11.Парпиев М.П., Каримова У.Н. “Электррадио ўлчашлар” фанидан маърузалар матни. Т:ТАТУ, 2003.-75 б. - 11.Парпиев М.П., Каримова У.Н. “Электррадио ўлчашлар” фанидан маърузалар матни. Т:ТАТУ, 2003.-75 б.
- 12. Сергеев А.С., Латышев М.В., Терегеря В.В. Метрология, Стандартизация и сертификация. Учебное пособие. М. Логос. 2003.-536 с.
- 13. Сигов А.С., Белик Ю.Д., Верба В.С. и др. Метрология и электрорадио измерения в телекоммуникационных системах. М.Высшая школа. 2005.
- 14. Tst 45.025:2000 Метрологик таъминлаш. Атамалар ва таърифлар.
- 15. Тартаковский Д.Ф., А.С.Ястребов – Метрология, стандартизация и технические средства измерений. Учебник для студ.вузов. М.: Высш.шк., 2002. -205 с.
- 16. Хакимов О.Ш., Латипов В.Б. Оценка неопределенности измерений. Учебное пособие. Т., НИИСМС, 2008. – 110 с.
«Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фанининг мақсади ва метрология бўйича асосий атамалар - Режа:
- 1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
- 2. Метрология бўйича асосий атама ва тушунчалар.
1. Фаннинг мақсад ва вазифалари - "Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" фанини ўрганишдан мақсад: талабаларда Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган метрологик таъминот масалалари, стандартлаштириш ишлари ва сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган тадбирларни ўрганиш, ҳамда меъёрий-техник ҳужжатлар ва соҳа стандартлари билан ишлаш борасида етарли билим ва малакаларни ҳосил қилишдир.
- Метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлигини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда керакли, талаб этилган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан ҳисобланади.
Метрология фани асосан қуйидаги масалалар билан шуғулланади: - ўлчашларнинг умумий назарияси;
- катталикларнинг бирликлари ва уларнинг тизимлари;
- ўлчаш усуллари ва воситалари;
- ўлчашларнинг аниклигини топиш усуллари;
- ўлчашлар бирлиги ва ўлчаш воситаларининг бир хиллилигини таъминлаш асослари;
- эталонлар ва намунавий ўлчаш воситалари;
- эталон ёки намунавий ўлчаш воситаларидан ишчи воситаларга бирликларнинг ўлчамларини узатиш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |