Теленовелла. Миржалолбек актамов


Ҳусан: Нима? Ҳамма Ҳусанга қарайди. Овоз


Download 56.78 Kb.
bet9/15
Sana19.06.2023
Hajmi56.78 Kb.
#1608984
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
БИР ПИЁЛА ЧОЙ Теленовелла

Ҳусан: Нима?
Ҳамма Ҳусанга қарайди.
Овоз: Мияларига қон қуйилган, комага тушиб қолдилар. Илтимос шифохонага етиб келинг.
Ҳусан: Сиз адашмаяпсизми? Мени отам қишлоқда яшайдилар.
Овоз: Олдиларида ҳужжатлари бор экан. Сатторов Турсунбой ота. Сизни отанггизми?
Ҳусан: Ҳа мени отам.
Овоз: Илтимос, тезроқ етиб келинг.
Ҳусан: Хўп, хўп... Ҳозироқ етиб бораман. Раҳмат. Телефонни қўяди. Жим бўлиб қолади.
Феруза: Нима бўлди дадаси. Яхшимисиз?
Фотима: Ким телефон қилди, тинчликми?
Ҳусан: Шифохонадан қилишди. Дадам шаҳарга келган экан опа. Ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб боришибди. Комага тушиб қолтилар.
Фотима: Нима. Вой дадамга нима бор эди шаҳарда ўзларини чарчатиб.
Ҳусан: Бўпти бизга рухсат, тезроқ борай. Феруза кеттик. Ҳусан туриб кетади.
Феруза: Майли опажон, яхши қолинглар. У ҳам кетади.
Фотима: Дадаси турайлик, биз ҳам борайлик тезроқ.
Мардон: Бўлди, машинага чиқаверинглар. Мен ҳисоб-китоб қилиб чиқаман.
Улар ҳам туриб кетишади.


  1. СОБИР ОТАНИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. ТУН. (2-кун)

Собир ота ёнбошлаганча ётипти. Телевизор қўйилган. Наима хола чойнак пиёла кўтариб кириб келади. Ўтиради.
Наима хола: Чой дамладим отаси.
Собир ота: Дамлаган бўлсанг қуй, ичамизда.
Наима хола чой қайтариб, қуйиб чолига узатади.
Собир ота: Онаси яхшиям шу Муҳриддинни туққан экансан.
Наима хола: Нега унақа деяпсиз?
Собир ота: Аа энди айтаманда, қара иккаламизниям ёшимиз бир жойга бориб қолди. Шу боламизга овуниб яшаб юрибмиз. Турсунбой ошнамни айтаманда. Ўзи ёлғиз қолиб кетти. Шу униям ўғлимиз тенгги ўғли бўлганда отасига суянчиқ бўлардида.
Наима хола: Энди бизни ўғлимизни йўриғи бошқа дадаси. Бу бола мени ўлимдан асраб қолган. Соғлигим учун туғганман. Менам ўшанда ўйламагандим қирқ еттига кирганимда туғаман деб. Мақсудадан кейин ўн уч йил ўтиб туғдим бу болани.

Download 56.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling