Телеэшиттиришдаги орттирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, телевидениенинг рақамли эшиттиришга ўтиши янги имкониятлар яратиши билан бирга иқтисодий самарадорликни ҳам таъминлайди
MPEG-2 АХБОРОТНИ СИҚИШ ХАЛҚАРО КОДЛАШ СТАНДАРТИ
Download 0.57 Mb.
|
3. MPEG-2 АХБОРОТНИ СИҚИШ ХАЛҚАРО КОДЛАШ СТАНДАРТИ
3.1. Видеосиқишнинг амалий қўлланилиши Рақамли телевидение тизимларида рақамли оқим орқали маълумотларини узатиш тезлиги шиддат билан ошиб бормоқда. Ушбу ҳолатни ТВ тасвирни рақамли кодлаш мисолида кўриб чиқамиз. Маълумотларни сиқиш ҳамда мос стандартлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш масалалари билан 1988 йилда тузилган, турли фирмалар ҳамда бир қанча давлатлар илмий текшириш институтларини бирлаштирувчи MPEG (Motion Picture Experts Group) ташкилоти шуғулланади. MPEG - икки халқаро ташкилотлар, ISO (халқаро стандартлаштириш ташкилоти) ва IEC (халқаро электротехника комиссияси) компаниялар қарамоғидаги қўмита ҳисобланади. MPEG шуғулланадиган асосий масаласидан бири бу - рақамли видеосигнал спектрини сиқишдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва мос стандартни ишлаб чиқишдан иборат. Уларнинг ечимлари ўз навбатида тасвир ва овоз сигналларини кам ҳажмли маълумотлар ёрдамида юқори сифатда узатиш ва ёзиш усулларини ишлаб чиқишга туртки бўлди. Тасвир, овоз ва қўшимча маълумотларни ўзида мужассамлаштирган рақамли телевидение сигналларини сиқиш ва мультиплексорлаш усулларини стандартлаштириш юзасидан ҳозирги вақтда ҳаракатдаги тасвирларни сиқиш учун 3 та стандарт MPEG-1, MPEG-2 ва MPEG-4 ишлаб чиқилган ва уларнинг параметрлари оптималлаштирилган. MPEG-1 стандарти ТВ тасвирларни компакт дискларга ёзиш (CD ROM) ва ТВ тасвирларни паст тезликли узатиш каналларда (рақамли маълумотлар оқими 1,5 Мбит/c гача бўлган) узатишга мўлжалланган. MPEG-1 тизимида эшиттириш телевидениесидаги тасвир ёйиш кўрсатгичига нисбатан 4 баробар кичик ўлчамли тасвир юборилади: 288 × 352, бундай кичик ўлчамли тасвир сигналини узатиш учун эса ТВ сигнални кодлашда децимация (оралатиш) амалиёти қўлланилади, яъни ТВ растрда бирламчи сигнал ҳисобларини горизонтал ва вертикал ўлчамларда икки марта қисқартирилади. MPEG-2 стандарти ТВ эшиттиришларда сигналларни кодлаш учун махсус ишлаб чиқарилган. Ушбу тизим ХЭБ-Р 11/601 (Халқаро электралоқа бирлашмаси - Радио) тавсияномасига мос келадиган тўлиқ тиниқликдаги декодерланган ТВ тасвир олиш имконини беради (видеомаълумотларни узатишда 9 Мбит/c тезлик ТВ тасвир сифатини студия сифатига мос қилиб беради). MPEG стандарти пакетлари ЮСТ (Юқори сифатли телевидение) га ўтиш масалалари ҳам кўриб чиқади. ЮСТ видеосигналларини сиқиш алгоритмлари аввалига мустақил стандарт MPEG-3 стандарти кўринишида ишлаб чиқилган, кейинчалик эса ушбу стандарт MPEG-2 стандарти билан бирлаштирилган ва мустақил стандарт сифатида фойдаланиш тўхтатилган. MPEG-4 стандарти ҳам MPEG-2 стандарти каби рақамлаштирилган маълумотларни сиқиш қурилмалари техник йиғиндиси ҳисобланади. MPEG-4 тизимида кодлашнинг объект-база принципига асосланган бир нечта янги усулларидан фойдаланилади ва бу усуллар ушбу стандартни MPEG-2 га нисбатан деярли уч баробар самарали бўлишини таъминлайди. Объект-база кодлаш принципи тасвирни махсус объектларга (сегментларга) бўлиб, уларни ҳар бирини турлича кодлашга асосланади. Масалан, кўп деталлар талаб қилинадиган тасвирдаги инсон юзининг қисми ва кам деталлар талаб қиладиган орқа фон ажратиб олинади. Шундай қилиб, тасвирнинг фақат баъзи бир деталларини (ушбу усул ёрдамида аниқ ютуқ берувчиларини) нисбатан юқорироқ бит оқими (Мбит/с) билан узатиш лозим. Агар мураккаб саҳналарни сигментлаш жараёни оқилона тарзда бажарилса, маълумот оқими тезлигини сезиларли даражада пасайтириш имкони пайдо бўлади. MPEG-4 сиқиш стандарти пайдо бўлиши MPEG-2 стандартининг тизимдаги ўрнини камайтирмайди, балки бу иккала стандартлар кўп соҳаларда, айниқса маълумот оқими магистралида узвий боғлиқликни таъминлайди. MPEG-2 стандартини қабул қилиш орқали видеомаълумотларни сиқиш муаммолари амалий ечим топди. Ҳозирги кунда MPEG-2 стандартидаги кодер ва декодерларни ишлаб чиқарувчи ўнлаб фирмаларни санаб ўтиш мумкин. Улардан энг машҳурлари Philips, Panasonic, Page Micro Technology, CLJ Communication, Wegener Communications, Scientific-Atlanta, NTL, Segem Group, NEC, Vistek, General Instruments ва бошқалар. MPEG-2 транспорт оқими ўз ичига нафақат видео ва аудио рақамли оқимларни балки бошқа рақамли маълумотларни ҳам олиши мумкин. Сунъий йўлдошли телевидениеда ушбу оқимлардан кўрсатувлар дастури, каналлар ҳақида маълумотлар (частота, қутбланиш), каналларга рухсат кодлари каби маълумотлар узатилади. Бундан ташқари сунъий йўлдошли эшиттириш каналлари орқали Internet жорий қилиш ҳам жадал ривожланмоқда. MPEG-2 тизимининг яна бир қўлланиладиган муҳим соҳаси бу – мавжуд радиорелей каналларини зичлаштиришдир. Уларни модернизациялашда фақатгина узатувчи ва қабул қилувчи қурилмалар алмаштириш етарли, ретрансляторлар эса алмаштирилмайди. Ушбу тизимнинг имкониятлари орқали транпорт оқимига ҳар қандай турдаги рақамли маълумотни, шу жумладан Internet каналларини ҳам киритиш мумкин. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling