Теленовелла. Миржалолбек актамов


Download 56.78 Kb.
bet14/15
Sana19.06.2023
Hajmi56.78 Kb.
#1608984
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
БИР ПИЁЛА ЧОЙ Теленовелла

Наима хола: Майли, яхши боринглар. Борақолинглар.
Ҳусан ва Фотима чиқиб кетади. Собир ота йиғлаб юборади. Дарвозадан Муҳриддин кириб келади.
Наима хола: Яна нимага йиғлайсиз отаси.
Муҳриддин: Ассалому алайкум дадажон, ойижон. Ия яна нима бўлди ойи. Дада яна нега йиғлаяпсиз.
Собир ота: Анави иймонсизлар уйни сотиб кетипти. Дўстим бечора шуларни деб мен билан бир паёла чой ичгани кирмаганди. Эйй дўстим, энди чойни қиёматда ичамиз.
Наима хола: Бўлди отаси, ўша ерларни эслайверманг.
Собир ота: Лаънат бундай фарзандларга. Пул топиб ақл топмаганлар.
Муҳриддин: Билганимизда ўзимиз сотиб оларканмиз, Турсунбой отани чироғи ўчмасди. Эссиз, билмай қопмизда.

ОРАДАН КУНЛАР ЎТДИ.


  1. ҲУСАННИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. КУН. (6-кун)

Ҳусан ва аёли гаплашиб ўтиришипти.
Ҳусан: Сен шунга нима дейсан.
Феруза: Қарорингиз қатъий бўлса мен нима ҳам дердим. Сиз қаерда бўлсангиз мен ҳам ёнингизда бўламан.
Ҳусан: Раҳмат сенга Феруза, мени тушунганинг учун.
Феруза: Нега раҳмат дейсиз, ахир бу мени бурчимку. Лекин сизлар уйни сотган одам рози бўлармикин қайтариб беришга.
Ҳусан: Гаплашдим, у одам рози. Айни вақтида телефон қилган эканман. Фикридан қайтиб сотмоқчи бўлиб турган экан.
Феруза: Ундан қачон кўчамиз.
Ҳусан: Иложи борича қанча тез бўлса шунча тез кўчамиз.


  1. ФОТИМАНИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. КУН. (6-кун)

Фотима уйида. Ўғлининг хонасига кириб келади. Ўғли кўча учун кийинган, сўмкасига нарсаларини соляпти.
Фотима: Толиб, қаёққа ўғлим?
Толиб: Дўстларим билан тоққа, дачага чиқаётгандик. Туғилган кунимни ўша ерда нишонлаймиз.
Фотима: Вой болам, туғилган кунингни оилавий уйда нишонлаймизми дегандим.
Толиб: Эртага келаман ойи, шунда нишонлаймиз. Бугун дўстларимга вада бергандимда.

Download 56.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling