Квантлаш ва кодлаш жараёнлари


а) квантловчи қурилманинг амплитудавий характеристикаси


Download 1.88 Mb.
bet3/9
Sana18.06.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1555078
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-маьруза.ТТ ФАК

а) квантловчи қурилманинг амплитудавий характеристикаси;

  • а) квантловчи қурилманинг амплитудавий характеристикаси;
  • б) квантлаш хатолиги. 7.2..а-расмда тенг квантлаш қадамига эга бўлган квантлаш қурилмасининг амплитудавий характеристикаси Uчиқ =f(Uкир) кўрсатилган. Амплитудавий характеристика (АХ) квантлаш зонаси ва чегаралаш зонаси каби иккита характерли учаскага эга. Биринчи участка учун кириш сигналларини квантлашнинг ўзи характерли ва уларнинг қиймати (Uкир) қуйидаги –Uо ≤ Uкир ≤ Uо чегараларига эга. Айрим лаҳзаларда кириш сигналининг қиймати Uо қийматидан ошиши мумкин, яъни /Uкир/>/Uо/. Шунга мос ҳолда сигналнинг максимал оний қийматларида чегаралаш рўй беради ва квантлаш шовқинларидан ташқари яна чегаралаш шовқинлари ҳам юзага келади. Одатда, ИКМли узатиш тизимларининг каналларини киришидаги сигнал сатҳи шундай танланадики, сигналнинг статистик характеристикаларини назарда тутган ҳолда эҳтимолликнинг ошиши /Uмах/>/Uо/ етарли даражада кичик бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам ИКМли тизимларда чегаралаш шовқинлари емас, квантлаш шовқиилари мавжуд. Тенг қадамда кватлаш шовқиларининг ўртага қуввати: Ркв.ш= ∆2/12 га тенг. Бу ерда: квантлаш қадами. Текис квантлашда, квантлашнинг шартли сатҳларининг максимал сони қуйидагига тенг:

Мкв=(2/Uмах //∆ )+1 = (2/Uчег // ∆ )+1

  • Мкв=(2/Uмах //∆ )+1 = (2/Uчег // ∆ )+1
  • Текис квантлашда, квантлашнинг нисбий хатолиги, кириш сигналининг вақт бўйича ажратилган бўлакларининг қийматига боғлиқ.
  • 7.2.б-расмда кўрсатилган сигналнинг биринчи қиймати учун максимал квантлаш хатолиги 1/8 га, иккинчиси учун эса 1/2 га тенг. Шунинг учун ҳам текис квантлашнинг камчилиги шундан иборатки, паст сатхли сигналлар учун нисбий квантлаш хатолиги юқори ва сигнал сатхи ошиши билан у камаяди. Квантлаш сатхларининг сонини аниқлашда телефон сигналларининг ўртача қиймати анча паст бўлган узоқдаги абонентлар назарда тутилиши лозим. Одатда сигналнинг шовқинга бўлган нисбатини меъёри бўйича, барча абонентларнинг 99,7 % учун текис квантлашда лозим бўлган сатхлар сони Мкв= 512-2048 гача бўлиши лозим, бу эса кодли гурухда тўққиз-ўн разрядни талаб қилади. Шундай қилиб, абонент сигналларининг ўртача қувватининг кескин ўзгариши текис квантлашда сатхлар сонининг ошишига ва аппаратураларни мураккаблашиб кетишига ва кейинчалик гурухли рақамли сигналларнинг рақамли оқимларини тезлигини ошишига олиб келади. Текис квантлашнинг юқоридан камчиликларни абонент сигналларининг қувватини ўртача сатхини автоматик ҳолда созлашни таъминлаш ва нотекис квантлашни амалга ошириш орқали таъминлаш мумкин.

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling