Мехрож: Отахон, отахон сизга нима бўлди.
Турсунбой ота: Қўрқманг ўғлим, озгина бошим айланди. Шунга йиқилиб туш... Ҳушидан кетади.
Мехрож: Отахон... Отахон... Шошиб тез телефонини олади ва телефон қилади. Ало... Тез ёрдамми. Илтимос, Нурафшон кўча 18-уйга тезроқ келинг. Бир ёши катта отахон йиқилиб хушидан кеттилар.
СОБИР ОТАНИНГ УЙИ. ИНТЕРЕР. ТУН. (2-кун)
Собир ота уйида ўтирипти. Ҳовлидан ўтиб кетаётган ўғлини кўради ва чақиради.
Собир ота: Муҳриддин ўғлим...
Муҳриддин: Лаббай дада. Муҳриддин деразадан отасига қарайди.
Собир ота: Ўғлим вақтинг бўлса агар шундай Турсунбой ошнамникига бориб келгин. Эрталаб шаҳарга кетганди. Боя ўзим боргандим ҳали келмаган экан. Келган бўлса бормоқчийдимда. Уйда ўтиравериб ҳам зерикиб кеттим.
Муҳриддин: Хўп дада. Бўлди, ҳозир бориб келаман. Кетади.
Собир ота: Раҳмат болам умрингдан барака топ. Бироз пауза. Ота ўйланиб қолади. Ё бу болалариникида ётиб қолдимикин. Лекин қоладиган одати йўқ эди. Мен домда ётолмайман, юрагим сиқади дерди нуқул. Болалари қўймаган бўлса бир кеча минг кечамас деб қолдимикан ё. Ҳа майли ўғлим келсинчи. Келиб қогандир.
КАФЕ ЁКИ РЕСТАРАН. ИНТЕРЕР. ТУН. (2-кун)
Мусиқа остида кетади боши. Беш кишилик безатилган стол. Ҳусан ва Феруза, Мардон ва Фотима, Толиб ўтиришипти. Зиёфат авжида. Ҳаммаларининг хурсанд ҳолатлари кўрсатилади. Бироз вақт ўтиб Ҳусаннинг телефони жиринглайди. Мусиқа пасаяди. Ҳусан телефонни олади.
Ҳусан: Ало.
Овоз: Ассалому алайкум, яхшимисиз.
Ҳусан: Рахмат яхши.
Овоз: Сиз Ҳусан акамисиз?
Ҳусан: Ҳа мен, ким билан гаплашяпман?
Овоз: Мен шаҳар марказий шифохонасидан безовта қилаётгандим. Мехрож исмли қўшнинггиз отангизни олиб келгандилар. Отангизни беҳуш ҳолда олиб келишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |