Теленовелла. Миржалолбек актамов


Download 56.78 Kb.
bet1/15
Sana19.06.2023
Hajmi56.78 Kb.
#1608984
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
БИР ПИЁЛА ЧОЙ Теленовелла


БИР ПИЁЛА ЧОЙ.
You Tube учун номлар “Қиёматга қолган бир пиёла чой”, “Қуш уясида кўрганини қилади”, “Хафа бўлишга улгурмаган ота”.
Теленовелла.
Миржалолбек АКТАМОВ.
+998935460189
Қатнашувчилар.
СОБИР ОТА. Нуроний ота. 70-75ёш атрофида. Ижобий қаҳрамон.
НАИМА ХОЛА. Меҳрибон онахон. 70-73ёш оралиғида.
ТУРСУНБОЙ ОТА. 70-75ёш оралиғида. Собир отанинг ошнаси.
МУҲРИДДИН. 26ёшда. Собир ота ва Наима холанинг энг кенжа фарзанди.
ҲУСАН. Турсунбой отанинг ўғли. 45ёшда.
ФОТИМА. Турсунбой отанинг қизи. 45ёшда.
МАРДОН. Фотиманинг эри. 45-48ёш атрофида.
ФЕРУЗА. Ҳусаннинг хотини. 42-43ёшда.
ТОЛИБ. Фотиманинг ўғли. 23ёшда.
МЕХРОЖ. Ҳусан билан қўшни бўлиб турадиган йигит. 25-26ёш атрофида.

Саҳналаштириладиган эпизодлар.

  1. ФОТИМАНИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. КУН. (1-кун)

Кадр бошида кўп қаватли уйлар кўрсатиб ўтилади. Фотима уйида ўтирипти. Укасига телефон қиляпти.
Фотима: Нодир акам жуда яхши ўйлабтиларда. Ҳусан ҳам хурсанд бўлади, ҳам унгаям совға бўлади... Ало, Ҳусан, яхшимисан укажон.
Закадр (Ҳусан): Ассалому алайкум опа. Яхшимисиз.
Фотима: Раҳмат, яхшиман. Ўзинг яхшимисан, келин яхшими. Америкадаги студентларинг телефон қилиб туриптими?
Закадр: Ҳа, гаплашиб турибмиз опа. Ўғлим ҳам, қизим ҳам ўқиши билан банд. Фарҳод шу йил тугатади. "Ўзбекистонни соғиндим, тугатиб қайтаман" деди. Ҳадемай келиб қолади жиянинггиз.
Фотима: Вой келиб нима қилади. Бу ерда нима бор, "Ўша ерда яхши иш чиқса ишлайвер" демадингми.


  1. ҲУСАННИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. КУН. (1-кун)

Ҳусан деразадан кўчага қараганча телефонда гаплашиб турипти. Ташқарига қараганда кўп қаватли уйлар кўриниб турипти.
Ҳусан: Шундай демадим опа. Ўғлим йигирма учга кирди. Ўзини шахсий фикрига эга. Нимани тўғри деб билса шуни қилсин, мен уни райига қарши бормайман.

Download 56.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling