Телекоммуникация соҳасида муаммоларни ечиш ташкилотлари


Download 319 Kb.
bet3/12
Sana01.04.2023
Hajmi319 Kb.
#1317400
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5-маъруза. К ва М-2022

Х.25 стек протоколи



Х.25 технология базаси маълумот узатиш тармоқлари 4-та компонентлардан иборат:
1. DTE – терминал қурилма;
2. Йиғувчи (пакетларга ажратувчи PAD);
3. DCE – маълумотлар узатиш канали;
4. PSE- пакет коммутаторлари.
Х.25 тавсияномаси аниқ 3-та даражани ўз ичига олади: физик, тармоқ ва канал.
Х.25 тавсияномаси 14 турдаги пакетларни қўллашни назарда тутади:
  • Биринчи 4 турдаги пакетлар коммутацияланган виртуал каналларни

  • улаш ва узиш учун ишлатилади.
  • Кейинги 3 турдаги пакетлар маълумотларни алмаштириш ва

  • узилишлар учун хизмат қилади.
  • Кейинги 5 турдаги пакетлар маълумотлар оқимини бошқариш ва

  • бўшатиш функциясини таъминлайди.
  • Кейинги 2 турдаги пакетлар рестарт учун фойдаланилади (дастлабки ҳолатга қайтиш).

Frame Relay - кадрларни трансляция қилиш технологияси

Ўзининг тақибчиси бўлган X.25 билан солиштирилганда Frame Relay (FR) ишлаб чиқариш бўйича самаралироқдир.

FR коммутаторлари тешикли коммутация технологиясидан фойдаланади, яъни адрес ахборотини ўқиб бўлгандан кейин дарҳол навбатдаги транзит тугунга узатиб юборади. Бу эса ҳеч қанча вақтни олмайди.

Агар қандайдир хато юзага келса, FR коммутаторлари кадрни хатоли қисмини олиб ташлайди. Хатони тўғрилаш функцияси юқори даражали протоколга юклатилади (масалан, TCP). Бу ҳолат кадр ҳисоб китоби ва қайта ишланишига кетадиган ҳаражатни камайтириб, унинг ўтказувчанлик қобилиятини оширади.

Нутқ интеграцияси

Замонавий FR нутқни тахминан (10-15 марта) зичлаштириш учун махсус алгоритмни амалга оширади, яъни кўпроқ кадр узатишни қўллашга имкон яратади.

Механизмлардан бири талаффузни йўқотиш ҳисобланади. Одатда телефонда сўзлашаётганлар галма-галдан гапирадилар. Оддий телефон орқали сўзлашилаётганда «жим» турган тарафда маҳсус шовқин сигнали узатилади. Ундан ташқари, гапнинг ва ҳар бир сўзнинг орасида танаффус бўлади. Статистика бўйича телефон орқали гаплашилаётганда гапни 60% ўтказиш оралиғи жим туришни узатишга кетади. Канал оралиғида керакли сигналдан ташқари ҳамма қисмини маълумот узатишга ишлатса бўлади.


Download 319 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling