Теленовелла. Миржалолбек актамов


Фотима: Йўқ, қўшнимиз. Дадамни ёшликдан бирга ўсган дўстлари. Кеча тобутни кўтаришгандаям дод солиб йиғладилар. Бутун қишлоқ эшитгандир ўзиям. Феруза


Download 56.78 Kb.
bet12/15
Sana19.06.2023
Hajmi56.78 Kb.
#1608984
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
БИР ПИЁЛА ЧОЙ Теленовелла

Фотима: Йўқ, қўшнимиз. Дадамни ёшликдан бирга ўсган дўстлари. Кеча тобутни кўтаришгандаям дод солиб йиғладилар. Бутун қишлоқ эшитгандир ўзиям.
Феруза: Дадажонни яхши кўрган эканларда.
Фотима: Балким. Лекин ёшлигимизда дадам уларникига, улар бизникига роса кўп чиқардилар. Биз ҳам Собир отани болалари билан бирга ўйнаб катта бўлганмиз. Шу кўчани бошимизга кўтариб, чангини чиқарардик. Жуда чиройли, гўзал даврлар эди. Ўша бахтли кунларимизда ойим ҳам бор эдилар...


  1. ТУРСУНБОЙ ОТАНИНГ УЙИ. ЭКСТЕРЕР. КУН. (4-кун)

Дарвоза олдида Собир ота ва Ҳусан гаплашиб туришипти. Сал нарида Мардон ва Толиб гаплашиб туришипти.
Собир ота: Ўғлим мана энди отанг ҳам бу дунёда йўқ. Онангни соғина соғина олдига кетти. Энди сен билан опанг ота-онангни эслаб туринглар, бу уй ёлғиз қолмасин. Келиб туринглар, чироғини ёқиб туринглар. Уларни руҳи шу уйларни кезиб юради.
Ҳусан: Хўп бўлади Собир ота.
Собир ота: Ўша куниям болаларимни табриклаб келаман деб роса хурсанд эди. Шаҳарга шошилди. "Онасику ўлиб кетти, мен бормасам хафа бўлади" деб сен билан опангни табриклагани кетганди.
Ҳусан: (Ичида) Эҳ дадажон, дадажон. Шунча шошганинггизга арзидикми биз. Бизни табриклашга борганинггизга арзидикми дада. Йўқ арзимадик, биз сизни эсламадик, ўша куниям ўзимизни ўйладик. Базму-жамшидни ўйладик. Эҳ дадажон, дадажон. Кечиринг бизни.
Осмонга қарайди, йиғлайди.

ОРАДАН КУНЛАР ЎТДИ.


  1. СОБИР ОТАНИНГ ҲОВЛИСИ. ЭКСТЕРЕР. КУН. (5-кун)

Собир ота ва Наима хола ҳовлининг қулай жойида ўтириб, чой ичиб ўтиришипти.
Ҳовлига Ҳусан ва Фотима кириб келади.
Ҳусан: Собир ота, уйдамисиз.
Наима хола: Келаверинг, шу ердамиз.
Улар келишади ва ҳаммалари кўришишади.
Ҳусан: Амаки яхшимисиз, хола сиз яхшимисиз.
Собир ота: Раҳмат, яхши.

Download 56.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling