Теленовелла. Миржалолбек актамов
Собир ота: Шаҳарга кетяпсан, тинчликми? Турсунбой ота
Download 56.78 Kb.
|
БИР ПИЁЛА ЧОЙ Теленовелла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Собир ота
- Турсунбой ота
Собир ота: Шаҳарга кетяпсан, тинчликми?
Турсунбой ота: Тинчлик-тинчлик. Бугун Ҳусанжоним билан Фотимани туғилган куни. Бориб табриклаб келмасам бўлмайди. Кампирим бечора ўтиб кетти. Энди мен ҳам бормасам болаларим хафа бўлади. Собир ота: Бор-бор, майли. Аа ўзлари келмабдида сени йўқлаб, баҳонада ота ҳовлида нишонлардинглар. Турсунбой ота: Энди уларни вақти йўқда, катта ишда ишлайди, иши кўп. Собир ота: Ҳа майли, иш ҳам бир кун тугармикана. Ке қўй, борасан шаҳарга, бемалол улгурасан. Уйга кир, бир паёла чой ичайлик. Турсунбой ота: Мен бугун бориб келай шаҳарга, бугунни ўзида қайтаман. Уйим ёлғиз қолмасин. Эртага мана шу пайт сеникига келаман, кечгача чой ичамиз ётволиб. Наиманг чой дамлаб безор ҳам бўлади. Собир ота: У безор бўлмайди. Сен келавер бемалол. Турсунбой ота: Келаман, келаман албатта. Бўпти ошна, яхши қол. Иккалалари хайрлашишади. Турсунбой ота кетади. Собир ота ортидан қараб қолади. Собир ота: Болалари онаси ўлганидан кейин ошнамни йўқламай қўйишди. Лоақал бир йилда бир келишмайдия омон бўлгурлар. ҚАБРИСТОН. ЭКТЕРЕР. КУН. (2-кун) Қабристонга Турсунбой ота кириб келади. Қабрлар орасидаги йўлаклардан ўтиб аёли қабри тепасига боради. Қабрга қараб туради. Турсунбой ота: Яхши ётибсанми Гулнора. Она бўлган кунинг муборак бўлсин онаси. Қирқ беш йил олдин Фотима билан Ҳусанжонимизни дунёга келтириб, мени бошимни юксакларга кўтаргандинг. Мана бугун улар ҳаётда ўз ўринларини топишди. Бировдан ками йўқ. Лекин мени камим бор онаси. Менга сен камлик қиляпсан. Ота жим бўлиб қолади. Бироз пауза. Турсунбой ота: Сени жуда соғиндим онаси. Ҳеч бир эркак аёлидан кейин дунёда қолмасин экан. Мана шу ҳақиқий ёлғизлик экан. Жуда кўп олдингга кетгим келади. Лекин нима қилай, бу мени қўлимда эмасда. Худога шак келтирган бўламан. Майли онаси, гўрингда тинч ёт. Мендан хавотир олма. Бошқа кампирларга қараётганим йўқ. Ҳозир шаҳарга кетяпман. Қизимиз билан ўғлимизни бориб туғилган кунлари билан табриклаб келай. Бормасам бўлмайди. Онамизку ўлиб кетгандилар. Лоақал дадам табриклагани келмадилар деб ўксимасин. Майли онаси яхши қол. Мен шаҳарга бориб келай, ҳали сени кўргани яна келаман. Бўпти онаси. Турсунбой ота кетади. Download 56.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling