм.);
  • N- квантлаш сатҳларининг рақами :
  • Иккилик код квантланган сатх қийматлаини ўнлик қийматини иккилик кодга ўзгартириш амалга ошади. Бундай ўзгартириш натижасида олинган импульслар кетма-кетлиги гуруҳли ИКМ сигнал ҳисобланади. Ўнлик қийматларни иккиликка ўзгартиришни қуйидаги қонун бўйича осон амалга ошириш мумкин:
  • 1. Шартли квантлаш қадамларини иккилик сонларда, қуйидаги йиғинди кўринишида фараз қилиш мумкин: Масалан:105=64+32+8+1
  • 2. ξ 2м сонларининг қаторига, сонлар қаерда бўлса, 1 қаерда йўқ бўлса 0 қўйилади
  • Гуруҳли сигналнинг вақт бўйича ажратилган бўлакларини квантланган қийматлари орасидаги нол ва бирлар йиғиндиси кодли гурухлар дейилади ва кодли гуруҳдаги унинг разряди бир ва ноллар кетма-кетлиги билан аниқланади. Масалан: 011-уч разрядли кодли гурух, 1101001-етти разрядли кодли гурух. Агар кодли гуруҳ m разряддан иборат бўлса, унда бундай m разрядли кодни М=2m сатҳ учун кодлаш мумкин, m=5 да М=32, m=7 да М=128 ва х.к. Квантлаш сатхларининг сони маълум бўлса, кодли гурухларнинг разрядини қуйидаги тенглик орқали аниқлаш мумкин:
  • M=log2Mр.э
  • бу ерда Мр.э-рухсат этилган сатҳлар сони. У симметрик кодлар учун қуйидагича аниқланади:
  • Натурал кодлар учун эса:
  • бу ерда: Umax - импульснинг максимал амплитудаси;
  • Δ -квантлаш қадами.
  • Сигналнинг вақт бўйича ажратилган бўлакларини амплитудасини кодли гуруҳларга ўзгартирувчи қурилмага кодерлар, тескари ўзгартирувчи қурилма эса декодерлар дейилади. Иккала кодловчи ва декодерловчи қурилмаларга кодеклар дейилади. ИКМли РУТларда сигналларни кодлаш жараёнида текис ва нотекис квантлаш шакалаларидан фойдаланилади.
  • Чизиқли квантлаш. Агар сигналнинг амплитудавий қийматлари учун мумкин бўлган чегарада квантлаш қадамлари доимий қолса (Δ =const), бундай квантлашга текис квантлаш дейилади.
  • 7.2-расм. Чизиқли квантлаш.

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling