- Метрология – Ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш методлари ва воситалари ва талаб этилган аниқликка эришиш усуллари тўғрисидаги фан.
- Ўлчашлар бирлиги – Ўлчашларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда ифодаланган ва ўлчашларнинг хатоликлари берилган эҳтимоллик билан маълум бўлган ҳолат.
- Ўлчаш – махсус техник воситалар ёрдамида физик катталиклар қийматларини тажриба йўли билан топиш.
Ўлчаш воситаси нормалаштирилган метрологик тавсифга эга бўлган ўлчаш асбобидир. Ўлчаш воситаси, ўз навбатида, ўлчов, ўлчаш ўзгартиргичлари, ўлчов асбоблари, ўлчаш ахборот тизими ва ўлчаш қурилмалари каби туркумларга бўлинади. - Ўлчаш воситаси нормалаштирилган метрологик тавсифга эга бўлган ўлчаш асбобидир. Ўлчаш воситаси, ўз навбатида, ўлчов, ўлчаш ўзгартиргичлари, ўлчов асбоблари, ўлчаш ахборот тизими ва ўлчаш қурилмалари каби туркумларга бўлинади.
- Ўлчов деб, берилган ўлчамли физик катталикларни қайта тиклаш учун мўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади.
- Намуна ўлчаш воситалари ишчи ўлчаш асбобларини текшириш ва уларни ўзлари бўйича даражалашга хизмат қилади.
- Эталонлар деб, фан ва техниканинг энг юксак савиясида аниқлик билан ишланган намунавий ўлчовларга айтилади.
Бирлик эталони: Физик ўлчам бирлиги бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси. - Бирлик эталони: Физик ўлчам бирлиги бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси.
- Давлат эталони: Ваколат берилган миллий органнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси худудида ўлчов бирлигини ўлчами сифатида эътироф этилган эталон.
- Ўлчов бирлиги ўлчаш натижаси кўрсатилган бирликда ифодаланган ва ўлчаш хатолиги берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчаш ҳолатидир.
Ўлчаш аниқлиги - бу ўлчаш натижаларини ва ўлчанаётган катталик ҳақиқий қийматининг мос келиш даражасидир. - Ўлчаш аниқлиги - бу ўлчаш натижаларини ва ўлчанаётган катталик ҳақиқий қийматининг мос келиш даражасидир.
- Ўлчаш хатолиги ўлчаш натижасининг ўлчанаётган катталикнинг асл қийматидан фарқланишидир.
- Физикавий катталикнинг асл қиймати хатоликлардан холи бўлган қийматдир.
- Ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қиймати йўл қўйилган хатоликлар таъсирида олинган натижалар қийматидир.
- Ўлчаш объекти қиймати ўлчанаётган катталикдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |